← Назад
Решение #683676 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
4-1107-2201/---------сонли иш
Оҳангарон шаҳри
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ------- раислигида,
судья ёрдамчиси ---------- котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “---------------”
АТИБ манфаатида жавобгар “---------------” МЧЖ ва қўшимча жавобгар
"---------------" МЧЖга нисбатан жавобгарлардан жами 26 408 357 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси “---------------” АТИБ манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “---------------” МЧЖ ва қўшимча жавобгар
"---------------" МЧЖга нисбатан жавобгарлардан жами 26 408 357 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади, бироқ судга
жавобгар томонидан даъво аризаси тақдим қилингандан кейин кредит
ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик қисман
сўндирилганлигини, жавобгарнинг суд мажлиси куни ҳолатидаги
кредит қарзи жами 15 014 392 сўмни ташкил қилишини маълум қилиб,
суддан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Шунингдек жавобгар раҳбари
олдинги суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабларини қисман тан
олиб, кредит қарздорликни тез орада тўлаб беришини маълум қилиб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Қўшимча жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган.
Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган
манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат
кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади. ССП вакили судга
ариза тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни тарафлар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
кредит
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит)
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (Қарз) нинг
қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва “---------------” МЧЖ ўртасида
2019 йил 25 июнда 1558-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра банк 36 ой муддатга, йиллик
8 фоиз устама ҳақ
тўлаш шарти билан 200 000 000 сўм кредит маблағи ажратиши,
жавобгар эса олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва
шартларда қайтариш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 06 апрелда 2019 йил 25 июндаги
1558-сонли кредит шартномасига 1554/1-сонли қўшимча келишув
шартномаси имзоланган ва унга кўра кредитни қайтариш муддати
2022 йилнинг 24 декабрь кунига қадар узайтирилган.
Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 25 июндаги 1-сонли
кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгар "---------------"
МЧЖнинг кафиллиги қабул қилинган.
“Банк”, “Қарздор” ва “Кафил” – "---------------" МЧЖ ўртасида
тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига биноан “Қарздор”
“Банк”дан олинган кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги
мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда
“Кафил” кредит шартномаси бўйича ҳозирги пайтда мавжуд бўлган ёки
шунингдек келгусида содир бўлиши мумкин бўлган мажбуриятнинг
жавобгарлигини ўз зиммасига олган. ФКнинг 292-моддасининг биринчи
қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз
мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори
олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Бундай ҳолатда, кафил "---------------" МЧЖ жавобгар “---------------”
МЧЖнинг кредит қарздорлигининг қайтарилиши бўйича тенг жавобгар
бўлиб ҳисобланади.
Кафиллик шартномасининг 2.4-бандига кўра кафиллик суммаси
250 000 000 сўмни ташкил этади.
кредит суммаси ажратилган, жавобгар томонидан кредитни қайтариш
графигига риоя қилинмасдан, натижада 2022 йилнинг 01 ноябрь куни
ҳолатида шартнома бўйича асосий кредит қарздорлиги 26 248 878
сўмни, шундан муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги 12 915 544
сўмни ва фоиз қарздорлиги 159 479 сўмни жами кредит ва унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги жами 26 408 357 сўмни
ташкил этиши, бироқ судга даъво тақдим қилингандан кейин жавобгар
томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик
қисман сўндирилганлиги, суд мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг
14 758 877 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 255 515 сўм фоиз
қарзи жами 15 014 392 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
бўлган қарздорлиги мавжудлиги ва ушбу қарздорлик хозирги кунга
қадар қайтарилмаганлиги аниқланди.
Банк томонидан йўлланган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг кредит қарздорликни
солидар тартибда ундириш талаби асосли бўлиб, ушбу даъво талаби
қисман қаноатлантирилиши, жавобгар “---------------” МЧЖ ва қўшимча
жавобгар "---------------" МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига солидар
тартибда 14 758 877 сўм асосий кредит қарздорлик, 159 479 сўм фоиз
қарздорлик жами 14 918 356 сўм кредит ва унга ҳисобланган
фоизлардан бўлган қарздорлик ундирилиши лозим.
Шунга кўра суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар “---------------” МЧЖ ва қўшимча жавобгар
"---------------" МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига солидар тартибда
14 758 877 сўм асосий кредит қарздорлик, 159 479 сўм фоиз қарздорлик
жами
14 918 356 сўм кредит ва унга ҳисобланган
фоизлардан бўлган қарздорликни ундиришни ва даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 223, 292, 735, 736,
744-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-180,
186,192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “---------------” МЧЖ ва қўшимча жавобгар "---------------"
МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда:
- даъвогар “---------------” АТИБ фойдасига 14 758 877 сўм асосий
кредит қарздорлик, 159 479 сўм фоиз қарздорлик жами 14 918 356 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик, 24 000 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 528 167 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
---------