← Назад
Решение #68308 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| тказиш учун ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| илмиш ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш ЖК | 273 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 15 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи Б.Исмоилов ва унинг ҳимоячиси, адвокат
Р.Маматкулованинг иштирокида Исмоилов Бекзод Алишер ўғлига нисбатан №
1-1006-2504/331-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра,
Исмоилов Бекзод Алишер ўғли (Ismoilov Bekzod Alisher
o’g’li), 1997 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, ишсиз, давлат
мукофотлари олмаган, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам
судланмаган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Чустий
кўчаси 64А-уй яшаган, 20.10.2024 йилда ЖПК 227-моддаси
тартибида ушланиб, 21.10.2024 йилда вақтинча сақлаш
ҳибсхонасидан озод этилган ва 07.01.2025 йилда ЖПК 224моддаси тартибида ушланган, 08.01.2025 йилда вақтинча
сақлаш ҳибсхонасидан озод этилган, иш бўйича “муносиб
хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 16.04.2025 йилдаги судланувчига қидирув эълон
қилиш тўғрисидаги ажримига кўра “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, судланувчи 28.04.2025 йилда
ушланган, айблов хулосаси нусхасини 13.02.2025 йилда олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасининг 2-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И
Судланувчи Исмоилов Бекзод Алишер ўғли 2024 йил 20 октябрь куни
тахминан соат 11:30 ларда ўзининг бошқарувида бўлган 01 Н 154 SC давлат
рақамли “Матиз” русумли автомашинасида Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ
ҳудудидаги “Эркин” ЙПХ масканида ИИО ходимдари томонидан тўхтатилиб,
холислар иштирокида кўздан кечирилганида, Б.Исмоиловнинг эгнидаги
курткаси ички чап чўнтагидан бир дона шишадан ишланган лампочка, кўк
рангли жинси шимининг чап чўнтагидан ўз истеъмоли учун сақлаб келган
гугурт қутисида политилен пакетда оқ рангли кристалл кукунсимон 0.08 грамм
а-PVP гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар
расмийлаштирилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 20 октябрь кунидаги
№4168-сонли экспертиза хулосасига кўра, Б.Исмоиловнинг кўк рангли жинси
шимининг чап чўнтагидан гугурт қутисида политилен пакетда оқ рангли
кристал кукунсимон 0.08 граммни ташкил этувчи модда таркибида (альфа-РVР)
альфа-пирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлиб, ушбу модданинг
умумий оғирлиги 0.08 граммга тенглиги баён қилиб ўтилган бўлиб, ушбу
оғирлик озгинадан кўпроқ миқдорни ташкил қилади.
Шунингдек экспертиза хулосасига кўра Б.Исмоиловнинг эгнидаги
курткаси ички чап чўнтагидан бир дона шишадан ишланган лампочканинг ички
деворларидан олинган этанол экстрактларининг таркибида (альфа-РVР) альфапирролидиновалерофенон моддаси излари аниқланганлиги кўрсатиб ўтилган.
Судланувчи Б.Исмоилов суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб
қуйидагиларни билдирди, яъни илгари ҳам “гашиш” моддасини телеграм
тармоғидаги “Чупа-чупс” каналидан 300.000 эвазига сотиб олиб, истеъмол
қилгани, 2024 йил 19 октябрь куни яна шу каналга кириб, гиёҳвандлик
моддасини сотиб олгани ва локация бўйича Сергели туманидаги
маҳаллаларнинг биридаги газ трубасидан магнит билан ёпиштирилган ҳолда
топгани, 2024 йил 20 октябрь куни ижарага олган 01 Н 154 SC давлат рақам
белгили “Матиз” русумли автомашинасида кира қилиш учун кўчага чиққани,
сотиб олган гиёҳвандлик воситасини лампочка орқали истеъмол қилиб кўргани,
қолганини гугурт қутисига солиб шимининг чўнтагига солиб, ўзи билан олиб
юргани, ўша куни Янгийўл бозоридан йўловчилар олиб “Малика” савдо
мажмуасига олиб бориб, қайтиб олиб келишга келишгани, йўлда Чилонзор
тумани, Бешқўрғон МФЙ ҳудудидаги “Эркин” ЙПХ масканида ИИО
ходимдари томонидан тўхтатилгани, холислар иштирокида кўздан
кечирилганида, унинг эгнидаги курткаси ички чап чўнтагидан бир дона
шишадан ишланган лампочка, кўк рангли жинси шимининг чап чўнтагидан
гугурт қутисига солиб қўйган гиёҳвандлик моддаси аниқлагани ва ИИО
ходимлари ҳолислар иштирокида ушбу моддани расмийлаштириб
олишганлиги, ушбу моддаларни ҳеч кимга ўтказиш мақсади бўлмаганлигини,
ўзининг истеъмоли учун ёнида олиб юрганлигини, ҳозирда қилган ишидан
пушаймонлиги, оилавий шароити, ёшлигини инобатга олиб енгиллик беришни
сўради.
