← Назад
Решение #684276 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| тисодий Процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 17 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 23 декабрь
4-2101-2202/4932-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, махсус
прокуратура даъвогар ХХХ манфаатини кўзлаб жавобгар “О” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
махсус прокуратура даъвогар ХХХ манфаатини кўзлаб “О”
масъулияти чекланган жамиятига жавобгардан жами 12.224.483.913 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъвони қўллабқувватлаб, қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қисман қарздорлик тўлаб
берилганлигини. Шунинг учун медиатив келишув тузилганлигини ҳамда
қолган қарздорликни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини
тан олиб, қисман тўловлар амалга оширилганлигини, даъвогар билан
медиатив келишув тузилганлигини билдириб, даъвони қисман
қаноатлантиришни сўради.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
31 декабрь куни ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш
тўғрисидаги 22/21-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра,
тарафлар колониянинг ишлаб чиқариш корхонасида махсус контингентни
ижтимоий-фойдали меҳнат фаолиятига жалб қилган ҳолда саноат,
қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида ҳамкорликда иккала
томон манфаатдорлиги асосида фаолият юритиш тўғрисида келишган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, колония худудида ишлаб чиқариш
корхонасида ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этганлик учун махсус
контингентга ишбай ойлик иш ҳақи, ишлаб чиқариш корхонаси эркин
ёллаган ва шаходатланган ходимларнинг иш ҳақларини тўлаши, колония
ишлаб чиқариш корхонасининг моддий-техник базасини кенгайтириш
мақсадида 2022 йил давомида ҳар ойга пропорционал тарзда базавий
ҳисоблаш миқдорининг 5000 баробари миқдорида маблағларни корхона
ҳисоб-рақамига кўчириб бериши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандига кўра, хўжалик органи
шартнома шартларига кўра, колонияга тўлаб берилиши лозим бўлган
барча тўловларни жумладан корхонанинг моддий-техник базасини
кенгайтириш учун тўланадиган тўлов, амортизация тўловлари, энергия
ресурсларидан фойдаланганлик учун тўловлар ҳамда корхона ходимлари
ва ишга жалб қилинган махсус контингентнинг ойлик иш ҳақи
тўловларини белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя этилмасдан
ходимларнинг
кўрсатган
хизмат
ҳақисидан
519.128.598
сўм,
маҳкумларнинг кўрсатган хизмат ҳақисидан 827.950.157 сўм, олинган
фойдадан 625.000.000 сўм, фойдаланган табиий газдан 827.197.040 сўм,
амортизация ҳаражатларидан 967.790.049 сўм, олинган маҳсулотлар ва
график бўйича тўловлардан 8.457.417.979 сўм қарздорлик ўз вақтида
тўлаб берилмаган.
Даъво аризаси киритилгандан сўнг, жавобгар томонидан қисман
тўловлар амалга оширилиб, ходимларнинг кўрсатган хизмат ҳақисидан
330.128.598 сўм, маҳкумларнинг кўрсатган хизмат ҳақисидан 792.279.665
сўм, шартномада белгиланган 2022 йилда тўланиши лозим бўлган ойлик
тўловларнинг 846.730.100 сўм қарздорлик қисман тўлаб берилиб
97.730.102 сўм, 625.000.000 сўмдан қисман тўловлар амалга оширилиб,
500.000.000 сўм қарздорлик мавжуд.
Шунингдек, жавобгарнинг шартномага асосан белгиланган
тўловларнинг 6.047.982.100 сўмлик қисми бўйича қарздорлик ҳали
вужудга келмаган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2022 йил 22 декабрь куни
медиатив келишув тузилган. Тарафлар жами 4.401.451.441 сўмга шундан
3.955.423.060 сўм даъво талабидаги низо бўйича қарздорлик суммаси
юзасидан ўзаро медиатив келишувга эришган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган
тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув
бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб
судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг
оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб
қўйилиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, келишув
тузилган кунга қадар график бўйича мавжуд қарздорлик тўлаб
берилганлиги ҳамда қолган кредит қарздорлик белгиланган муддатларда
бажарилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида
ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган.
Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга
олиб, медиатив келишувдаги даъво талабидаги 3.955.423.060 сўмлик
қисми бўйича ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан
суд,
даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 1.122.408.263 сўм
кўрсатилган хизматдан қарздорликни ундиришни, даъво талабининг
қолган қисми кўрмасдан қолдиришни ҳамда тўлаб берилган қисмини рад
этишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини тарафлар зиммасига юклашни, жавобгардан республика
бюджетига 44.421.575 сўм, даъвогардан 120.959.642 сўм давлат божи
ундиришни, қарздорликнинг медиатив келишув тузилган қисми бўйича
давлат божи ундирмасликни ва жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХ
фойдасига 1.122.408.263 сўм амалга оширилган ишлардан қарздорлик ва
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан 44.421.575 сўм,
даъвогар ХХХдан 120.959.642 сўм давлат божи республика бюджетига
ундирилсин.
Даъво талабининг медиатив келишув битими тузилган қисми
бўйича иш кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин.
Б.Джумаев