Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2520 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека банк АТИБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Оҳангарон капитал савдо хусусий корхонаси
Source ID 1026862 Claim ID 2934610 PDF Hash 0b6d335677c9ff6f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил --------------- 4-1107-2201/-------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья --------- раислигида, судья ёрдамчиси ----------- котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТИБ “---------------” манфаатида жавобгар “----------------” хусусий корхонасига нисбатан жавобгар ҳисобидан жами 395 497 000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ----------- (2022 йил 31 октябрдаги 03юр/2221-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТИБ “----------------” манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “----------------” хусусий корхонасига нисбатан жавобгар ҳисобидан жами 395 497 000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қисман қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қарз ва фоиз тўловлари муддати бир неча марта бузилганлигини, суд мажлиси куни ҳолатида жавобгар томонидан асосий кредит қарздорлик қисман сўндирилганлигини таъкидлаб, жавобгарнинг жами кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги 288 913 611 сўмни ташкил этишини билдириб, суддан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд, шунингдек Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси судга ариза тақдим этиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 170-моддаси иккинчи ва учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (Қарз) нинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва “----------------” хусусий корхонаси ўртасида 2021 йил 26 майда 1445/10762021-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 18 ой муддатга, йиллик 22,99 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 640 000 000 сўм кредит маблағи ажратиши, жавобгар эса олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 27 майдаги ипотека шартномасига асосан жавобгар “----------------” хусусий корхонасига тегишли бўлган Оҳангарон шаҳар 1-даҳа ҳудудида жойлашган икки қаватли нотурар бино иншооти гаровга қўйилган. Кредит шартноманинг 5.1.6-бандига асосан қарздор томонидан кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган тақдирда банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ва ундирувни кредит таъминотига қаратишга ҳақлилиги белгиланган. Банк томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 640 000 000 кредит суммаси ажратилган, жавобгар томонидан кредитни қайтариш графигига риоя қилинмасдан, натижада 2022 йил 02 август куни ҳолатига муддати келмаган асосий кредит қарздорлик 170 667 000 сўмни, муддати ўтган асосий қарздорлик 26 360 000 сўмни, фоиз қарздорлик 3 500 000 сўмни жами кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги 200 527 000 сўмни ташкил этиши, бироқ судга даъво ариза тақдим этилгандан кейин жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик қисман сўндирилганлиги, суд мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги 127 999 999 сўм, фоиз қарзи 2 297 740 сўм жами 130 297 739 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Бундан ташқари банк ва “----------------” хусусий корхонаси ўртасида 2021 йил 02 августда 2198/18302021-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 18 ой муддатга, йиллик 22,99 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 360 000 000 сўм кредит белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 04 августдаги ипотека шартномасига асосан жавобгар “----------------” хусусий корхонасига тегишли бўлган Оҳангарон шаҳар 1-даҳа ҳудудида жойлашган икки қаватли нотурар бино иншооти гаровга қўйилган. Кредит шартноманинг 5.1.6-бандига асосан қарздор томонидан кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган тақдирда банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ва ундирувни кредит таъминотига қаратишга ҳақлилиги белгиланган. Банк томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 360 000 000 кредит суммаси ажратилган, жавобгар томонидан кредитни қайтариш графигига риоя қилинмасдан, натижада 2022 йил 02 август куни ҳолатига муддати келмаган асосий кредит қарздорлик 168 000 000 сўмни, муддати ўтган асосий қарздорлик 23 763 000 сўмни, фоиз қарздорлик 3 207 000 сўмни жами кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги 194 970 000 сўмни ташкил этиши, бироқ судга даъво ариза тақдим этилгандан кейин жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик қисман сўндирилганлиги, суд мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг муддати келмаган асосий кредит қарздорлиги 48 000 000 сўмни, муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги 107 313 951 сўм, фоиз қарзи 3 301 921 сўм жами 130 297 739 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг кредит қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, 26.05.2021 йилдаги 1445/10762021сонли кредит шартномаси бўйича жавобгар "OHANGARON PURE PETROL" МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 127 999 999 сўм асосий кредит қарздорлик, 2 297 740 сўм фоиз қарздорлик жами 130 297 739 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик ундирилиши, 02.08.2021 йилдаги 2198/18302021-сонли кредит шартномаси бўйича жавобгар "OHANGARON PURE PETROL" МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 155 313 951 сўм асосий кредит қарздорлик, 3 207 000 сўм фоиз қарздорлик жами 158 520 951 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик ундирилиши лозим. Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида кредит қарздорликни ундирувини гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. 2021 йил 26 майдаги 1445/10762021-сонли кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида 2021 йил 27 майдаги ипотека шартномасига асосан жавобгар “----------------” хусусий корхонасига тегишли бўлган Оҳангарон шаҳар 1-даҳа ҳудудида жойлашган икки қаватли нотурар бино иншооти гаровга қўйилган. шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида 2021 йил 04 августдаги ипотека шартномасига асосан жавобгар “----------------” хусусий корхонасига тегишли бўлган Оҳангарон шаҳар 1-даҳа ҳудудида жойлашган икки қаватли нотурар бино иншооти гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартнома мажбуриятларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисида”ги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 23-бандига мувофиқ, ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “----------------” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар фойдасига 26.05.2021 йилдаги 1445/10762021сонли кредит шартномаси бўйича 127 999 999 сўм асосий кредит қарздорлик, 2 297 740 сўм фоиз қарздорлик жами 130 297 739 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик ундирилиши, 02.08.2021 йилдаги 2198/18302021-сонли кредит шартномаси бўйича жавобгар "OHANGARON PURE PETROL" МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 155 313 951 сўм асосий кредит қарздорлик, 3 207 000 сўм фоиз қарздорлик жами 158 520 951 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундиришни ва ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 223, 292, 735, 736, 744моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-180, 186,192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “----------------” хусусий корхонасидан АТИБ “----------------” ҳисобига 26.05.2021 йилдаги 1445/10762021-сонли кредит шартномаси бўйича 127 999 999 сўм асосий кредит қарздорлик, 2 297 740 сўм фоиз қарздорлик жами 130 297 739 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик ундирилсин. Кредит қарздорликни ундируви 2021 йил 27 майдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган жавобгар “----------------” хусусий корхонасига тегишли бўлган Оҳангарон шаҳар 1-даҳа ҳудудида жойлашган икки қаватли нотурар бино иншоотига қаратилсин. Жавобгар “----------------” хусусий корхонасидан АТИБ “----------------” ҳисобига 02.08.2021 йилдаги 2198/18302021-сонли кредит шартномаси бўйича жавобгар "OHANGARON PURE PETROL" МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 155 313 951 сўм асосий кредит қарздорлик, 3 207 000 сўм фоиз қарздорлик жами 158 520 951 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик ундирилсин. Кредит қарздорликни ундируви 2021 йил 04 августдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган жавобгар “----------------” хусусий корхонасига тегишли бўлган Оҳангарон шаҳар 1-даҳа ҳудудида жойлашган икки қаватли нотурар бино иншоотига қаратилсин. Жавобгар “----------------” хусусий корхонасидан: -АТИБ “----------------” ҳисобига 24 000 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 7 909 940 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья -----------