← Назад
Решение #684146 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА
УЗБЕКИСТАН
ТЕРМЕЗСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
190111, Termiz sh, Istiqlol k.., 67-uy
190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67
Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 23 декабрь 4-1901-2201/2973сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, даъвогар вакили Х.Тошпулатов (2022 йил 21
январдаги
№01/1-216/05-сонли
ишончнома
асосида),
жавобгарлар вакили – С.Рахматовлар (2022 йил 3 октябрдаги
24-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси
даъвогар
Ўзмиллийбанк
АЖ
манфаатида
жавобгарлар – “FAYZ BARAKA MUSLIMBEK” МЧЖ ва “BARAKA
DILNURA FAYZ” МЧЖга нисбатан киритган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган 4-1901-2201/2973-сонли иқтисодий ишни
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар Ўзмиллийбанк АЖ манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “FAYZ
BARAKA
MUSLIMBEK”
МЧЖдан
3371120777.41
сўм
қарздорликни ундириб, ундирувни “BARAKA DILNURA FAYZ”
МЧЖга ва жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан
ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар
ўртасида имзоланган медиатив келишувни тақдим этиб,
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили ҳам даъвони кўрмасдан қолдиришни
сўради.
тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни
атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топди.
Аниқланишича, жавобгар банк олдидаги муддати ўтган
кредит ва фоиз қарзини тўлаб берганлиги сабабли даъвогар ва
жавобгар ўртасида иш бўйича 2022 йил 23 декабрда медиатив
келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра эса тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
“Медиация
тўғрисида”ги
Қонунининг 17-моддасининг 5-қисмига кўра, низо медиатив
келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда,
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим.
Шу боис, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни,
олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
107, 195-моддаларини қўллаб,
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар
Ўзмиллийбанк АЖ
манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида
шикоят (протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев