Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/2369 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый Ғалаба фермер хўжалиги
Source ID 997363 Claim ID 3087345 PDF Hash 2fcfd3526db8364c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддасининг 1-қисми кодекси 111 1 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддаси збекистон Республикаси ИПК 217 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 4-моддаси ИПКнинг 4 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 декабрь 4-1103-2201/2368-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Н.Б.Насриддиновнинг котиблигида, аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "G’ALABA" фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили С.Усманов (2022 йил 30 июндаги 23-53719-сонли ишончнома асосида), жавобгар "G’ALABA" фермер хўжалиги иш юритувчиси Б.Алиевлар иштирокида, иш ҳужжатлари билан Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "G’ALABA" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб, жавобгарга 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантиришлар юборилган бўлса-да, жавобгар солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, ариза судга киритилганидан сўнг жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилганлиги юзасидан судга маълумотнома тақдим этиб, аризани қонуний кўриб чиқишни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "G’ALABA" фермер хўжалиги иш юритувчиси Б.Алиев аризани қисман тан олиб, ҳисоботлар 05.12.2022 йилда топширилган бўлса-да, бошқарма томонидан ҳисоботлар қабул қилинмасдан қайтарилганлигини, ҳозирда ҳуқубузарлик ҳолати тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб, аризани рад қилишнеи сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2022 йил 28 ноябрда "G’ALABA" фермер хўжалигига 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан 1517411-сонли хабарнома хати юборилган бўлса-да, ушбу хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган. Шунингдек, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 12 декабрдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-133816-сонли қарорига асосан "G’ALABA" фермер хўжалиги солиқ органига 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғиқ ҳисоботини белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатиб қўйилган бу ҳақида 2022 йил 13 декабрдаги 508678сонли хабарнома асосида хабардор қилинган. Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган. 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган. Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 26 декабрдаги 23-139334-сонли маълумотномасига асосан "G’ALABA" фермер хўжалиги томонидан ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги маълум қилинган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини шунингдек, ИПКнинг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 4, 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "G’ALABA" фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья: М.М.Якубов