← Назад
Решение #683205 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 декабрь
4-1103-2202/2110-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Р.Курбоновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси "Озода
махсуслаштирилган реконструкция ва таъмирлаш" масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 75.000.000 сўм асосий қарз, 23.325.000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "Озода махсуслаштирилган
реконструкция ва таъмирлаш" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакиллари
М.Утаганов (2022 йил 23 декабрдаги ишончнома асосида), А.Шодиев (2022 йил
13 декабрдаги 118-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси "Озода махсуслаштирилган реконструкция ва таъмирлаш" масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида
жавобгар "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 75.000.000 сўм асосий қарз,
23.325.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
мазкур даъво аризасини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб,
жавобгарга шартномага мувофиқ пул маблағлари ўтказиб берилган бўлсада,
жавобгар томонидан белгиланган ишлар ҳозирга қадар бажарилмасдан
келаётганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгар
давлат рўйхатидан ўтган манзил, яъни Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани,
Кетмонтепа МФЙ, Ойдинобод кўчаси манзилига юборилган, бироқ алоқа бўлими
томонидан жавобгар бу манзилда фаолият кўрсатмаслиги тўғрисида маълумотнома
судга тақдим этилган.
Шундан келиб чиқиб, суднинг муҳокама куни вақти ва жойи кўрсатилган
ажрими жавобгарнинг “nodirov.muhammadxasan@bk.ru” электрон почта манзилига
ҳамда 90-973-28-89 телефон рақамига смс хабарнома юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони унинг иштирокисиз кўриб чиқиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ҳамда суд
хааражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 15 ноябрда
113-сонли ҳамда 2021 йил 11 октябрда 01-сонли шартномалар имзоланган.
2021 йил 15 ноябрдаги 113-сонли шартноманинг 1.1-бандига асосан Тошкент
шаҳар, Шайхонтохур тумани, Фурқат кўчаси, 1-уйни жами 150.000.000 сўмлик газ
лойиҳалаш, газ монтаж ишлари ва махсус техник шартномани ишлаб чиқиш, 2021
йил 11 октябрдаги 01-сонли шартнома бўйича эса жами 80.000.000 сўмлик газ
монтаж ишлари ҳамда ижро техник ҳужжатларни бажариш бўйича келишувга
эришганлар.
Шартнома шартнларига кўра даъвогар олдиндан 100 фоиз тўловни амалга
ошириши жавобгар эса шартномада кўрсатилган ишларни бажариш мажбуриятини
олган.
Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандига кўра хизматлар кўрсатилгач,
бажарувчи кўрсатилган хизматларни қабул қилиш – топшириш далолатномасини
унга таалуқли ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртмачига топшириши, 4.2бандида эса буюртмачи далолатномани олгандан сўнг 7 кун давомида бажарувчига
имзоланган далолатномани бериши ёки раддиясини асослаб инкор қилиши
лозимлиги белгиланган.
Даъвогар шартномадаги мажбуриятларни бажариб, жавобгарнинг хисоб
рақамига 14.10.2021 йилдаги 1674-сонли тўлов топшириқномасига асосан
80.000.000 сўм, 22.11.2021 йилдаги 1790-сонли тўлов топшириқномасига асосан
75.000.000 сўм жами 230.000.000 сўм миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилган.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан бажарилиши керак бўлган ишлар учун
олдиндан тўлов тўлиқ ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан ишлар
лозим даражада бажарилмаган ва шартномага кўра ишларни даъвогарга
топширмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади)нинг 237-моддасига асосан, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги
сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 75.000.000 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан жаавобгарга олдиндан тўланган пулни қайтариш
юзасидан талабнома юборилган бўлса-да, талабнома жавобгар томонидан
Даъвогар томонидан 2022 йил 26 декабрдаги маълумотига кўра жавобгар
томонидан қарздорлик бартараф этилмаган.
ФКнинг 234-моддасига кўра мажбурият шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур кодекс 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, ФКнинг 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш
ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд
тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш
учун пудратчи таваккал қилади.
ФКнинг 673-моддасига асосан буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун
сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида
белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
ФКнинг 244-моддаси 1-хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолда суд даъво талабидаги асосий қарзни ундириш талаби иш
хужжатлари билан тўлиқ ўз исботини топганлигини эътиборга олган ҳолда уни
асосли деб топиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 5.1-бандига асосан
жавобгардан 23.325.000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шарномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 7-моддасига
асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарори 4-бандига кўра ҳамда ФКнинг
326- моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Шу боис, суд даъво талабидаги пеня суммасини 10.000.000 сўмгача
камайтиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 75.000.000 сўм
асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиршдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан давлат
божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 237, 234, 236, 631, 673,
244, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Даъвогар "Озода махсуслаштирилган реконструкция ва таъмирлаш"
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 75.000.000 сўм асосий қарз, 10.000.000
сўм пеня, 24.000 сўм почта харажати ундирилсин;
Республика бюджетига 1.966.500 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
Э.Р.Курбонов