Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/2648 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ответчик / Подсудимый "GOLD STONES BIZNES" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 996485 Claim ID 3086021 PDF Hash d210b8e235251181... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 26 декабр 4-1802-2202/2648-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа оператори З.Хушматов кўмаклашувида, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг вакили С.Инаятова (2022 йил 05 январдаги 29-02-сонли ишончномага асосан), "GOLD STONES BIZNES" масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Тоғаевлар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг, "GOLD STONES BIZNES" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2202/2648-сонли ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (матнда - аризачи деб юритилади), «GOLD STONES BIZNES» масъулияти чекланган жамияти (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан ариза билан судга мурожаат қилиб, аризачи томонидан жавобгарга 2020 йил 23 декабрда Қашқадарё вилояти Китоб туман жойлашган “Тошқудуқ” (2000) мармар конидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи QD серияли, лицензия тури F5, 0199-сонли лицензия ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб берилганлигини, ушбу лицензия билан бирга жамиятга лицензиянинг ажралмас қисми бўлган ер қари участкасидан фойдаланиш шартлари ҳам тақдим этилганлигини, фойдаланиш шартларининг 1-бандига мувофиқ, жавобгар қум-шағал аралашмаси участкасини геологик ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 79-бандида кўзда тутилган ҳужжатларни (йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоб, давлат экология экспертизасининг ваколатли органи томонидан атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса) тўрт ойлик муддатда ишлаб чиқиш ва аризачига тақдим этиш мажбуриятини олганлигини, бироқ жавобгар томонидан бугунги кунга қадар ҳужжатлар тўплами қўмитага тақдим этилмаганлигини, лицензия шартларида лицензия расмийлаштирилган ер қаридан фойдаланувчи томонидан тўрт ой ичида фойдаланиш шартларининг 1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами давлат геология қўмитасига топширилмаган ҳолда, расмийлаштирилган лицензия бекор қилиниши белгиланганлигини билдириб, аризачи томонидан жавобгарга берилган 2020 йил 23 декабрдаги QD серияли, лицензия тури F5, 0199-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар лицензия шартларига риоя қилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари лицензия шартларига тушунмаганлигини, биринчи иш бошлаши эканлигини, техникалар олиб келинганлигини билдириб, қонун доирасида ёрдам қилишни сўради. Суд, аризачи вакили ва жавобгарни тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарорига ва Электрон-онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги NR 123-031022-сонли баённомага асосан, аризачи томонидан жавобгарга 2020 йил 23 декабрда Қашқадарё вилояти Китоб туман жойлашган “Тошқудуқ” (2000) мармар конидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи QD серияли, лицензия тури F5, 0199сонли лицензия расмийлаштириб берилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 79-бандида кўзда тутилган ҳужжатларни (йириклаштирилган техникиқтисодий ҳисоб-китоб, давлат экология экспертизасининг ваколатли органи томонидан атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса) тўрт ойлик муддатда ишлаб чиқиш ва аризачига тақдим этиш мажбуриятини олган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан бугунги кунга қадар ҳужжатлар тўплами тақдим этилмаган. Лицензия расмийлаштирилган ер қаридан фойдаланувчи томонидан тўрт ой ичида фойдаланиш шартларининг 1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами аризачига топширилмаган ҳолда, расмийлаштирилган лицензия бекор қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, жавобгарга аризачи томонидан берилган 2020 йил 23 декабрдаги QD серияли, лицензия тури F5, 0199-сонли лицензиянинг амал қилишини 10 кунлик муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида 2022 йил 6 майда 37-сонли қарор қабул қилинган. Бироқ жавобгар томонидан қарорда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 14-бандига мувофиқ, ер қаъридан фойдаланиш рухсатномада назарда тутилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган. Мазкур низомнинг 32-бандига мувофиқ, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига онлайн-аукцион натижалари бўйича рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 4 ой ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами Давлат геология қўмитасига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва Давлат экология қўмитаси томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси тақдим этилиши белгиланган. Низомнинг 33-бандида, Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 4 ой ичида ушбу низомнинг 32-бандида, кўрсатилган ҳужжатлар тўплами Давлат геология қўмитасига топширилмаган тақдирда расмийлаштирилган рухсатнома ушбу низомнинг 57-бандига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилинади. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошисида, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинади деб белгиланган. Шунингдек, ИПКнинг 217 моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошисида, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш бўйича ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш назарда тутилган. Бундай ҳолатда, суд, аризани қаноатлантиришни, жавобгар «GOLD STONES BIZNES» масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 2020 йил 23 декабрдаги QD серияли, лицензия тури F5, 0199сонли лицензияни бекор қилишни, суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар «GOLD STONES BIZNES» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 176-179, 188, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар «GOLD STONES BIZNES» масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 2020 йил 23 декабрдаги QD серияли, лицензия тури F5, 0199-сонли лицензия бекор қилинсин. Жавобгар «GOLD STONES BIZNES» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов