← Назад
Решение #683592 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил --------------- 4-1107-2201/--------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ---------раислигида, судья ёрдамчиси ---------- котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТИБ “-----------” манфаатида жавобгар "------------" МЧЖга нисбатан жавобгар
ҳисобидан 200 000 001 сўм муддати келмаган асосий кредит
қарздорлик, 40 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 4 802 277
сўм фоиз қарздорлик ва 129 661 сўм жарима жами 244 931 939 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш
ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили --------- (2022 йил 31 октябрдаги
03юр/2221-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси АТИБ “------------” манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, "------------" МЧЖга нисбатан жавобгар ҳисобидан 200
000 001 сўм муддати келмаган асосий кредит қарздорлик, 40 000 000
сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 4 802 277 сўм фоиз қарздорлик ва
129 661 сўм жарима жами 244 931 939 сўм кредит ва унга ҳисобланган
фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги
мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қисман қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қарз
ва фоиз тўловлари муддати бир неча марта бузилганлигини, суд
мажлиси куни ҳолатида жавобгар томонидан асосий кредит қарздорлик
қисман сўндирилганлигини таъкидлаб, жавобгарнинг муддати ўтган
асосий кредит қарздорлиги 40 000 000 сўмни, муддати келмаган асосий
кредит қарздорлиги 80 000 000 сўмни, фоиз қарзи 4 252 857 сўмни ва
жарима 47 922 сўмни жами кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
бўлган қарздорлик 124 300 779 сўмни ташкил этишини билдириб,
суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд, шунингдек Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси судга ариза
тақдим этиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи
қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси иккинчи ва учинчи қисми
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
кредит
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит)
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва "------------" МЧЖ ўртасида 2021
йил 31 августда 2468/2175/2021-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра банк 18 ой муддатга, йиллик 21,99 фоиз устама ҳақ
тўлаш шарти билан 600 000 000 сўм кредит маблағи ажратиши,
жавобгар эса олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва
шартларда қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 08 сентябрдаги ипотека
шартномасига асосан жавобгар "------------" МЧЖга тегишли бўлган
Оҳангарон тумани Янгиҳаёт МФЙда жойлашган умумий фойдаланиш
майдони 478,58 кв.м, қурилиш оости майдони 579,41 кв.м, умумий ер
майдони 8 800 кв.мдан иборат бўлган нотурар бино иншооти гаровга
қўйилган.
Кредит шартноманинг 7.1-бандига асосан қарздор томонидан
кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган тақдирда банк
кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ва ундирувни
кредит таъминотига қаратишга ҳақлилиги белгиланган.
Банк томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга
600 000 000 кредит суммаси ажратилган, жавобгар томонидан кредитни
қайтариш графигига риоя қилинмасдан, натижада 2022 йил 06 октябрь
куни ҳолатига муддати келмаган асосий кредит қарздорлик 200 000 001
сўмни, муддати ўтган асосий қарздорлик 40 000 000 сўмни, фоиз
қарздорлик 4 802 277 сўмни ва жарима 129 661 сўм жами кредит ва унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги 244 931 939 сўмни ташкил
этиши, бироқ судга даъво ариза тақдим этилгандан кейин жавобгар
томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик
қисман сўндирилганлиги, суд мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг
муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги 40 000 000 сўм, муддати
келмаган асосий кредит қарздорлиги 80 000 000 сўм, фоиз қарзи
4 252 857 сўм ва жарима 47 922 сўм жами 124 300 779 сўм кредит ва унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг кредит қарздорликни
ундириш талаби асосли бўлиб, жавобгар "------------" МЧЖ ҳисобидан
даъвогар фойдасига 120 000 000 сўм асосий кредит қарздорлик, 4 252
857 сўм фоиз қарздорлик ва 47 922 сўм жарима жами 124 300 779 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик
ундирилиши лозим.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида кредит қарздорликни
ундирувини гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Мазкур кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида
2021 йил 08 сентябрдаги ипотека шартномасига асосан жавобгар "-----------" МЧЖга тегишли бўлган Оҳангарон тумани Янгиҳаёт МФЙда
жойлашган умумий фойдаланиш майдони 478,58 кв.м, қурилиш оости
майдони 579,41 кв.м, умумий ер майдони 8 800 кв.мдан иборат бўлган
нотурар бино иншооти гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартнома
мажбуриятларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисида”ги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 23-бандига
мувофиқ, ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши
лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, жавобгар "------------" МЧЖ ҳисобидан
даъвогар фойдасига 120 000 000 сўм асосий кредит қарздорлик, 4 252
857 сўм фоиз қарздорлик ва жарима 47 922 сўм жами 124 300 779 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни
ундиришни ва ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 223, 292, 735, 736, 744моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-180, 186,192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "------------" МЧЖдан:
- АТИБ “------------” ҳисобига 120 000 000 сўм асосий кредит
қарздорлик, 4 252 857 сўм фоиз қарздорлик ва 47 922 сўм жарима жами
124 300 779 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган
қарздорлик ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари;
- Республика бюджетига 4 898 639 сўм давлат божи ундирилсин.
Кредит қарздорликни ундируви 2021 йил 08 сентябрдаги ипотека
шартномасига асосан гаровга қўйилган жавобгар "------------" МЧЖга
тегишли бўлган Оҳангарон тумани Янгиҳаёт МФЙда жойлашган умумий
фойдаланиш майдони 478,58 кв.м, қурилиш оости майдони 579,41 кв.м,
умумий ер майдони 8 800 кв.мдан иборат бўлган нотурар бино
иншоотига қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
---------