Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/2371 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый OSIYO MAXSUS DIZAYN 770 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 998503 Claim ID 3086603 PDF Hash 8c0245930e59944d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 4-моддаси тисодий процессуал кодекси 4 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал Кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 26 декабрь 4-1103-2201/2371-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси М.М.Якубов раислигида, судъя ёрдамчиси Н.Б.Насриддиновнинг котиблигида, аризачи Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "OSIYO MAXSUS DIZAYN 770" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани иш ҳужжатлари билан Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцяси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "OSIYO MAXSUS DIZAYN 770" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Мазкур ариза суднинг 2022 йил 21 декабрдаги аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги ажримига асосан иш юритишга қабул қилиниб, 4-1103-2201/2371-сонли иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 2022 йил 26 декабрь кунига соат 10:51 га Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцяси маъмурий биносига очиқ, сайёр суд муҳокамасига тайинланган. Ушбу ажрим тегишли тартибда тарафларга "Гибрид почта" хизмати орқали (электрон тартибда) юборилган бўлиб, мазкур ҳолатда иш хужжатларида суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи маълумот асосида ўз тасдиғини топади. Бироқ, аризачи суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартида суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида асоссиз иштирок этмасдан, ишни иштирокисиз кўриб чиқиш юзасидан илтимоснома билан мурожаат қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг қисмнинг 6-бандига кўра, аризачи биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд (даъво) аризани кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг 31-банди 2-қисмида агар аризачи биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 6-бандларига асосан аризани кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан судхаражатларини ундирувсиз қолдиришни инобатга олишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4, 107моддаси 1-қисми 6-бандлари, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Аризачи Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "OSIYO MAXSUS DIZAYN 770" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза кўрмасдан қолдирилсин. Далат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин. Аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья: М.М.Якубов