Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/888 Дата решения 15.05.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 383820 Claim ID 2718514 PDF Hash 4662363668167e72... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖК 19211-моддаси збекистон Республикаси ЖК 19211 law
збекистон Республикаси СКнинг 14-моддаси збекистон Республикаси СК 14 law
збекистон Республикаси ЖК 19211-моддаси збекистон Республикаси ЖК 19211 law
збекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 189 1 law
збекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 184 3 law
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
ЖКнинг 167-моддаси ЖКнинг 167 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПКнинг 95-моддаси ЖПКнинг 95 law
ЖПК 463-моддаси ЖПК 463 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш рақами 1-1006-2405/888 Маърузаси судья Ф.Халилов Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: А.Мухиддинов АЖРИМИ 2025 йил май ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, ҳайъат судьялари: А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи И.Саломов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат И.Мирзахонов, фуқаровий даъвогар Х.Рашидовларнинг иштирокида, Саломов Илҳом Маҳматмуродовичга оид жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан Чилонзор туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протестини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра: 1966 йил 3 августда Қашқадарё вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, “CITY OIL” МЧЖ раҳбари бўлган, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Ғиштли” МФЙ, “Олмазор” қишлоғи, рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 9-мавзе, 1-уй, 67-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Саломов Илҳом Маҳматмуродович (Salomov Ilhom Mahmatmurodovich) ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмагани сабабли айбсиз деб топилиб, реабилитация қилиниб, жиноят ишининг шу қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 19211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 2 йил, 189-моддасининг 1-қисми билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари, 184-моддасининг 3-қисми билан 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Судланувчи И.Саломовдан 7.467.496.200 сўм солиқ ва йиғимлар Чилонзор тумани ДСИ орқали давлат фойдасига ундириш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, И.Саломов 622247-сонли реестр рақами билан Тошкент шаҳар, Чилонзор туман Давлат хизматлари маркази орқали давлат рўйхатидан ўтган “City Oil” МЧЖни 2023 йил 31 январдан расмий раҳбари ҳисобланиб, эгаллаб турган лавозимига кўра нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахси бўла туриб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5511-сонли қарори қабул қилинганлиги, ушбу қарорнинг 2-қисми биринчи хатбошисида “2018 йил 5 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича, инвесторлар билан тўғридантўғри музокаралар якуни бўйича инвестиция шартномаларини тузиш орқали Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида соддалаштирилган тартибда инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун доимий эгалик, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкалари тақдим этилиши”; мазкур қарорнинг 4-қисми иккинчи хатбошисида “Инвестиция фаолиятини олиб бориш учун Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, ер участкалари бериш инвесторга ер участкасини бир йилгача муддатга (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб узайтириш имконияти билан) дастлабки захиралаш шарти билан амалга оширилиши, кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар инвестор томонидан бажарилганидан сўнг ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи расмийлаштирилиши” кўрсатилганлигидан хабар топиб, жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5511-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи, 32А ва 32Б-уйлар оралиғида жойлашган 0,70 га ер майдонида кўп қаватли турар-жой мажмуасини қуриш учун инвестиция киритишга ва лойиҳани амалга оширишга етарли маблағи бўлмаса-да, 2019 йил 29 январда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан 99-сонли инвестиция шартномасини тузиб, шу асосда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 5 ноябрдаги “City Oil” МЧЖга Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи, 31А ва 32Б-уйлар ёнида кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 0,70 гектарли ер участкасини захиралаш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат бериш тўғрисидаги 1565-сонли қарорини чиқарилишига эришади. Шундан сўнг, И.