← Назад
Решение #683293 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 553 | — | law | |
| судлар ФК | 553 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
Tel: (79) 223-50-79
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2022 йил 26 декабрь
4-2101-2202/5058-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.Джумаев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар Марказ жавобгар “О” Давлат
унитар корхонаси нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Марказ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “О” давлат унитар
корхонасидан 38.624.093 сўм миқдорда икки карра ижара тўловини ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Х” масъулияти
чекланган жамияти жалб қилинган.
Белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар вакили ишга
ишончнома билан иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддаларига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар амалдаги қонун талабларига зид равишда
Марказ хабардорлигисиз ижарага берганлиги аниқланганлигини, кейин унга
жарима ҳисобланиб ихтиёрий тўлашлиги учун талабнома юборилганлигини,
лекин жавобгар ҳисобланган жаримани тўлашдан бош торганлиги сабабли судга
даъво билан чқишга мажбур бўлганлигини, шу сабабли жавобгарда ҳисобланган
жаримани ва олдин тўланган почта харажати ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили жавобгар, даъвогар
билан биргаликда 2020 йил 15 декабрда тузилган шартномага асосан ҳозирги
кунда ҳам ижарада турганлиги, 2022 йилда ҳам тўловлар амалга
оширилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этган тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишда мавжуд ёзма далилларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарорнинг 3-бандида, давлат мулки
юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага берилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 24 октябрь куни Марказ ходимлари
томонидан “О” Давлат унитар корхонасига қарашли бўлган жавобгар
балансидаги давлат объектидан 191,0 кв.м.дан “Х” масъулияти чекланган
жамияти уч томонлама ижара шартномаси расмийлаштирмаган ҳолда
фойдаланаётганлиги аниқланган ҳамда маълумотнома тузилган.
Юқоридаги Вазирлар Маҳкамаси Қарорининг 6-бандида, “Белгилансинки
давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг
тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги
маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан
жавоб берадилар.
Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара
шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб
нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига
олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган
санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан
фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб
чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига
тақдим этади.
Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан
тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар
балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач
ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун
материалларни судга топширади.” деб қайд этилган.
Шунга кўра. даъвогар юқоридаги ҳукумат қароридан келиб чиқиб,
01.01.2022 йилдан 2022 йил 24 октябрь кунигача ҳисобланган ижара тўлови
суммасини икки баравари миқдорини яъни 19.312.046 сўмнинг икки баробари
38.624.093 сўм ҳисоблаб ундиришни сўраган.
Бироқ, ФКнинг 553-моддасига кўра, агар мулк ижараси шартномасининг
муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни
давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома
аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади.
Даъвогар Марказ, “О” Давлат унитар корхонаси ва “Х” масъулияти
чекланган жамиятлари ўртасида 2020 йил 15 декабрь куни уч томонлама ижара
шартномаси тузилган. Ижара шартномасининг муддати 2021 йил 15 декабргача
деб белгиланган. Ижара шартномаси муддати ўтганидан сўнг ҳам “Х”
масъулияти чекланган жамияти мулкдан фойдаланишда давом этган, графикда
белгиланган ойлик тўловларни амалга оширган. Даъвогар эътироз
билдирмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2011 йил
1 декабрдаги 234-сонли қарори билан тасдиқланган “Мулк ижараси
шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий
судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум
қарорининг 12-бандига кўра, 12. судлар ФК 553-моддасининг тўртинчи қисмига
мувофиқ шартномани қайтадан тузилган деб тан олиш учун шартноманинг
муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни
давом эттираётганлиги, ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаганлиги
шарти мавжуд бўлиши зарурлигини назарда тутишлари лозимлиги
белгиланган.
Шунга кўра, суд жавобгар томонидан ижара шартномаси муддати
тугаганидан кейин ҳам мулкдан фойдаланишда давом этаётганлиги, графикда
белгиланган ойлик тўловларини тўлаб келаётганлиги, даъвогар эътироз
билдирмаганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, бироқ. Даъвогар
давлат божидан озод бўлганлиги сабабли ундирмасликни, олдиндан тўлаб
берилган почта харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд
орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест)
келтиришга ҳақли.
Б.А.Джумаев