← Назад
Решение #683026 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| онуннинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 119 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, «Do`stlik-1» M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. «Дустлик-1» ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, «Дўстлик-1 МФЙ» Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56
08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 26 декабрь
4-1103-2202/2260-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Р.Курбоновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар
“COSINUS TRADE” масъулияти чекланган жамияти суд бошқарувчисининг
жавобгар “PROGRESS SMART INVEST” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 57.500.000 сўм асосий қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлар иштирокисиз, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “COSINUS TRADE” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) суд бошқарувчиси судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “PROGRESS SMART INVEST” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
57.500.000 сўм асосий қарздорлигини ундиришни сўраган.
Бугунги суд муҳокамасида даъвогар иштирок этмади бироқ, суд
мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда
суд ажрими асосида хабардор қилинган.
Шунингдек, даъвогар судга ёзма илтимоснома тақдим этиб, ишни даъвгар
иштирокисиз кўриб чиқишни ҳамда даъво талабини қаноатлантириб беришни
сўраган.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз
эътирозларини билдирмади.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 2, 3-қисмларини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
даъвогарнинг илтимосномасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
судининг 4-1001-2104/48613-сонли иқтисодий иши юзасидан 2021 йил 24
декабрда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан “COSINUS TRADE”
масъулияти чекланган жамият банкрот деб эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари белгиланган бўлиб:
тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан унга қарздорнинг
ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича
барча ваколатлар ўтиши;
қарздорнинг мол-мулкини ушбу Қонуннинг 118-моддасига мувофиқ
тасарруф этишга;
ходимлар билан, шу жумладан қарздорнинг раҳбари билан тузилган
меҳнат шартномаларини тугатишга;
қарздорнинг
шартномаларини
бажаришни
ушбу
Қонуннинг
119-моддасида белгиланган тартибда рад этишга;
тугатишга доир иш юритиш билан боғлиқ бўлган жорий харажатларни
молиялаштириш учун кредиторларнинг йиғилиши билан келишувга мувофиқ
кредитлар олишга;
қарздор томонидан тузилган битимларни, агар қонунчиликда назарда
тутилган асослар мавжуд бўлса, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар
тақдим этишга;
давлат хизматларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги орқали кўрсатиладиган
хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланишга;
олдиндан тўловларни амалга оширмасдан қарздорларнинг кўчмас
мулкига оид кадастр ҳужжатларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва давлат
рўйхатидан ўтказишни амалга оширишга;
қарздор корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган,
давлат солиқ хизмати органлари учун очиқ бўлган ҳисоботлардан, текшириш
далолатномаларидан ва иши билан боғлиқ бошқа материаллардан
фойдаланишга;
қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига олиб келганлиги муносабати
билан унинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан
субсидиар жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан талаблар қўйишга. Мазкур
талабларнинг миқдори кредиторлар талабларининг суммаси билан тугатиш
массаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Ундирилган суммалар
тугатиш массасига қўшилади ва улардан фақат кредиторларнинг талабларини
қаноатлантириш учун ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида
белгиланган тартибда фойдаланилишга ҳақли бўлиши;
Тугатиш бошқарувчиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга
бўлиши мумкинлиги:
қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни
инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут
сақланиши чораларини кўриши;
қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши;
кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши;
қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари
келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши;
кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини
кўриб чиқиши;
қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни
кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши;
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга,
аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши ҳуқуқига эгалиги;
қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга
топшириши шартлиги
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа
мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкинлиги;
Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари
(муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур
мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув
органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг
раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар
бўлиши назарда тутилган.
Тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол-мулкини ҳамда
дебиторларини аниқлаш юзасидан амалга оширган ишлари натижасида
“COSINUS TRADE” масъулияти чекланган жамияти томонидан “PROGRESS
SMART INVEST” масъулияти чекланган жамиятига 26.03.2016 йилдаги 1-сонли
шартномага асосан 37.500.000 сўм, 11.04.2016 йилдаги 2-сонли шартномага
асосан 20.000.000 сўм миқдорида молиявий ёрдам пули ўтказиб берилганлиги,
бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 57.500.000 сўмлик
қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
Қарзни қайтариш ҳақидаги даъвогарнинг талабномалари ижросиз
қолдирилгач, у судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матндаФК деб юритилади) 732-моддасига асосан, қарз шартномаси бўйича бир тараф
(қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари
билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга
олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса,
қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан
бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Булардан
ташқари, ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмаслиги,
341-моддасида эса мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада
бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвонинг талаби ишдаги мавжуд
ҳужжатлар, яъни банкрот корхона фаолияти юзасидан банк айланмаси, тарафлар
вакилининг ёзма маълумоти асосида тўлиқ ўз тасдиғини топади, шуни инобатга
олиб, суд даъво талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан даъво талаби асосли деб топилганлиги учун давлат божи,
почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732, 735, 236, 237, 333,
341-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “PROGRESS SMART INVEST” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “COSINUS TRADE” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 57.500.000 сўм асосий қарз ундирилсин.
Жавобгар “PROGRESS SMART INVEST” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Республика бюджетига 1.150.000 сўм давлат божи;
Олий суд депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
Э.Р.Курбонов