Суд, судланувчи Б.Исмоилов ўз айбига қисман иқрор бўлган бўлса-да,
унинг мазкур жиноятни содир қилганликдаги айби унинг суд мажлисида айбига
қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда гувоҳларнинг
кўрсатувларидан ташқари жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар жумладан,
судланувчининг розилиги билан ўқиб эшиттирилган дастлабки тергов
жараёнида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган А.Шомиров, С.Насрединов ва
А.Умаровларнинг кўрсатувлари, нарсани олиб қўйиш, турар жойни кўздан
кечириш, суд кимёвий экспертизасининг хулосалари, ашёвий далиллар ҳамда
жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28
апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сон қарорининг 21-банди учинчи,
тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида шахснинг гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш
учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг
миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқиши;
25-бандида айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси
биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги
масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш
мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб
чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини
истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян
дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий
жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар
кириши;
Суд судланувчи Б.Исмоиловнинг гиёҳвандлик воситасини ўзининг
истеъмоли учун сақлаганлиги, ҳеч кимга ўтказиш, сотиш нияти бўлмаганлиги,
эгнидаги курткаси ички чап чўнтагидан бир дона шишадан ишланган лампочка,
унга тегишли эканлиги, ундан фақат гиёҳвандлик воситасини истемол қилиш
учун фойдаланганини айтиб келтирган важларига ҳуқуқий баҳо бериб, ушбу
гиёҳвандлик воситасини фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган
“озгинадан кўпроқ миқдорда” аниқланганлиги, судга оид гиёҳвандлик
экспертиза хулосасига кўра Б.Исмоиловнинг “афюн” (кўкнори) дан азият
чекиши, узоқ вақт давомида мунтазам равишда кўкнори уруғини истеъмол
қилгани, гиёҳванд моддаларга қарамлик шакллангани, аммо гиёҳвандлик
касаллигига чалинмаганлиги кўрсатилганлиги ва даволанишга муҳтож
эмаслиги, наша уруғини истеъмол қилишдан воз кечганлиги, Б.Исмоиловда
(альфа-РVР) альфа-пирролидиновалерофенон гиёҳвандлик воситасини
истеъмол қилиш билан боғлиқ клиник белгилар аниқланмагани ҳақидаги
хулосаси Б.Исмоиловнинг гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишидан
дарак беради деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Исмоиловнинг жиноий ҳаракатларининг юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Б.Исмоиловнинг эгнидаги кийимидан, яъни жинси шимининг чап
чўнтагидан гугурт қутисида политилен пакетда олинган 0.08 грамм (альфаРVР) альфа-пирролидиновалерофенон гиёҳвандлик моддасини ўтказиш
мақсадида сақлашда ифодаланган ҳаракатлари гиёвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп
бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш
ёки жўнатиш, шунингдек уларни озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф
равишда ўтказиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК
273-моддаси 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловга кўра
судланувчи Исмоилов Бекзод Алишер ўғли 2024 йил 20 октябрь куни тахминан
соат 11:30 ларда ўзининг бошқарувида бўлган 01 Н 154 SC давлат рақамли
“Матиз” русумли автомашинасида Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ
ҳудудидаги “Эркин” ЙПХ масканида ИИО ходимдари томонидан тўхтатилиб,
холислар иштирокида кўздан кечирилганида, Б.Исмоиловнинг эгнидаги
курткаси ички чап чўнтагидан бир дона шишадан ишланган лампочка, кўк
рангли жинси шимининг чап чўнтагидан гугурт қутисида полиэтилен пакетда
оқ рангли кристалл кукунсимон 0,08 грамм а-PVP гиёҳвандлик моддаси
борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб
олинганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 21-банди 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп
миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши
ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми
билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп
миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа
тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади”, шунингдек
мазкур қарорнинг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи,
иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани
ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида
тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим.
Бундай далилларга, масалан, фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган
миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги ва х.к.лар
киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг
ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак деб
кўрсатилган.
Бинобарин тергов органининг Б.Исмоиловдан олинган гиёҳвандлик
воситаларини фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган ҳақиқатдан
ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид бирорта далил келтириб
ўтилмаган бўлиб, бу модда 1 дона полиэтилен пакетга солинган ҳолда муайян
ўлчамда қадоқланмаганлиги, кўп миқдорни ташкил қилмаслиги, уларни
тайёрлаш учун ҳеч қандай асбоб-ускуналар мавжудлиги аниқланмаганлиги,
аксинча уни истеъмол қилиш учун бир дона шишадан ишланган лампочка
аниқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилмаганлиги, шунингдек судга оид наркологик экспертизанинг
далолатномасига кўра судланувчи Б.Исмоилов наркомания касаллигига
чалинганлиги аниқланганлиги каби фактлар ушбу модданинг судланувчи
томонидан айнан ўзининг истеъмоли учун сақланганлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандида “Гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш
деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик
қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган
ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши)
тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
сақлаганлиги аҳамият касб этмайди”, деб кўрсатилган.
Суд юқоридаги асосларга кўра судланувчи Б.Исмоиловнинг
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни
ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация
қилишни лозим топади.
Суд судланувчи Б.Исмоиловга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 276-моддаси 1қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, судга оид наркологик экспертизанинг хулосасига кўра судланувчи
Б.Исмоилов наркомания касаллигига чалинганлиги, аммо ушбу касалликдан
мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эмаслиги аниқланганлиги сабабли, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни;
-иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МТТБ га сақлаш учун топширилган 0,07 (альфа-РVР) альфапирролидиновалерофенон гиёҳвандлик воситаларини тегишли тартибда йўқ
қилишни;
-ашёвий далил сифатида олинган ва жиноят иши билан бирга
сақланаётган бир дона шишадан ишланган лампочка ҳамда бир дона гугурт
қутисини тегишли тартибда йўқ қилишни;
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд
Ҳ У К М
Қ И Л Д И
Исмоилов Бекзод Алишер ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага асосан иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Б.Исмоиловни ушлаб
турилган (20.10.024 йилдан 21.10.2024 йилга қадар, 07.01.2025 йилдан
08.01.2025 йилга қадар, 28.04.2025 йилдан 15.05.2025 йилга қадар) бир кунини
ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб,
тайинланган жазодан чегириб ташлаб, унга узил-кесил ўташ учун 2 (икки) йил
10 (ўн) ой 3 (уч) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат
қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттириш белгилансин.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан
ҳисоблансин.
Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига
юклатилсин.
Б.Исмоиловнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залида қамоқдан озод
қилинсин ва унга нисбатан ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқ
атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилсин.
Иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МТТБ га сақлаш учун топширилган 0,07 (альфа-РVР) альфапирролидиновалерофенон гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда йўқ
қилинсин.
Ашёвий далил сифатида олинган ва жиноят иши билан бирга
сақланаётган бир дона шишадан ишланган лампочка ҳамда бир дона гугурт
қутиси тегишли тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат
ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар
Раислик қилувчи судья
Аслига тўғри:
(имзо)
Ф.Абдушукуров