Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2202/4017 Дата решения 26.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кумкурганский межрайонный экономический суд Судья Холмуминов Аббос Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QISHLOQ QURILISH BANK" давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый ERKIN KO`P TARMOQLI XUSUSIY FIRMASI хусусий корхонаси
Source ID 1008359 Claim ID 3009212 PDF Hash 405c66122abfbec1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 130-моддаси ИПКнинг 130 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПК 163-моддаси ИПК 163 law
ланиши лозимлиги тушунтирилган ИПКнинг 107-моддаси ланиши лозимлиги тушунтирилган ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KUMKURGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston shoh ko‘chasi, Tel: (+99876) 465-20-78, Fax: (+99876) 465-20-76 190900,Kumkurgan district , Uzbekistan shakh street е-mail: i.qumqurgon@sud.uz А Ж Р И М (тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан иқтисодий ишни кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қумқўрғон тумани 4-1904-2202/4017-сонли иш Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Холмуминов, судья ёрдамчиси Р.Хамдамованинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Аллаёров (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Абдураимов (паспорт асосида) иштирокида, даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ATБ "Қишлоқ қурилиш банк" манфаатида, жавобгар - "ERKIN KO’P TARMOQLI XUSUSIY FIRMASI"дан 624 999 993 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 166 666 668 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 40 059 817 сўм муддати ўтган кредит фоизини жами, 831 726 478 сўм кредит қарздорлиги ва олдиндан тўланган почта харажатларини ундириш, ундирувни "ERKIN KO’P TARMOQLI XUSUSIY FIRMASI"га тегишли бўлган гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ATБ "Қишлоқ қурилиш банк" манфаатида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар - "ERKIN KO’P TARMOQLI XUSUSIY FIRMASI"дан 624 999 993 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 166 666 668 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 40 059 817 сўм муддати ўтган кредит фоизини жами, 831 726 478 сўм кредит қарздорлиги ва олдиндан тўланган почта харажатларини ундириш, ундирувни "ERKIN KO’P TARMOQLI XUSUSIY FIRMASI"га тегишли бўлган гаров мулкларига қаратишни сўраган. Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ўз даъво аризасида ишни уларнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК)нинг 133-модда иккинчи қисмига кўра, суд қилинган шахсларнинг келмаганлиги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боисдан суд, ИПКнинг 128, 133, 170-моддалари талабидан келиб чиқиб, ишни Савдосаноат палатаси вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган манфаати кўзланган даъвогар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ҳамда судга тақдим қилинган 2022 йил 26 декабрь кунида тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 03 июлда тузилган 322-сонли кредит шартноммсига асосан, Автошохбекат биносини реконструкция қилиш, корхона балансидаги юк автомашиналарига эҳтиёт қисмлар, техник хизмат кўрсатиш ускуналари ва ISUZI русумли автобус сотиб олиш учун12 ойлик имтиёзли давр билан 60 ой муддатга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса ушбу ажратилган кредит маблағлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда асосий қарз ҳамда фоизларни тўлаб бориш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган кердит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 1 500 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратиб берилган. Кредит таъминоти сифатида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙХХБРИБ томонидан 12.10.2014 йилда берилган ААС№5287583-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан MAN TGS 33/360 6*4 русумли, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 75/334ОАА бўлган Т.В. тури, юк (ўзи ағдарувчи), двигател рақами №50538902573893, кузов № ағдарма, шасси №NS276WZZ9EJ002685, ранги ҳаво ранг (синьй), 360 от кучига эга бўлган автомашина, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲҲБ РИБ томонидан 22.01.2013 йилда берилган ААС №3993108 сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан ГБАСПГ SAZNP37 русумли 2015 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 75/192 ЕАА бўлган, Т.В. тури автобус (йўловчи ташувчи) двигатели №914770, кузов рақамсиз, шассиc, NSANPR66PRS104596? Ранги оқ, 104 от кучига эга бўлган автомашина, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲҲБ РИБ томонидан 29.08.2014 йилда берилган ААС №5284228-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан ГБАСПГ SAZNP37 русумли 2011 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 75/191 ЕАА бўлган, Т.В. тури автобус (йўловчи ташувчи) двигатели №913973, кузов рақамсиз, шасси, NSANPR66PRS104502, ранги оқ, 104 от кучига эга бўлган автомашина, шунингдек, 2014 йилда пойдевори бетон девори пишган ғиштдан қурилган. А.литери шоҳбекат биноси ертўласи билан 24 хонали умумий майдони 836,33 кв.метр фойдали майдони 662,40 кв.метр, Б.литери қуриш учун бостирма бир хонали, умумий майдони 333,70 кв.метр Б.