Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/2363 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чиноз тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "JAMSHID TEX YUKSALTIRISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 997357 Claim ID 3088511 PDF Hash ec6afab6df07e032... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддасининг 1-қисми кодекси 111 1 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Чиноз тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 декабрь 4-1103-2201/2363-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, аризачи Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "JAMSHID TEX YUKSALTIRISH" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили У.Сухробов (2022 йил 13 майдаги 21-02515-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга билан Қуйичирчиқ туман суди биносида биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "JAMSHID TEX YUKSALTIRISH" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили У.Сухробов аризадаги важларни такрорлаб, кузатув далолатномага асосан юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқлиги аниқланганлиги сабабли, унга бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантиришлар юборилган бўлсада, жавобгар асосли хужжатларни ўз муддатда тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, ариза судга киритилганидан сўнг жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилганлигини билдириб, бу ҳақида судга маълумотнома тақдим этиб, аризани қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги 595-сон қарорига асосан юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шартлигни белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг кузатув далолатномасига асосан "JAMSHID TEX YUKSALTIRISH" масъулияти чекланган жамияти кўрсатилган юридлик манзилда йўқлиги аниқланган. Чиноз туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2022 йил 10 октябрда "JAMSHID TEX YUKSALTIRISH" масъулияти чекланган жамиятига кўрсатилган юридик манзилда йўқлиги сабабли, асосли хужжатларни тақдим этиш юзасидан 508196-сонли хабарнома хати юборилган бўлса-да, ушбу хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган. Шунингдек, Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 10 декабрдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-07365-сонли қарорига асосан "JAMSHID TEX YUKSALTIRISH" масъулияти чекланган жамияти ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқлиги аниқланганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатиб қўйилган бу ҳақида 2022 йил 10 декабрдаги 1519063-сонли хабарнома асосида хабардор қилинган. Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган. Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 26 декабрдаги 21-07608-сонли маълумотномасига асосан "JAMSHID TEX YUKSALTIRISH" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги маълум қилинган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "JAMSHID TEX YUKSALTIRISH" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья: М.М.Якубов