← Назад
Решение #683971 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 26 декабрь 4-1405-2202/3735 -сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашев раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи Самарқанд туман Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар "ODILJON SIFAT SERVIS" МЧЖнинг банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида берилган аризаси
юзасидан ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд туман Давлат
солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда Самарқанд туман Давлат
солиқ инспекциясининг 2022 йил 5 октябрдаги кузатув далолатномасига асосан
жамият мансабдор шахслари томонидан кўрсатилган юридик манзилда мавжуд
эмаслигини баён қилиниб, жавобгар "ODILJON SIFAT SERVIS" МЧЖнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи ва жавобгар ўз вакилларини иштирокини
таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни арзачи ва жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра,
аризани қаноатлантиришни, солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхатишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси учинчи қисми
4-бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи
кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин.
Жавобгар кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли, Самарқанд туман Давлат
солиқ инспекциясининг 2022 йил 5 октябрдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилган.
Шундан сўнг, Самарқанд туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан бу
ҳақда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда 2022 йил 5 октябрда
хабарнома юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси биринчи қисмига
кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари
суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шу сабабли, аризачи Самарқанд туман Давлат солиқ инспекцияси судга
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "ODILJON SIFAT SERVIS" МЧЖнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд
мажлисида
аризачи
вакили
томонидан
тақдим
этилган
маълумотномадан кўринишича, жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик бугунги кун
ҳолатига бартараф қилинмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда, суд Самарқанд туман Давлат солиқ инспекциясининг
жавобгар "ODILJON SIFAT SERVIS" МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризани
қаноатлантиришни, жавобгар "ODILJON SIFAT SERVIS" МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 111-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ODILJON SIFAT SERVIS" МЧЖ фаолият юритаётган манзил ҳақида
солиқ органига маълумот тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига
қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши
фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган
тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл
қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
Ф.Юлдашев