← Назад
Решение #684425 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 206 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 37 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 23 декабрь
4-1701-2202/5550-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар
«BOBIRBEK-TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Андижон
шаҳар ҳокимлигига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили А.Шербоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«BOBIRBEK-TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
Андижон шаҳар ҳокимлиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
юритилади)дан 436 691 172 сўм товон пули ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, даъвогарга тегишли
Андижон шаҳар, Навоий шох кўчаси, 71-манзилда жойлашган бино иншоотлар
Анижон шаҳар, Навоий шох кўчасида Президент мактаби биноси қурилиши
муносабати билан бузилишга тушганлигини, бироқ жавобгар томонидан шу
кунга қадар бузилган бино иншоотлар учун товон пуллари тўлаб
берилмаганлигини билдириб, жавобгардан компенсация учун 436 691 172 сўм
ва суд харажатларини ундириб беришни сўради.
Суднинг 2022 йил 11 ноябрь кунги ажрими билан ишга Андижон вилоят
Молия бош бошқармаси, Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси, Андижон вилоят Қурилиш бош бошқармаси, Андижон
вилоят баҳолаш ва консалтинг маркази МЧЖ, “Konkurent baho” МЧЖ ҳамда
Андижон вилоят ҳокимлигининг давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ер
участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича вилоят жамғармаси мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб этилган.
2022 йил 21 ноябрь кунги суд мажлисида Андижон вилоят баҳолаш
ва консалтинг маркази МЧЖ раҳбари кўрсатма бериб, даъвогарга тегишли
бузилган бино иншоотлар бўйича “Konkurent baho” МЧЖнинг бахолаш объекти
қиймати 436 691 172 сўм этиб белгиланган 2022 йил 16 июндаги №112-сонли
ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси “Бахолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни,
“Ягона миллий бахолаш стандарти” ва стандартни амалда қўллаш
услубиётлари талабларига риоя этган ҳолда тузилганлигини билдирди.
Андижон вилоят Молия бош бошқармаси вакили Ш.Реджапов даъвогар
низони судгача ҳал қилиш тартибига амал қилмаганлиги, жавобгар томонидан
даъвогарга тўланиши лозим бўлган компенсация тўловлари ҳақидаги
ҳужжатлар кўриб чиқилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 20 февраль кунги “Президент мактабларини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4199-сонли қарори ижроси юзасидан Бош вазир
раислигида ўтказилган йиғилиш қарорининг 7-бандига асосан Президент
мактаблари учун ажратилган майдонда жойлашган мавжуд бино-иншоотларни
бузиш тадбирлари вилоят ҳокимликларининг маҳаллий бюджети маблағлари
ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланганлиги, вилоят бюджетиини
Андижон шаҳар ҳокимлиги тасарруф эта олмаслиги ҳақида ёзма фикр тақдим
этилган.
Жавобгар Андижон шаҳар ҳокимлиги вакили, 3-шахс сифатида жалб
этилган Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси,
Андижон вилоят Қурилиш бош бошқармаси, “Konkurent baho” МЧЖ ҳамда
Андижон вилоят ҳокимлигининг давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ер
участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича вилоят жамғармаси вакиллари
суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган,
бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар ҳамда Андижон
вилоят Молия бош бошқармаси, Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси, Андижон вилоят Қурилиш бош бошқармаси, “Konkurent
baho” МЧЖ ва Андижон вилоят ҳокимлигининг давлат ва жамоат эхтиёжлари
учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича вилоят жамғармаси
вакилларини иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Universal tex” МЧЖ билан даъвогар
ўртасида 2018 йил 30 январь куни расмийлаштирилган №6-сонли олди-сотди
шартномасига асосан Андижон шаҳар, Навоий шох кўчаси, 71-манзилда
жойлашган фойдаланилаётган 11374,27 кв метр, қурилиш майдони 4471,25 кв
метр 0001 (А) кодли қурилиши тугалланмаган маъмурий ва ишлаб чиқариш
биноси, қурилиши тугалланмаган том усти биноси, том усти ёғоч бостирма
ҳамда қурилиши тугалланмаган хожатхона, қурилиш майдони 47,32 кв метр
бўлган ўрама девор ва металл дарвоза бино иншоотлари даъвогар “BOBIRBEKTEKSTIL” МЧЖга тегишли бўлиб, ушбу шартнома 2018 йил 02 февралда давлат
кадастрлар палатаси Андижон шаҳар филиалида давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Андижон шаҳар ҳокимлигининг 2021 йил 2 февралдаги № 17-қ-сонли
қарорига асосан Андижон шаҳар А.Навоий шох кўчаси бўйида жойлашган
2,0 гектар ер майдонида замонавий лойихалар асосида Президент мактаби
бино ва иншоотлари қуриш учун ер майдони ажратиб беришга ҳамда лойиҳасмета ҳужжатларини тайёрлашга рухсат берилган ва ушбу қарорнинг
бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Тўрақулов
зиммасига юклатилган.
Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида даъвогарга тегишли
Андижон шаҳар, Навоий шох кўчаси, 71-манзилда жойлашган жавобгарга
тегишли бино иншоотлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган.
Даъвогарга тегишли бино иншоотлар 11374,27 кв метр ер майдонида
жойлашган бўлиб, қурилиш майдони 5144 кв метрни, умумий фойдали
майдони 9840,12 кв метрни ташкил этган 0001, 0002, 0003, 0004, 0005, 0006,
0007. 0008, 0009, 0010 кодли бино иншоотлардан иборат бўлиб, шундан
Президент мактаби қурилиши муносабати билан бузилишга тушган 774,31 кв
метрни ташкил этган ер майдони ҳамда ушбу ер майдонида жойлашган 0006
кодли қурилиши тугалланмаган бинони бир қисми, яъни қурилиш майдони
42,12 кв метр ва 243,58 кв метрни ташкил этган асфалть майдон, 24,00 п/м.ли
қўрғон девор ҳамда 12 та манзарали ва мевали дарахтларни ташкил этади.
