← Назад
Решение #683066 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 декабрь
№ 4-1603-2201/4960
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар –
«Ўзчармсаноат» уюшмасининг жавобгар – «SAID JO’RAXON» МЧЖ
ҳисобидан жами 26.450.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни даъвогар вакили П.Ходжиев (2022 йил 26
сентябрдаги №2/3430-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
жамият таъсисчиси Х.Валиханов иштирокида, видеоконференцалоқа
(кейинги матнда - ВКА) режимидан фойдаланилган ҳолда (кўмаклашувчи
суд – Тошкент туманлараро иқтисодий суди) АКТ ходими А.Амиров
қатнашувида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Ўзчармсаноат» уюшмаси (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «SAID JO’RAXON» МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади)га нисбатан 18.350.000 сўм асосий қарз ва 8.150.000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб
қувватлади.
Жавобгар вакили даъвони қисман тан олиб, даъвонинг пеня ундириш
қисмини рад этишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019
йил 12 сентябрда 550-сонли уюшма аъзолигига кириш тўғрисида
шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан, жавобгар уюшмага
аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини
олган.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 3 майдаги «Чарм-поябзал ва мўйначилик соҳаларини
ривожлантириш
ва
экспорт
салоҳиятини
оширишни
янада
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3693-сонли Қарори
билан ташкил этилган бўлиб, «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзолик
«Ўзчармсаноат» уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг 2018 йил 10
июлдаги 3-сонли баёни билан тасдиқланган «Ўзчармсаноат» уюшмаси
аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги
Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2. бандида уюшма
аъзолигига кириш бадали шартнома тузиш санасидаги энг кам иш ҳақи
миқдорининг 2 (икки) баробари миқдорида белгиланиши ва 5 (беш) иш
куни муддатида корхона томонидан уюшманинг хисоб рақамига
ўтказилиши белгиланган.
Жаъвобгар томонидан уюшмага аъзолик бадаллари тўланмаганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 18.350.000 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган эътирознома (талабнома) оқибатсиз қолдирилганлиги
сабабли, даъвогар мазкур қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво
ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи
ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги
18.350.000 сўм қарздорлиги бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга
оширмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг
18.350.000 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек,
даъвогарнинг
даъво
аризасида
шартнома
мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартнома
шартларига асосан жавобгардан 8.150.000 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши белгиланган.
Шартноманинг 5.2-бандида тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун
қарздорликнинг 0,4 фоизи миқдори ҳисобида, лекин кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланиши
беглиганган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда
тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 8.150.000
сўм пеня миқдорини 1.850.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 18.350.000
сўм асосий қарз, 1.850.000 сўм пеня жами 20.150.000 сўм ундиришни даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш
натижалари бўйича даъвогар томонидан тўланган 529.000 сўм давлат
божи, 24.000 сўм почта харажатлари ҳамда 75.000 сўм ВКА харжатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 128, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
«Ўзчармсаноат»
уюшмасининг
даьво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар - «SAID JO’RAXON» МЧЖ ҳисобидан «Ўзчармсаноат»
уюшмаси фойдасига 18.350.000 сўм асосий қарз, 1.850.000 сўм пеня жами
20.150.000 сўм, шунингдек тўланган 529.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар - «SAID JO’RAXON» МЧЖ ҳисобидан Олий суд депозит хисоб
рақамига 75.000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
А. Шокиров