Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/4915 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чуст туман Ирригация бўлими Ответчик / Подсудимый Райимжон ота фермер хўжалиги
Source ID 998533 Claim ID 3055907 PDF Hash cce803a252b74711... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 декабрь 4-1603-2202/хххх-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Р.Мухиддинов, даъвогар– ХХХХХХ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Чуст туман бўлимининг жавобгар– ХХХХХХ ҳисобидан ХХХХХХ сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХХХХ (бандан буён матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Чуст туман бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ХХХХХХ сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда- ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари – 300 000х20=6 000 000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 11 февралда сув истеъмоли тўғрисида 215-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда сувни етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса истеъмол қилинган сув ва кўрсатилган сув хўжалиги хизмати ҳақини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятини бажариб маҳсулот (сув)ни етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан шартномада келишилган муддатда тўлов амалга оширилмаслиги натижасида даъвогар олдида ХХХХХХ сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш тўғрисида 2022 йил ноябрь ойида талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги ХХХХХХ сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан сувни етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома ва сув олди берди дафтари билан ўз тасдиғини топган. ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатларда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмаган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг ХХХХХХ сўм қарздорликни ундириш талаби қонунчиликка ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва суд уни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 2032, 2034-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: - ХХХХХХ фойдасига ХХХХХХ сўм асосий қарз ҳамда тўланган 24 000 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. --------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Судья А.Р. Мухиддинов