← Назад
Решение #683563 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 4 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 декабрь
4-1103-2201/2360-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Н.Б.Насриддиновнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "TASH ENERT MATERIALS"
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани
тарафлардан аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили
С.Усманов (2022 йил 30 июндаги 23-53719-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
иш ҳужжатлари билан Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцяси маъмурий
биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи"
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "TASH ENERT MATERIALS"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг
шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ
бошқармаси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар
"TASH ENERT MATERIALS" масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор
шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари
юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2022 йил учун
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлигини,
10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор
қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари
бартараф этилмаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси
томонидан 2022 йил 30 ноябрда "TASH ENERT MATERIALS" масъулияти
чекланган жамиятига 2022 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер солиқ
ҳисоботини тақдим этиш юзасидан 1517840-сонли огохлантириш (хабарнома) хати
юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил
14 декабрдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-134696сонли қарорига асосан "TASH ENERT MATERIALS" масъулияти чекланган
жамияти солиқ органига 2022 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер солиқ
ҳисоботини белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини,
ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари
чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
Тошкент
вилояти
Давлат
солиқ
бошқармаси
томонидан
2022 йил 15 декабрда "TASH ENERT MATERIALS" масъулияти чекланган
жамиятига аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли
жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги
юзасидан 509198-сонли хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши
мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик
муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги
ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик
юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва
уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат
банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ
хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга
оширилиши назарда тутилган.
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 26 декабрдаги
23-139066-сонли маълумотномасига асосан "TASH ENERT MATERIALS"
масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф
этилмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини
бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа
иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важларини асосли деб топиб,
аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси
ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини шунингдек,
ИПКнинг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда
шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
4, 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "TASH ENERT MATERIALS" масъулияти чекланган жамиятининг
тижорат банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет
тўловлари ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари
ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар "TASH ENERT MATERIALS" масъулияти чекланган жамияти
томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат
кўрсатувчи банк ва Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига
жавобгарнинг банк ҳисобварағини очиб бериш мажбурияти юклатилсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов