Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3303 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Starmax МЧЖнинг суд тугатиш бошкарувчиси Ниёзов Ахмаджон Акбаралиевич Ответчик / Подсудимый ASIA-KONCALTING масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008095 Claim ID 3071673 PDF Hash 23f6099fce739e9e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
тисодий процессуал кодексининг 109-моддаси тисодий процессуал кодекси 109 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 2022 йил 26 декабрь 4-1304-2201/3303-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “STARMAX” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “ASIA-KONCALTING” масъулияти чекланган жамиятидан 480.000.000 сўм асосий қарз ва 1.578.082 сўм қўшимча фоизни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар “ASIA-KONCALTING” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Х.Мардиевнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “STARMAX” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ASIAKONCALTING” масъулияти чекланган жамиятидан 480.000.000 сўм асосий қарз ва 1.578.082 сўм қўшимча фоизни ундиришни сўраган. Ушбу даъво ариза 2022 йил 06 декабрь куни руйхатдан ўтказилиб, 4-1304-2201/3303-сонли иш рақам берилиб, суднинг 2022 йил 09 декабрдаги даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримига асосан даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, мазкур иқтисодий иш 2022 йил 26 декабрь кунига Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган. Иш ҳужжатларида мазкур ажрим тегишли тартибда тарафларга почта алоқа бўлими орқали юборилганлиги, ажрим нусхаси “STARMAX” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисида почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 128-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. “STARMAX” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда иш хужжатларида ишни уларнинг иштирокисиз кўриш юзасидан аризаси мавжуд эмас. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар Х.Мардиев даъвогар суд мажлисида узурли сабабларсиз келмаганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, даъво аризасни кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда суд, суд ушбу иқтисодий иш бўйича даъвогар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, биринчи суд мажлисига келмаганлиги ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида арз қилмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар “STARMAX” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “ASIA-KONCALTING” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “STARMAX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар “STARMAX” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 9.631.561 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев