← Назад
Решение #682771 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 85 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 22 | — | code_article | |
| зР СК | 82 | — | law | |
| зР СК | 273 | — | law | |
| олда ушбу Кодекс | 111 | — | code_article | |
| зР СК | 111 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Олмалиқ шахри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил ------------
4-1107-2201/---------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья -------- раислигида,
судья ёрдамчиси -------нинг котиблигида, аризачи --------------нинг жавобгар "-------------" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10
кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили --------- (ишончнома асосида),
(жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида --------------нинг биносида, очиқ
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
Аризачи -------------- Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза
(электрон шакилда) билан мурожаат қилиб, унда жавобгар "--------------"
МЧЖ томонидан --------------нинг хисоботи белгиланган муддатида солиқ
оргонига тақдим этмаганлигини баён қилиб, "--------------" МЧЖнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза судга ариза
тақдим қилингандан кейин жавобгар томонидан аризадаги важлар бартараф
этилганлигини, --------------нинг хисоботи тақдим этилганлигини таъкидлаб,
бу ҳақдаги маълумотномани судга тақдим қилиб, суддан аризани рад этишни
сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида
унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги маълумот
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ЎзР ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб
чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган
хулосага келди.
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги матнда - ЎзР
СК)нинг 85-моддасига биноан, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан
солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри
ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ
мажбуриятидир.
Солиқ мажбуриятини бажариш учун солиқ тўловчи ушбу Кодексда
белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туриши,
мазкур Кодекс 22-моддасидаги мажбуриятларини бажариши, молиявий ва
солиқ ҳисоботини тузиши ҳамда уни давлат солиқ хизмати органларига
белгиланган муддатларда тақдим этиши, солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаши шарт.
ЎзР СКнинг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Ушбу модданинг 2-бандида солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон
шаклда тақдим этишга ҳақли эканлиги, 3-бандида эса йирик солиқ
тўловчилар, жойлашган еридан қатъий назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ
тўловчилар бўйича худудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этиши
белгиланган.
Шунингдек, ЎзР СКнинг 273-моддасида солиқ тўловчилар қўшилган
қиймат солиғи ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ
органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан
кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шартлиги белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра "--------------" МЧЖ томонидан юқоридаги
қонун нормалари талаблари бажарилмай, --------------нинг хисоботи
белгиланган муддатида солиқ оргонига тақдим этмаган.
Аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига Солиқ
кодексида белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши
лозимлиги, акс ҳолда ушбу Кодекс 111-моддасига асосан банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши мумкинлиги
тўғрисида электрон шаклда, хабарнома юборилган. Аммо, жавобгар
хабарнома юборилгандан кейин ҳам ҳисоботни топширмаган.
--------------нинг қарори қабул қилиниб, унга кўра жавобгарнинг барча
ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатиб
қўйилган.
Шунингдек аризачи жавобгарга ҳолат юзасидан хабарнома юборилган
бўлиб, хабарномада белгиланган ўн кунлик муддатда аниқланган
камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, яъни ҳисобот тақдим
этилмаса, ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари суд томонидан
тўхтатиб турилиши маълум қилинган. Бироқ, ушбу хабарнома ҳам оқибатсиз
қолдирилган.
Шу боис, аризачи ушбу ариза билан судга мурожаат қилган.
ЎзР СКнинг 111-моддаси биринчи қисмида солиқ тўловчининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги,
солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда
солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил
16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 апрелда №1948-сон
билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган
банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқноманинг 46-бандига биноан
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади,
қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим қисмида
тўхтатилади, бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни
қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно.
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиш
тўғрисидаги суд ҳужжати тадбиркорлик субъектининг ҳисобварағи мавжуд
бўлган барча банклар учун мажбурийдир.
Юқоридаги тартибда хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни
бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу ҳисобварақ эгаларининг бошқа
ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди.
Суд жараёнида жавобгар "--------------" МЧЖ томонидан -------------нинг хисоботи белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаганлиги,
бироқ судга ариза киритилгандан кейин МЧЖ томонидан --------------нинг
хисоботи белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этилганлиги ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга кўра, ариза талабини қаноатлантириш рад этилиши
лозим.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган ва рад қилинган даъво талабларига мутаносиб
равишда юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддаси 19-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўловидан озод қилинган.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд ариза талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топиб, ЎзР ИПКнинг 118, 128, 129,
170, 176, 186, 222-моддалари ҳамда ЎзР СКнинг 111-моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ариза талаби рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
-------------