← Назад
Решение #683938 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 декабрь
№ 4-1603-2201/4959
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «JASURBEK JASORAT»
хусусий корхонаси ва учинчи шахс Чуст туман 30-сонли умумий ўрта
таълим мактабига нисбатан жавобгардан 3.335.520 сўм асосий қарз ва
1.667.760 сўм пеня жами 5.003.280 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнда
даъвогар деб юритилади), «JASURBEK JASORAT» хусусий корхонаси
(кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ва учинчи шахс Чуст туман 30сонли умумий ўрта таълим мактабига нисбатан даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида Чуст туман 30-сонли умумий ўрта
таълим мактаби иштирокида ушбу мактабга тегишли бўлган Наманган
вилояти, Чуст тумани, «Карнон» ҚФЙ, «Тошқўрғон» МФЙ, Машхад кўчаси,
230-уй манзилида жойлашган ошхона биносининг 278,0 кв.м.дан иборат
бўлган майдонини ижарага бериш бўйича 987-сонли «Бино ва
иншоотларни ижарага бериш» шартномаси тузилганлиги, бироқ жавобгар
томонидан шартнома бўйича ижара ҳақи учун тўловлар ўз вақтида ва
тўлиқ амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгар ҳисобидан
3.335.520 сўм асосий қарз ва 1.667.760 сўм пеня жами 5.003.280 сўм
ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлар 2022 йил 15 ноябрь куни жавобгарга почта хизмати
орқали юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг
йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур Кодекснинг 2033моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво
аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари
жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги
сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси
ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво ариза жавобгарга 2022 йил 15 ноябрь куни, даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими
2022 йил 7 декабрь куни юборилган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма
фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу модданинг олтинчи
қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни
тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан
якка тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, мазкур модданинг 8-қисмига
мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади,
далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал
қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида
тузилган ижара шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), «JASURBEK
JASORAT» хусусий корхонаси (Ижарага олувчи) ва учинчи шахс Чуст туман
30-сонли умумий ўрта таълим мактабига (балансда сақловчи) иштирокида
ушбу мактабга тегишли бўлган Наманган вилояти, Чуст тумани, «Карнон»
ҚФЙ, «Тошқўрғон» МФЙ, Машхад кўчаси, 230-уй манзилда жойлашган
ошхона биносининг жами 278,0 кв.м.ни ташкил этуви майдонини ижарага
бериш бўйича 2017 йил 31 март куни 987-сонли шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига
Наманган вилояти Чуст тумани, «Карнон» ҚФЙ, «Тошқўрғон» МФЙ,
Машхад кўчаси, 230-уй манзилда жойлашган бир қаватли мактаб ёрдамчи
биносининг жами 278,0 кв.м.ни ташкил этуви майдонини ижарага бериш,
ижарага олувчи ушбу объектни қабул қилиш ва ижара тўловларини тўлаб
бериш ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажариш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, ушбу шартноманинг 3-иловасига мувофиқ 2017 йилнинг
май ойидан 2018 йилнинг апрель ойига қадар муддатга тузилиб, ижара
ҳақи ҳар ой 200.000 сўмдан жами 2.400.000 сўм қилиб белгиланган.
Мазкур шартноманинг 4.1-банди ва 3-иловасига асосан «Ижарага
олувчи» «Ижарага берувчи»га белгиланган ойнинг ўнинчи кунидан
кечиктирмасдан ижара ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаб бериш
мажбуриятини олган, бироқ жавобгар ижара шартномаси шартларига
риоя қилмасдан белгиланган ва келишилган муддатда тўланиши лозим
бўлган ижара тўловини тўлиқ амалга оширмасдан, қисман тўловни амалга
ошириб келган. Натижада 3.335.520 сўм асосий қарз келиб чиққан.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2022 йил 28 октябрь
кунги ижара тўловларидан бўлган қарзларни тўлаш ҳақидаги 01-05/780сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур қаздорлик ҳолати ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара
шартномаси, объектни топшириш қабул қилиш далолатномаси билан
тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 3.335.520 сўм асосий
қарздорликни ундириш талаби қонунчиликка ҳамда шартнома
шартларига мувофиқ асосли ва суд уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Шунингдек,
даъвогар
жавобгар
томонидан
шартнома
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги учун 1.667.760 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
муддати ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоизи миқдорида пеня
тўланиши, бироқ бунда пенянинг умумий миқдори тўланмаган сумманинг
50 фоизидан ошиб кетмаслигига келишилган.
Бундан келиб чиқадики, даъвогар суд орқали жавобгардан тўлов
муддати кечикканлиги учун пеня ундиришни сўраган бўлиб, ушбу талаби
қонун ҳужжатлари ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва у
қаноатлантирилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
3.335.520 сўм асосий қарз, 1.667.760 сўм пеня жами 5.003.280 сўм
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда
кўриб чиқиш билан боғлиқ 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 2032, 2034-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар - «JASURBEK JASORAT» хусусий корхонаси ҳисобидан Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 3.335.520 сўм асосий
қарз, 1.667.760 сўм пеня жами 5.003.280 сўм ҳамда тўланган 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - «JASURBEK JASORAT» хусусий корхонаси ҳисобидан
Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин.
Судья
А.Шокиров