← Назад
Решение #684327 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| зР ИПК | 220 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онун | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 23 декабрь
4-1603-2202/хххх-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоевнинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи - Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг
жавобгар – ХХХХХга нисбатан 12 816 644,4 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи
вакили Д.Абдуллаев (2022 йил 31 майдаги 22-28644-сонли ишончнома
асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, суд биносида
бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризада баён этилишича, ХХХХХ (кейинги матнда - жавобгар деб
юритилади) томонидан Польша давлатининг “Miko Miroslav Kozlovski”
номли хорижий ҳамкори билан 2021 йил 22 октябрда тузилган
22/10/2021-сонли (ИДН рақами 207275731308876644210200002-сон)
импорт шартномаси бўйича 2022 йил 9 июль ҳолатига 23 075,9 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилган.
Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг дебитор қарздорликни
бартараф этиш ҳақида юборилган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб
юритилади) асосан 12 816 644,4 сўм миқдорида молиявий жарима
ҳисобланган. Шу асосда Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси
(кейинги матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб,
жавобгарга нисбатан 12 816 644,4 сўм миқдорида молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили жавобгар томонидан суд мажлиси
кунига қадар ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлик
бартараф этилмаганлигини билдириб, аризани қонуний ҳал этишни
сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ЎзР ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи
қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, ЎзР ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда
иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд
аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг
келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ташқи
савдо
фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-3351-сонли қарорида ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита
тадбиркорлик субъектлари жавоб беришлари, импорт операциялари
бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил
бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши
50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт
операциялари
бўйича
муддати
ўтказиб
юборилган
дебитор
қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган
жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган.
Низом
23-бандининг
биринчи
хатбошисида
товарларни
республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш
ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини
қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги
кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг 2021 йил 9 июль куни ҳолатига ташқи савдо
операциялари бўйича 23 075,9 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор
қарзи вужудга келган. Бугунги кунга келиб жавобгар томонидан
товарларни «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш 180 кунгача
бўлган
муддатга
кечиктирилган.
Бу
ҳолат
Ташқи
савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари
билан тасдиқланади.
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини,
ишлар
бажарилиши
ва
хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90
кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг
миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10
фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг
миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлайдилар.
Низом 28-бандининг бешинчи қисмида талабномада жарима
суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, саккизинчи қисмида эса
ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда,
талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги
назарда тутилган.
Жавобгарнинг шахсий кабинетига 2022 йил 14 октябрь куни 2264392-сонли талабнома юборилган бўлсада ушбу талабномага у
томонидан эътироз билдирилмаган ёки қарздорлик ихтиёрий бартараф
этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 14
октябрь ҳолатига 1 АҚШ долларининг расмий курси 11 108,25 сўмни
ташкил этган. Бунда 23 075,9 АҚШ долларини сўмдаги эквивалентининг
5 фоизи 12 816 644,4 сўмни ташкил қилади.
Бундан
кўринадики,
аризачининг
жавобгарга
нисбатан
12 816 644,4 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби асосли ва
суд аризани 12 816 644,4 сўм, яъни ((23 075,9*11 108,25)*5%) сўм
миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекситон Республикаси Қонуни
(кейинги матнда – Қонун деб юритилади) 5-моддасининг 2-бандида
ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи
ундирилиши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бироқ, Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи
ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд
жавобгардан давлат божи ундирмасликни, тўланган почта харажатини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Бинобарин, ЎзР ИПКнинг 118, 165, 176, 177, 221, 222-моддаларини
қўллаб, суд
Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
ХХХХХга
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги
Низом талабларига кўра 12 816 644,4 сўм миқдорида молиявий жарима
қўлланилсин.
ХХХХХ ҳисобидан Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси
фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини
ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган
тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Р. Мухиддинов