← Назад
Решение #68385 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 5041 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил 15 май куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: судья Ф.Халилов, судлов ҳайъати судьялари: Ш.Шерматов
ва О.Мухаммадиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ш.Махмудовнинг котиблигида, тарафлардан: Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурори У.Файзиевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 26.05.2025 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 25,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда айбли деб топилган Адашова Маржона Махмуд қизига оид
1-1006-2302/383-сонли жиноят ишини, ҳукм устидан
судланган
М.Адашованинг адвокати О.Умаров ва Н.Абдухафизовлар томонидан
берилган тафтиш шикоятини тафтиш инстанциясида кўриб чиқиш жараёнида,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Суднинг ҳукмига кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 26.05.2023 йилдаги ҳукмига кўра, М.Адашова Ўзбекистон
Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан, ЖК 57-моддасини
қўллаб, 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК
62-моддаси тартибида унинг ушлаб турилган ҳар бир кунини озодликдан
маҳрум қилиш жазосининг бир кунига ҳисоблаб, тайинланган жазодан
чегириб ташлаб, узил-кесил 5 йил 11 ой 28 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси қолдирилган.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташ, жазо муддати
28.11.2022 йилдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 20.08.2024 йилдаги ажримига кўра, биринчи инстанция
судининг
ҳукми
ўзгаришсиз,
келтирилган
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Суд ҳукми ва ажримига нисбатан судланган М.Адашованинг адвокати
О.Умаров ва Н.Абдухафизовлар томонидан тафтиш шикояти берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5041-моддасида “Ҳукм устидан
шикоят берган ёки протест билдирган шахс ўз шикоятини ёки протестини
қайтариб олишга ҳақли. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни қайтариб
олиш ҳуқуқига эга. Маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили ўз шикоятини
фақат маҳкумнинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли. Маҳкум ҳимоячи
томонидан берилган шикоятни қайтариб олишга ҳақли. Тафтиш шикоятини
ёки протестини қайтариб олишга тафтиш инстанцияси суди маслаҳатхонага
киргунига қадар йўл қўйилади” деб белгиланган.
Адвокат О.Умаров ва Н.Абдухафизовлар тафтиш инстанцияси судига
тафтиш шикоятини қайтариб олиши ҳақида илтимоснома билан мурожаат
қилиб, тафтиш иш юритувини тугатишни сўраган.
1
Шу сабабли, судлов ҳайъати юқоридаги қонун талабларидан келиб
чиққан ҳолда адвокат О.Умаров ва Н.Абдухафизовлар томонидан тафтиш
шикояти қайтариб олинганини инобатга олиб, тафтиш иш юритувни
тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5041, 5092, 50910-моддаларига амал
қилиб, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 26.05.2023 йилдаги
Адашова Маржона Махмуд қизига оид жиноят иши бўйича тафтиш тартибида
иш юритуви шикоят қайтариб олинганига кўра, тугатилган деб ҳисоблансин.
Ажрим ижро учун биринчи инстанция судига юборилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Ф.Халилов
Судлов ҳайъати судьялари:
/имзо/
Ш.Шерматов
/имзо/
О.Мухаммадиев
Ажрим нусхаси аслига тўғри:________
2