Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4432 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SURXONDARYO MULK SAVDO" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "EKO TOZALIK TERMIZ" ДУК
Source ID 1007672 Claim ID 3088364 PDF Hash f1af6670e9203181... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
ФКнинг 381-моддаси ФКнинг 381 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 i.termiz@sud.uz e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 4-1901-2201/4432-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакилиҒ.Пардаев (раҳбар), жавобгар “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти вакили- И.Расулов (раҳбар) иштирокида, очиқ суд мажлисида тингловичлар У.Алмарданова, И.Боқижонов ва М.Аллаяровалар қатнашувида даъвогар- “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар- “EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси, Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ва “TERMIZ SHAHAR YULOVCHI TRANS AHOLIGA TRANSPORT XIZMATI KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг 2018 йил 27 июндаги ким ошди савдосини ва 2018 йил 19 июндаги 00009/06-сонли автотранспорт воситасининг “ким-ошди” савдосида сотилганлиги ҳақидаги шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар- “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар- “EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси, Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ва “TERMIZ SHAHAR YULOVCHI TRANS AHOLIGA TRANSPORT XIZMATI KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг 2018 йил 27 июндаги ким автотранспорт воситасининг “ким-ошди” савдосида сотилганлиги ҳақидаги шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Тегишли тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган “TERMIZ SHAHAR YULOVCHI TRANS AHOLIGA TRANSPORT XIZMATI KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамияти, Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва “EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси вакили суд мажлисида иштирок этмади. “TERMIZ SHAHAR YULOVCHI TRANS AHOLIGA TRANSPORT XIZMATI KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамияти ариза тақдим этиб, суд мажлисини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170моддаси 3-қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб, даъво аризасида келтирилган важларини такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти вакиллари даъвогарнинг важлари асослигини билдириб, “EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси томонидан Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва “TERMIZ SHAHAR YULOVCHI TRANS AHOLIGA TRANSPORT XIZMATI KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган транспорт воситалари 2018 йил 27 июндаги ким ошди савдоси ва 2018 йил 19 июндаги 00009/06сонли автотранспорт воситасининг “ким-ошди” савдосида сотилганлиги тўғриисдаги шартномага асосан сотилганлигини, ўтган давр мобайнида техникаларни ўзларининг номларига расмийлаштириб ола олмаганлигини, ундан фойдаланмаганлигини билдириб, даъвони қанаотлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамиятига мурожаат қилиб. Автотранспорт воситаларини ким ошди савдосида сотишни сўраган. масъулияти чекланган жамияти 2018 йил 27 июндаги ким ошди савдоси ўтказган ва унинг натижасида 2018 йил 19 июндаги 00009/06-сонли автотранспорт воситасининг “ким-ошди” савдосида сотилганлиги ҳақидаги шартномасини расмийлаштирилган. 2018 йил 27 июндаги ким ошди савдосига кўра 2009 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ саз NQR71PL русумли, 75/284 МАА давлат белгили, носоз автомашина, 2014 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ саз NРR82L-КL5VAY русумли, 75/680 ОАА давлат белгили, носоз автомашина, 2009 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ саз NQR71PL русумли, 75/286 МАА давлат белгили, носоз автомашина, 2009 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ саз NQR71PL русумли, 75/285 МАА давлат белгили, носоз автомашина, 2009 йилда ишлаб чиқарилган ТТЗ-80-10 русумли, 75АА524 давлат рақам белгили носоз трактор, 2010 йилда ишлаб чиқарилган Беларус-821 русумли, 75 АА522 давлат белгили, носоз трактор, 2009 йилда ишлаб чиқарилган ТТЗ-80-10-русумли 75АА526 давлат белгили носоз трактор, 2014 йилда ишлаб чиқарилган эксковатор погрузчик русумли, 75АА555 давлат белгили носоз эксковатор, 2012 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/813ЕАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/532FАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/531FАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/530FАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/529FАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/528FАА давлат белгили, носоз автомашина, 2009 йилда ишлаб чиқарилган САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 30/647ААА давлат белгили, носоз автомашина, 2009 йилда ишлаб чиқарилган САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 30/492ААА давлат белгили, носоз автомашина, 2008 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ 19 AL 276 давлат белгили соз автомашина, 2008 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ 19 AL 275 давлат белгили соз автомашина, 2008 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ 19 AL 274 давлат белгили соз автомашина ва 2008 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ 19 AL 273 давлат белгили носоз автомашина, столстуллардан иборат мол-мулклар бошланғич баҳоси 786500000 сўм, биринчи қадам ва бутлангандан кейинги боси 787000000 сўм мол-мулклар мажмуаси 912 рақам иштирокчисига 834220000 автотранспорт воситасининг “ким-ошди” савдосида сотилганлиги ҳақидаги шартномаси “EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси ва “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ўртасида расмийлаштирилган. Судга тақдим этилган автотранспорт воситаларининг техник ҳужжатлари ва даъво аризасидан кўринишича 2012 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/813ЕАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/532FАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/531FАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/530FАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/529FАА давлат белгили, носоз автомашина, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ САЗ NQR71PL РУСУМЛИ, 75/528FАА давлат белгили, носоз автомашиналар Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармасига, шунингдек, 2008 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ 19 AL 276 давлат белгили соз автомашина, 2008 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ 19 AL 275 давлат белгили соз автомашина, 2008 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ 19 AL 274 давлат белгили соз автомашина ва 2008 йилда ишлаб чиқарилган ИСУЗУ 19 AL 273 давлат белгили носоз автомашиналар эса “TERMIZ SHAHAR YULOVCHI TRANS AHOLIGA TRANSPORT XIZMATI KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлсада, “EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси томонидан “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамиятига сотилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Мазкур ҳолатда, “EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси томонидан юқорида қайд этилган автотранспорт эгалигини тасдқиловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 113-моддасига кўра битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 381-моддасига кўра Қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг 2018 йил 27 июндаги ким ошди савдосини ва 2018 йил 19 июндаги “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти, EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси ва “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 00009/06-сонли автотранспорт воситасининг “ким-ошди” савдосида сотилганлиги ҳақидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, олдиндан тўлаб чиқилган 24000 сўм почта харажати ва 3000000 сўм давлат божини жавобгар“EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар- “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво қаноатлантирилсин. “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг 2018 йил 27 июндаги ким ошди савдоси ва 2018 йил 19 июндаги “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти, EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси ва “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 00009/06-сонли автотранспорт воситасининг “ким-ошди” савдосида сотилганлиги ҳақидаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар- “EKO TOZALIK TERMIZ” давлат унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар- “SURXONDARYO MULK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати ва 3000000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Д.Жумаев