← Назад
Решение #684410 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 23 декабрь
4-1706-2201/2206-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
А.Алиқуловнинг котиблигида,
Булоқбоши тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг даъвогар - “******************” фермер хўжалиги манфаатини
кўзлаб, жавобгар – “******************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 10 081 675 сўм асосий қарз, 1 613 068 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
Булоқбоши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
вакили ******************(2022 йил 14 декабрь кунги 128-сонли ишончнома
асосида) даъвогар фермер хўжалиги вакили *********** (рахбар) иштирокида,
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Булоқбоши тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб юритилади) “******************”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“******************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 10 081 675 сўм асосий қарз,
1 613 068 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳабардор қилинган жавобгардан
вакил суд мажлисида иштирок этмади. Жавобгар судга ариза тақдим этиб, ишни
ўзнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан бун матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида кенгаш вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгарга
нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво ариза киритилганидан
кейин асосий қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб,
асосий қарз тўлиқ ундиришни, пеняни қонунда белгиланган тартибда ундириб
беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар (хўжалик) ва
жавобгар (тайёрловчи) ўртасида 2022 йил 07 февралда 203-сонли пилла
хом-ашёсини етиштириш бўйича контрактация шартномаси (бундан буён матнда
“Шартнома” деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1, 2.1-бандларига кўра даъвогар шартнома бўйича
жавобгардан туман ҳокими қарорининг иловасидаги тақсимотига мувофиқ
10,9 қути жами 207,8 гр жонлантирилган ипак қуртидан жами 600 кг пиллани
жавобгарга етказиб бериши, жавобгар эса 10,9 қути жами 207,8 гр жонлантирилган
ипак қурти ҳамда талаб қилинган моддий техника ресурслари билан таъминлаш ва
маҳсулот қийматини мазкур шартнома 1- иловасида келтирилган аниқ турлари,
миқдори ва нархи бўйича тўлаш мажбуриятини олган
Шартноманинг 4.1-2-бандларига асосан шартноманинг умумий баҳоси
14 620 000 сўм бўлиб, маҳсулот етиштириб бериш хизмати учун хисоб-китоблар
(пилла етиштириш учун сарфланган моддй ресурслардан ташқари) пул ўтказиш
йўли амалга оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 4.3 бандида жавобгар даъвогарга олдиндан берилган ипак
қурти қийматини 50 фоиз миқдорда аванс (жонланган ипак қурти, моддий-техника
ресурслари, пул суммаси ёки “Хўжалик” эҳтиёжига, талабига қараб берилган
маҳсулот, товарлар аванс ҳисобланади) беришни амалга ошириш белгилаган.
Шартнома 4.4-бандида жавобгар махсулотни сифати бўйича шартномада
белгиланган нархлари асосида тўлиқ қабул қилиб олаши, даъвогарга етказиб
берилган маҳсулот ҳақини 90 кун муддат ичида тўлиқ тўлаб бериши кўрсатилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2022 йил йил 25 май кунги
203-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами 689 кг, 15 099 853,57 сўмлик ипак
қурти етказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан, етказилган маҳсулотлар учун қисман 5 018 182 сўм тўловларни
амалга оширганлиги натижасида даъвогар олдида 10 081 675 сўм қарздорлиги
юзага келган.
Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли, кенгаш фермер хўжалиги
манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 465-моддаси биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда иш
ҳужжатларига кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги 10 081 675 сўм асосий
қарздорлиги шартнома, электрон ҳисобварақ-фактура, маълумотномалар, тарафлар
ўртасида 2022 йил 01 ноябрь куни тасдиқланган солиштирма далолатнома ҳамда
ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу сабабли, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 081 675 сўм асосий
қарздорлик суммасини ундиришни лозим топди.
Шунингдек, шартноманинг 5.2-бандига кўра, даъво аризада шартномадаги
мажбуриятларини ўз вақтида лозим даражада бажарилмаганлиги учун
жавобгардан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида
(10 081 675 х 0,4% 40 326,7 сўм х 40 кун = 1 613 068 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Шартноманинг 5.2-бандига иккинчи хатбошисига кўра жавобгар даъвогарга
тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган
сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги ҳамда пеня миқдори тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли,
суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида
“Шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-банди
иккинчи хатбошисида эса, “Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари
лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб тушунтириш берилган.
Ушбу
ҳолатда
суд,
мажбуриятнинг
бузилиши
оқибатларига
мутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган
1 613 068 сўм пеня миқдорини 600 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг
қолган қисмини рад этишни лозим топади.
4
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масласини муҳокама қилиб,
даъво асосли бўлганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
“******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“******************” фермер хўжалиги фойдасига 10 081 675 сўм асосий қарз,
600 000 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати, жами 10 705 675 сўм ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов