Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/2259 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FERLEV масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Рустамжон қурилиш барака масъулияти чекланган жамияти
Source ID 988061 Claim ID 3077197 PDF Hash f5772f651d1238fc... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 109-моддаси ФКнинг 109 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 декабрь 4-1703-2201/2259-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Ferlev” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар“Рустамжон қурилиш барака” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан соддалаштирилган тартиб асосида тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Ferlev” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Рустамжон қурилиш барака” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 4 674 889 сўм асосий қарз, 467 488 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида нефт махсулотлари етказиб беришга келишилган. Даъво аризаси 2020 йил 6 августь куни 985-сонли шартнома тузилганлиги билдирилган бўлсада, бироқ шартнома нусхаси тақдим этилмаган. Даъвогар томонидан алоҳида тартибда тақдим этган аризада жамият офиси бошқа жойга кўчиши натижасида шартнома нусхаси мавжуд эмаслиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатда суд тарафлар ўртасида шартнома расмийлаштирилмаган деб баҳолайди. Ишдаги мавжуд хужжатларда жавобгар томонидан 2020 йил 6 августдаги №19-сонли, 2020 йил 28 августдаги №23-сонли, 2020 йил 4 сентябрдаги №28-сонли Абдурахмонов Санжарбек Одилжонович номига берилган ишончномаларга асосан, 2020 йил 6 августдаги 2129-сонли хисобварақ-фактурага асосан 53 054 952,84 сўмлик, 2020 йил 28 августдаги 2354-сонли хисобварақ-фактурага асосан 70 001 937,78 сўмлик, 2020 йил 4 сентябрдаги 2438-сонли хисобварақ-фактурага асосан 54 674 951,40 сўмлик жами 177 731 842,2 сўмлик БНД 60/90 русумли битум Жавобгар 2020 йил 28 августь кунги №21-сонли ва №23-сонли тўлов топшириқномалари билан 53 054 952,84 сўм, 70 002 000 сўм ҳамда 2020 йил 19 сентябрь кунги №39-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 000 000 сўм жами 173 056 952,84 сўм тўловни амалга ошириб, қолдиқ 4 674 889 сўм тўлов амалга оширилмаган. Даъвогар жавобгарга 2021 йил 4 августдаги №371-сонли ҳамда 2022 йил 5 октябрдаги №114-ТФ-сонли мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабномалари почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 109-моддасига кўра, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 8-банди, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги юзасидан тушунтириш берилган. Даъвогарнинг жавобгарга махсулотларни етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд хужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 674 889 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар жавобгар томонидан тўловлар белгиланган муддатларда амалга оширилмаганлиги сабабли кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида бироқ бажарилмаган мажбуриятнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 467 488 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд даъвогарнинг пеня ундириш талаби билан келишмайди, чунки даъвогар асос сифатида тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома шартларига асосан пеня ундириш талаби билдирилган бўлиб, мазкур шартнома илова қилинмаган. Суд тарафлар ўртасида шартнома имзоланмаган деб баҳолаган. Ушбу ҳолатда даъвогар жавобгардан шартномага асосан эмас балки қонунга мувофиқ пеня талаб этишга ҳақли бўлган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 467 488 сўм пеня ундириш талабини рад этишликни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини мухокама этиб, тарафлардан қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2035- моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Рустамжон қурилиш барака” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “Ferlev” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 674 889 сўм қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 272 700 сўм давлат божи ундирилсин. “Ferlev” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 27 300 сўм давлат божи ундирилсин Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев