Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/1873 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Поп тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "TRANS POP CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 989016 Claim ID 3095713 PDF Hash 0e04f71667dfd594... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 55-моддаси онун 55 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 декабрь № 4-1603-2201/1873 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи – Поп туман Давлат солиқ инспекциясининг қарздор – «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили Д.Холбоев (2022 йил 26 декабрдаги 2509937-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризада баён этилишича, Поп туманидаги «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖ 2022 йил 13 май ҳолатига солиқ тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан келган ва бюджет олдида жами 49686980,63 сўм қарздорликка йўл қўйган. Қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмасдан, солиқ қарздорлиги ундирувини қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам давлат ижрочилари томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3-банди талаблари асосида ижросиз қайтарилган. Бунга кўра, Поп туман Давлат солиқ инспекцияси «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖ (кейинги матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили АТБ «Агробанк» ҳамда «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖ ўртасида 2019 йил 14 мартда тузилган №13-сонли кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага кўра жамиятга “LW300FN” русумли юклагич сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 307.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилгани, кредит шартномаси таъминоти сифатида «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖга тегишли “LW300FN” русумли юклагич бўлган автомашина гаровга қўйилгани ва бу ҳақда 2019 йил 14 март куни гаров шартномаси тузилганини билдирди ва аризасини кўриб чиқишни судга ҳавола қилди. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган қарздор ва давлат ижрочиси шу куни суд мажлисида иштирок этмадилар ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни қарздор (жавобгар) ва давлат ижрочиси вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан кейин матнда - Қонун)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖнинг 2022 йил 13 май ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 49686980,63 сўм бўлган қарзи унинг ҳисоб рақамида пул маблағи шунингдек, мол-мулклари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ундирилмасдан қолган. «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖ тўлов қобилиятига эга эмаслиги, транспорт воситалари, бино-иншоотлари йўқлиги сабабли қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари давлат ижрочилари томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш Мазкур қарор асосида Поп туман Давлат солиқ инспекцияси «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Бироқ, иш хужжатларидан кўринишича, АТБ «Агробанк» ҳамда «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖ ўртасида 2019 йил 14 мартда тузилган №13-сонли кредит шартномаси тузилган, мазкур шартномага кўра жамиятга “LW300FN” русумли юклагич сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 307.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган, кредит шартномаси таъминоти сифатида «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖга тегишли “LW300FN” русумли юклагич бўлган автомашина гаровга қўйилган ва бу ҳақда 2019 йил 14 март куни гаров шартномаси тузилган. Қонун 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда, сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд қарздор «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖ тўлов қобилиятига эга эмаслиги, балансида транспорт воситалари, биноиншоотлари йўқлиги сабабли қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари давлат ижрочилари томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 40-моддасининг 3-бандига кўра ижросиз қайтарилгани, бироқ ушбу ҳолат иш хужжатлари асосида ўз исботини топмаганлиги, ваҳоланки қарздор балансида мулки борлиги, хусусан “LW300FN” русумли юклагич бўлган автомашина мавжудлиги, бу ҳақда 2019 йил 11 декабр куни №75-1-сонли гаров шартномаси тузилгани аниқланди. Шу асосда, суд қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризадаги важларни асослантирилмагани сабабли аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари, хусусан 810000 сўм давлат божи аризачидан ундирилиши лозим. Бироқ, аризачи Қонун хужжатлари асосида давлат божи тўлашдан озод қилингани боис ундирмаслик лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Поп туман Давлат солиқ инспекциясининг қарздор «TRANS POP CONSTRUCTION» МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. А. Шокиров