Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/1642 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фортек хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Ўзбеккўмир акционерлик жамияти
Source ID 989418 Claim ID 2903314 PDF Hash 2afaa9c869705fd8... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангароншаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Оҳангарон шаҳри 2022 йил ------------ 4-1107-2201/------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ----раислигида, судья ёрдамчиси -------------- котиблигида, аризачи “-----------” хусусий корхонасининг жавобгар “-----------” АЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни тарафлар иштирокисиз очиқ суд мажлисида, суд биносида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи “-----------” хусусий корхонаси Оҳангарон туманлараро иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “-----------” АЖни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 26 июлдаги ажрими билан аризачи “-----------” хусусий корхонасининг жавобгар “-----------” АЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қайтарилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 08 сентябрдаги қарори билан “-----------” хусусий корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилган ва Оҳангарон туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 26 июлдаги ажрими бекор қилинган, иш мазмунан кўриб чиқиш учун Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинган ва ишни кўриб чиқиш 2022 йил 28 октябрь кунига тайинланган, шунингдек ушбу ажрим билан Давлат активларини бошқариш Агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасига “-----------” АЖда назорат тартибини ўрнатиш ва 10 кун ичида муваққат бошқарувчи номзодини тақдим этиш вазифаси юклатилган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 01 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, ишни талаб қилиб олиш тўғрисида ажримига асосан иш юритиш тўхтатилган. Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан қарор қабул қилинганлиги сабабли иш юритиш тикланган. Ишни судда кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабадор қилинган бўлсада, тарафлар бугунги суд муҳокамасида иштирок этишмади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур ишни иш юритишдан тугатишни лозим топди. Суд мажлисида аниқланишича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги қарорига асосан 4-1107-2201/1642-сонли иқтисодий иш бўйича жавобгар “-----------” АЖнинг кассация шикояти қаноатлантирилиб, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 08 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ажрими ўз кучида қолдирилган. ИПКнинг 110-моддаси 1-қисм 2-бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. Суд, айни бир асос ва предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган суднинг қарори мавжудлигини, суд ҳужжати қонуний кучга кирганлигини инобатга олган ҳолда иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 1-қисм 2-банди, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажримдан норози тараф апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья ---------