Саломов ва жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан ўзларининг жиноий режаларини амалга оширишга киришиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “City Oil” МЧЖ ўртасида 2019 йил 29 январда тузилган “Инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 99-сонли шартнома ҳамда ушбу шартномаларга охирги маротаба тузилган қўшимча келишувларга кўра, жамият зиммасига, ташаббускор, яъни “City Oil” МЧЖ ва ҳокимлик томонидан келишилган шартларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига қуриладиган уйларнинг лойиҳа амалга ошгунга қадар 12 фоиз ёки лойиҳа амалга ошгандан сўнг эса 15 фоиз ўтказилиши, ушбу ижтимоий мажбуриятнинг бажарилиши муддати 2023 йил 30 декабрь куни этиб белгиланиши, инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 35 млрд. сўм этиб белгиланиши, инвестиция лойиҳасининг 35 млрд. сўмлик қисми тўлиқ инвесторнинг, яъни “City Oil” МЧЖнинг маблағлари ҳисобидан бажарилиши, 72 та янги иш ўрни яратиш каби ижтимоий мажбуриятлар ва иқтисодий кўрсаткичлар белгиланиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 5 ноябрдаги “City Oil” МЧЖга Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи, 31А ва 32Б-уйлар ёнида кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 0,70 гектарли ер участкасини захиралаш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат бериш тўғрисидаги 1565-сонли қарорининг 2-қисмига кўра, Давлат хизматлари агентлиги туман бўлимига архитектура режалаштириш топшириқларини тузиб чиқиш учун буюртма бериш, лойиҳалаш учун ер ости муҳандислик иншоотларининг ижро топосурати туширилган 1:500 нисбатдаги топографик харита ва геологик хулоса ишлаб чиқиш учун “Қурилиш муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти” Давлат унитар корхонасининг Тошкент шаҳар филиалига буюртма бериш, шаҳарсозлик фаолияти объектини жойлаштириш учун ер участкасини захирага олиш далолатномасини расмийлаштириш ҳамда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасидан рўйхатдан ўтказиш учун буюртма бериш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун лойиҳалаш ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузиш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини мутасадди ташкилотларга тақдим қилиш, мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишлари ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш каби мажбуриятлар юкланган бўлса-да, юқоридаги қарор ва шартнома талабларига риоя қилмасдан, ушбу объектда қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш бўйича тегишли тартибда архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилмасдан, лойиҳасмета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг хулосасини олмасдан, “Тошкент шаҳар ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси” томонидан қурилиш монтаж ишларини бошлаш учун давлат рўйхатидан ўтказмасдан туриб, ўзбошимчалик билан кўп қаватли турар жой мажмуалари қурилишини инвестор, яъни “City Oil” МЧЖнинг маблағини йўналтирмасдан, ўзларига қулай бўлган усулда, фуқаролар билан тузилган инвестиция шартномалари асосида олинган маблағлар эвазига қурилиш ишларини бошлаб, улардан битта кўп қаватли турар жойни тўлиқ қуриб битказганидан сўнг, ўзларининг ихтиёрида бўлган хонадонларни ноқонуний равишда, кадастр ҳужжатлари бўлмаган ҳолда кўп қаватли турар жойда мавжуд битта кўп қаватдаги уй жойнинг барча хонадонларни фуқароларга сотиб юборганликлари натижасида объектнинг қолган қурилиш ишларини қасддан якунланмасдан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига берилиши лозим бўлган жами 65 та хонадонни бугунги кунга қадар ўтказиб берилмаганлиги оқибатида, давлат ва жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига жуда кўп миқдордаги зарар етказилишига сабаб бўлган. Шунингдек, судланувчи И.Саломов 622247-сонли реестр рақами билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази орқали давлат рўйхатидан ўтган “City Oil” масъулияти чекланган жамиятини 2023 йил 31 январдан ҳозирги кунга қадар расмий раҳбари ҳисобланиб, эгаллаб турган лавозимига кўра, нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахси бўла туриб, жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ноқонуний йўллар билан даромад кўриш ниятида ҳаракат қилиб, фойдани солиқлардан озод қилиш ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида, “City Oil” МЧЖни бошқариб келиб, мазкур жамият орқали пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланиб, ўз олдига пул маблағларини нақдлаштириш ҳамда бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлашни мақсад қилиб қўйиб, ўзининг ушбу жиноий мақсадларини амалга ошириш ниятида, жамиятнинг 2023 йил январь-декабрь ойларидаги фаолиятлари давомида дастлабки терговда аниқлаш имконияти бўлмаган республика ҳудудидаги бозорлардан жами 27 млрд. 330 млн. 45 минг 400 сўмлик жуда кўп миқдордаги ҳар хил турдаги товар моддий бойликларини нақд пулларга сотиб олишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги “Бюджет билан ҳисобкитоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1504-сонли Фармони талабларига ҳамда амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузиб, уларга зид равишда, сотиб олинган товар моддий бойликларини жамиятга кирим қилмасдан, уларни корхона ва ташкилотлар билан тузилган шартномаларга асосан пул ўтказиш йўли билан сотиб юборишиб, жуда кўп миқдорда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини қасддан бузишган. Шунингдек, И.Саломов 622247-сонли реестр рақами билан Тошкент шаҳар Чилонзор туман Давлат хизматлари маркази орқали давлат рўйхатидан ўтган “City Oil” масъулияти чекланган жамиятини 2023 йил 31 январдан ҳозирги кунга қадар раҳбари ҳисобланиб, эгаллаб турган лавозимига кўра нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахси бўла туриб, жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ноқонуний йўллар билан даромад кўриш ниятида ҳаракат қилиб, фойдани солиқлардан озод қилиш ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида, “City Oil” МЧЖни бошқариб келиб, мазкур жамият орқали пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланиб, ўз олдига пул маблағларини нақдлаштириш ҳамда бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлашликни мақсад қилиб қўйиб, ўзининг ушбу жиноий мақсадларини амалга ошириш ниятида, жамиятнинг 2023 йил январь-декабрь ойларидаги фаолиятлари давомида жамиятга бошқа корхона ва ташкилотлар билан ўзаро тузилган шартномалар асосида харид қилиниб, жамият ҳисобига кирим қилинган жами 8 млрд. 203 млн. 915 минг 700 сўмлик жуда кўп миқдордаги товар моддий бойликларини терговда аниқлаш имконияти бўлмаган республика ҳудудидаги турли бозорларда нақд пулларга сотиб юборишиб, жамиятнинг молиявий фаолияти давомида банк айланмаларини номутаносиб тарзда Ўзбекистон Республикаси СКнинг 14-моддасига зид равишда қалбаки, кўзбўямачилик учун тузилган битимлар тузиш орқали товарсиз банк операцияларини амалга ошириб келиб, ушбу савдо тушумини ҳисоботларда акс эттирмасдан, сотувдан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 125-сонли Қарори, 2001 йил 22 июндаги “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 264-сон Қарори ва 2011 йил 17 ноябрда “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 306-сон Қарори ҳамда 2020 йил 5 августдаги “Пул маблағларини банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли Қарори талабларига зид равишда, сотувдан тушган нақд пул маблағларини НКМ қўлламаган ҳолда белгиланган тартибда банкка топширмасдан, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузганлар. Шунингдек, И.Саломов 622247-сонли реестр рақами билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази орқали давлат рўйхатидан ўтган “City Oil” масъулияти чекланган жамиятини 2023 йил 31 январдан ҳозирги кунга қадар расмий раҳбари ҳисобланиб, эгаллаб турган лавозимига кўра нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахси бўла туриб, жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ноқонуний йўллар билан даромад кўриш ниятида ҳаракат қилиб, фойдани солиқлардан озод қилиш ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида, “City Oil” МЧЖни бошқариб келиб, мазкур жамият орқали пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланиб, ўз олдига пул маблағларини нақдлаштириш ҳамда бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлашни мақсад қилиб қўйиб, ўзининг ушбу жиноий мақсадларини амалга ошириш ниятида, жамиятнинг 2023 йил январь-декабрь ойларидаги фаолиятлари давомида амалга оширилган 8 млрд. 203 млн. 915 минг 700 сўмлик жуда кўп миқдордаги реализация суммасини солиқ идорасига топширилиши лозим бўлган ҳисоботларида акс эттирмасдан, нақд пулга сотиб олинган 27 млрд. 330 млн. 45 минг 400 сўмлик товар моддий бойликлари реализациясини ҳисоботларга акс эттиришиб, ҳисоботларда жами 9 млрд. 417 млн. 852 минг 900 сўмлик ишчи ва хизматчилар учун ҳисобланган даромадларни тегишли тартибда солиққа тортмаганлиги натижасида 1 млрд. 109 млн. 30 минг 700 сўмлик қўшимча қиймат солиғи, 4 млрд. 99 млн. 506 минг 800 сўмлик фойда солиғи, 1 млрд. 130 млн. 142 минг 400 сўмлик ижтимоий ва 1 млрд. 130 млн. 142 минг 400 сўмлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқларини, 1 млн. 326 минг 100 сўмлик камайтиришга ҳисобланганлигини инобатга олиб, жами 7 млрд. 467 млн. 496 минг 200 сўмлик бюджетга тўланиши белгиланган солиқ ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаб, фаолиятларини юритиш орқали ноқонуний йўллар билан топилган даромадларини ва жиноятларини яшириш мақсадида, жиноий шериклари билан бирга жуда кўп миқдордаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган. Апелляция протестида, суд ҳукмини бекор қилиб, И.Саломовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топиш ва шу модда билан санкция доирасида жазо тайинлаш ҳамда ҳукмдаги ноаниқликларни бартараф этиш сўралган. Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, прокурор У.Файзиев ҳамда фуқаровий даъвогарнинг протестни қаноатлантириш ҳақида, судланувчи И.Саломов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат И.Мирзахоновнинг протест важларини рад этиш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланувчи И.Саломовнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, 2019 йил 29 январдаги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан “City Oil” МЧЖ ўртасида тузилган 99-сонли инвестиция шартномаси ҳамда ушбу шартномага охирги маротаба тузилган қўшимча келишувлар, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 5 ноябрдаги “City Oil” МЧЖга Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи, 31А ва 32Б-уйлар ёнида кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 0,70 гектарли ер участкасини захиралаш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат бериш тўғрисидаги 1565-сонли қарори, Қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли турар-жой мажмуасини қуриш бўйича И.Саломов томонидан тақдим қилинган расмийлаштирилган бирламчи лойиҳа смета ҳужжатлари ва унга илова қилинган ҳужжатлар, 2024 йил 11 июлдаги “Osiyo Ekspert” МЧЖ томонидан тузилган 02-1/06-24-сонли баҳолаш ҳисоботи, “City Oil” МЧЖнинг молиявий фаолияти юзасидан ўтказилган ҳужжатли тафтиш далолатномалари ва уларга илова қилинган ҳужжатлар, шахсни фотосуратдан таниб олиш учун кўрсатиш баённомалари ва ҳужжатларни ашёвий далил деб топиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан И.Саломовнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлишида ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 19211-моддаси 2-қисмининг “а” банди; жуда кўп миқдордаги 27.330.045.400 сўмлик товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми; жуда кўп миқдордаги 8.203.915.700 сўмлик товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми; жуда кўп миқдордаги 7.467.496.200 сўмлик солиқ ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлашда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Шунингдек, биринчи инстанция суди, судланувчи И.Саломовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари ҳамда Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига риоя қилган ҳолда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган моддалар билан санкция доирасида жазо тайинлаб, узилкесил ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳамда солиқ қарздорлигини давлат фойдасига ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати, протестдаги И.Саломовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топиш ҳақидаги важлари билан келишмади. Тергов органи И.Саломовни айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг 12 млрд. 343 млн. 520 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги мулкини, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айблаган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб (ЖКнинг 167-моддаси) тавсифланиши лозимлиги ҳақида; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида, шахсни ўзганинг мулкини талон-торож қилишда (ЖК 167-моддаси) айбдор деб топиш учун бу мулк айбдор томонидан ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига қаратилганлигини тасдиқловчи аниқ фактларга асосланмоғи зарурлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Бироқ, Олий суднинг мазкур қарорлари тушунтиришларига риоя қилинмаган. Судланувчи И.Саломовнинг ўзгалар мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишни мақсад қилганлиги ва шу мақсадда бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб ҳаракат қилганлиги ҳақида асоссиз хулосага келинган бўлиб, бу борада бирон-бир ишончли далил келтирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Олий суд Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори 4-бандига мувофиқ, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги; далиллар мақбуллиги нуқтаи назаридан баҳоланишида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган тушунтиришларга амал қилиниши лозимлиги; ҳукмда судланувчининг жиноий ҳаракатларини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган далилларга асосланганда, суд уларнинг мазмунини ёритиши ва тегишли баҳо бериши лозимлиги; ЖПК 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим. Айблов мазмунига кўра, И.Саломов унга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг 12 млрд. 343 млн. 520 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги мулкини, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда айбланган. Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йил 11 июлдаги “Osiyo Ekspert” МЧЖ томонидан тузилган 02-1/06-24-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, “City Oil” МЧЖга Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи, 31А ва 32Б-уйлар ёнида кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 0,70 гектарли ер участкасининг 2024 йил 19 июнь ҳолатига бозор нархи 12.343.520.000 сўмни ташкил этиши аниқланган. Биринчи инстанция суди, суд тергови жараёнида И.Саломовнинг ҳаракатида “City Oil” МЧЖга кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун ажратилган ва шу кунга қадар жамият номида бўлган 0,70 гектарли ер участкаси бошқаларнинг фойдасига ўтказиб юборилганлиги ёки ўзлаштирганлиги ёхуд растрата қилганлиги ҳолати аниқланмаганлиги сабабли, талон-торож ҳаракати бирор бир объектив далиллар билан исботланмаган деб топилиб, ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмаганлиги боис жиноят ишининг шу қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатиб, И.Саломовни реабилитация қилиш ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд қарорида батафсил ёритилган ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо тайинланганлиги сабабли ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Апелляция инстанцияси судида, судланувчи И.Саломов ва унинг адвокати томонидан “City Oil” МЧЖнинг молиявий фаолиятига доир ҳужжатлар тақдим қилиниб, иш бўйича мутахассис тариқасида сўроқ қилинган ДСБ ходими З.Усмонова тақдим қилинган ҳужжатларга асосан жамият фаолияти юзасидан қўшимча тафтиш ўтказилиши лозимлиги, чунки жамият омбори мавжудлиги ўрганилмагани, мазкур ҳужжатларга мувофиқ, ўтказилган тафтиш якуни бўйича тузилган далолатномада тегишли ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини баён қилди. Судлов ҳайъати, иш бўйича сўроқ қилинган мутахассис З.Усмонованинг кўрсатуви ҳамда суд жараёнида тақдим қилинган ҳужжатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан тергов органининг қарорига мувофиқ, “City Oil” МЧЖнинг 2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 июнга қадар бўлган даврдаги фаолияти юзасидан ўтказилган ҳужжатли тафтиш якуни бўйича тузилган далолатномада мавжуд бўлган камчиликларни тўлдириш мақсадида, қўшимча тафтиш тайинлади. Қўшимча тафтиш натижаларига кўра, Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 2025 йил 5 майдаги далолатномаси тузилиб, унда манфаатдор шахсларнинг иштирок этмаганлиги ва қўшимча ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги сабабли олдинги ўтказилган ҳужжатли тафтишда қўшимча ҳисобланган солиқ ва жарималар суммаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати, протестдаги биринчи инстанция суди томонидан фуқаровий даъвогарга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилмагани ҳақидаги важларини муҳокама қилар экан, иш ҳужжатларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “City Oil” МЧЖ ўртасида 2019 йил 29 январда тузилган “Инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга 12 ушбу шартномага охирги маротаба тузилган қўшимча келишувларга кўра, жамият зиммасига, ташаббускор, яъни “City Oil” МЧЖ ва ҳокимлик томонидан келишилган шартларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига қуриладиган уйларнинг лойиҳа амалга ошгунга қадар 12 фоиз ёки лойиҳа амалга ошгандан сўнг эса 15 фоиз ўтказилиши, ушбу ижтимоий мажбуриятнинг бажарилиши муддати 2023 йил 30 декабрь куни этиб белгиланган бўлиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “City Oil” МЧЖ ўртасида тузилган шартнома шартлари юзасидан низо бўйича фуқаровий даъвогарга тегишли тартибда иқтисодий судларга мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтириш орқали протестда келтирилган важларни шу қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726,31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ажрим Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 ноябрдаги Саломов Илҳом Маҳматмуродович (Salomov Ilhom Mahmatmurodovich)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Фуқаровий даъвогарга Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “City Oil” МЧЖ ўртасида тузилган шартнома шартлари юзасидан низо бўйича тегишли тартибда иқтисодий судларга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Апелляция протести қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: Ҳайъат аъзолари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: қ и л д и: (имзо) (имзо) (имзо) М.Юсупов А.Шамсутдинова Ф.Халилов