литери бостирма умумий майдони 44,10 кв.метр, Г литери хожатхона тўрт хонали умумий майдони 28,05 кв.метр, А.литери Т.Б. тўсиқ девори умумий майдони 16,80 кв.метр, Б.литери Т.Б. ариқчалар умумий майдони 76,60 кв.метр,в.литери асфальт майдони умумий майдони 5389,24 кв.метр, А.литери остида насос биноси бир хонали умумий майдони 6,75 кв.метр, Б.литери сув сақлаш ямаси умумий майдони 37,51 кв.метр, В.литери сув минораси умумий майдони 6,75 кв.метр, Г.литери машиналарга хизмат кўрсатиш ямаси бир хонали умумий майдони 24,90 кв.метр, фойдали майдони 7,20 кв.метр, Д.литери бостирма умумий майдони 2327,12 кв.метр, Ж.литери савдо дўкони 9 хонали умумий майдони 226,85 кв.метр, фойдаланиш майдони 178,50 кв.метр, З.литери қурилиши тугалланмаган бино бир хонали умумий майдони 227,00 кв.метр, фойдаланиш майдони 227,00 кв.метрдан иборат гаровга қўйилган. Ушбу гаровга қўйилган мулклар тарафлар томонидан 06.06.2018 йилда тузилган баҳолаш далолатномасига асосан, ушбу бино 1 235 520 000 сўмга, SAZAZNP37-русумли автотранспорт воситаси 192 240 000 сўмга, MANTGS русумли автотранспорт воситаси 480 000 000 сўмга, ГБАСПГ SAZAZNP37 русумли автотранспорт воситаси 192 240 000 сўмга, жами мулклар 2 100 000 000 сўмга баҳоланиб гаровга олинган. Шартноманинг 4.1-бандларига асосан кредит шартномаси имзолангандан кейин қарздор томонидаан 1 ой муддат ичида белгиланган кредит қайтарилиши таъминотини банкга тақдим қилмаса банк шартномани ўз ташабусси билан бекор қилиши мумкинлиги, маълумотларни тақдим этмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш мумкинлиги белгиланган. Шартномага мувофиқ, кредит қарзи 624 999 993 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 166 666 668 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 40 059 817 сўм муддати ўтган кредит фоизини жами, 831 726 478 сўм кредит қарздорлиги сўм тўланмаганлиги сабабли мазкур низо келиб чиққан. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 624 999 993 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 166 666 668 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 40 059 817 сўм муддати ўтган кредит фоизини жами, 831 726 478 сўм кредит қарздорлигини ва суд харажатларини ундиришни сўраган. медиатив келишувга эришилган. Мазкур медиатив келишув битимига кўра: Тарафлар-АТБ Қишлоққурилишбанк Жарқўрғон банк хизматлари офиси ва “ERKIN KO’P TARMOQLI XUSUSIY FIRMASI” ўртасида 2018 йил 03 июль куни тузилган 322-сонли кредит шартномасига асосан йиллик фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан жами 1 500 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлиги, бугунги кунда “ERKIN KO’P TARMOQLI XUSUSIY FIRMASI”га нисбатан муддатли ва асосий кредит қарздорлиги 624 999 993 сўм ва муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги 166 666 668 сўм ҳамда фоиз қарздорлиги 40 059 517 сўм ундириш юзасидан келиб чиққан низо бўйича тарафлар ўзаро медиатив келишувга эришганлигини; АТБ Қишлоққурилишбанк Жарқўрғон банк хизматлари офиси ва “Эркин” кўп тармоқли хусусий фирмаси ўртасидага келишувга асосан, кредитнинг 166 666 668 сўм муддати ўтган асосий қарзи ва 40 059 817 сўм фоиз қарздорлигини 2023 йил 20 январь кунига қадар тўлиқ қоплашга, қолган муддатли кредит қарздорлиги 2018 йил 03 июль куни тузилган 322-сонли кредит шартномасининг тўлов графигига асосан тўлаб борилишига келишилганлигини; -медиатив келишув битими уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар ўртасида бажарилиши шартлигини; -тарафларга Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида” тўғрисидаги қонунниг 6, 17, 29, моддалари оқибатлари тушунтирилган ва тарафларнинг ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини билдиришган. ИПКнинг 130-моддасига мувофиқ, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддасида асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкинлиги, келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги, келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкинлиги, келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 32-бандига кўра, ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ судья тарафларни келиштириш чораларини кўриши, судлар низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими ёки медиатив келишув тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари лозимлиги, низони келишув битими ёки медиатив келишув тузиш билан ҳал этиш имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-банди, 1631-моддаси биринчи қисмининг 3-банди), суд муҳокамаси жараёнида ҳам (ИПКнинг 16-боби) аниқланиши лозимлиги тушунтирилган ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги Қонунининг 17-модда олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланувчи ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилмаётганлигини, амалдаги қонунларга хилоф эмаслигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 26, 107, 128, 130, 131, 133, 170, 195-моддаларига амал қилиб, суд АЖРИМ 4-1904-2202/4017-иқтисодий иш юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ATB "Қишлоқ қурилиш банк" томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг устидан Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судига шикоят беришга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли. Судья ҚИЛДИ: А.Холмуминов