Даъвогар томонидан ўзига тегишли бўлган ишлаб чиқариш бино
иншоотларининг бузиб юборилганлиги натижасида ўзига етказилган зарар
ўрнини қоплаш юзасидан бир неча марта Андижон вилояти ҳокимлиги ва
Андижон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилинган бўлсада, ҳокимлик
томонидан етказилган зарар қопланиши чоралари кўрилмаганлиги сабабли
зарарни ундириш мақсадида судга даъво ариза киритилган.
Кадастр агентлигининг давлат Кадастрлари палатаси Андижон вилоят
бошқармаси Андижон шаҳар филиалининг 2022 йил 14 декабрдаги №284-01сонли хатида Андижон шаҳар ҳокимининг 2021 йил 2 февралдаги 17-қ сонли
қарорига асосан Андижон шаҳар А.Навоий шох кўчаси бўйида Президент
мактаби бино иншоотлари қуришга рухсат берилганлиги, мактаб бино
иншоотлари қурилиши давомида BOBIRBEK-TEKSTIL МЧЖ фойдаланишида
бўлган 77431 кв метр ер майдони мактаб қурилиши учун ажратилган 2.0 га ер
майдонига киритилганлиги ҳамда ушбу жойга Президент мактаби бино
иншооотлари қуриб битказилганлиги маълум қилинган.
Андижон шаҳар, Навоий шох кўчаси, 71-манзилда жойлашган жавобгарга
тегишли бино иншоотлар бузилиши муносабати билан Андижон шаҳар
ҳокимлиги, Давлат Кадастрлари палатаси Андижон вилоят бошқармаси
Андижон шаҳар филиали ва даъвогар BOBIRBEK-TEKSTIL масъулияти
чекланган жамияти раҳбари ўртасида (санаси кўрсатилмаган ҳолда, жавобгар
томонидан имзоланмаган) келишув шартномаси расмийлаштирилган.
Келишув шартномасида Андижон шаҳар ҳокимлиги даъвогарга Андижон
шаҳар Андижон МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган Ёшлар саноат зонасидан
0,20 га ер участкаси ажратиб бериш мажбуриятини олган.
“Konkurent baho” МЧЖнинг 2022 йил 11 июндаги якуний баҳолаш
хулосасига кўра, даъвогарга тегишли Андижон шаҳар, Навоий шох кўчаси,
71-манзилда жойлашган бино иншоотларнинг баҳоси 436 691 172 сўмни
ташкил этади.
Андижон вилоят бахолаш ва консалтинг маркази МЧЖ бахоловчиси
томонидан “Konkurent baho” МЧЖнинг ҳисоботи Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 28 июндаги №-161-сонли қарори билан тасдиқланган “Бахолаш
тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни
ташкил этиш тартиби ҳақида”ги Низом талабларига мувофиқ тахлилий
экспертизадан ўтказилганлиги, ўрганиш ва текшириш жараёнида бахолаш
объекти қиймати 436 691 172 сўм белгиланганлиги ҳақидаги 2022 йил
16 июндаги №112-сонли хисобот Ўзбекистон Республикаси “Бахолаш фаолияти
тўғрисида”ги Қонуни, “Ягона миллий бахолаш стандарти” ва стандартни
амалда қўллаш услубиётлари талабларига риоя этган ҳолда тузилганлиги
тўғрисида хулоса берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра,
давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита
қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй,
бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб
қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор
қилинишига қонунларда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади,
бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк берилади ва унинг
кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан
етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддасига кўра, жисмоний
ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик
қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини
компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қонунда назарда
тутилган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил
16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб
қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк
объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 41-бандида кўчмас мулк обектлари бузиб ташланиши муносабати
билан мулкдорларга
а) олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг
бозор қиймати;
б) олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати;
в) кўчириш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик
олиш билан боғлиқ харажатлар;
г) жисмоний ва юридик шахсларнинг бой берилган фойдаси;
д) қонунчиликда ёки Келишувда назарда тутилган бошқа харажатлар
ва зарарлар компенсация қилиб берилиши хамда низомнинг 45-бандининг
д-бандида эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш
ҳуқуқида тегишли бўлган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда — ушбу ҳуқуқ
эгасига олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати
тўлаб берилиши кўрсатилган.
“Konkurent baho” МЧЖнинг 2022 йил 11 июндаги якуний баҳолаш
хулосасида даъвогарнинг тегишли Андижон шаҳар, Навоий шох кўчаси,
71-манзилда жойлашган 774,31 кв метр ер участкасидан фойдаланиш
ҳуқуқини ва ушбу ер участкаси сатхидаги барча яхшилашларига бўлган
ҳуқуқининг баҳолаш санасига аниқланган алмаштиришнинг қолдиқ қиймати
436 691 172 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Бузиб юборилган бино иншоотлар учун жавобгар томонидан даъвогарга
келишув шартномасида кўрсатилган ер участкаси ажратиб берилмаган
ва товон пуллари тўланмаган.
Суднинг 2022 йил 14 декабр кунги ажрими билан Андижон шаҳар
ҳокимлиги зиммасига келишув шартномаси бўйича даъвогарга Андижон
шаҳар, Андижон МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган Ёшлар саноат зонасидан
0,20 га ер майдони ажратиб берилган бўлса ер майдони ажратиб берилишига
оид ҳужжатлардан нусха тақдим қилиш мажбурияти юклатилган.
Шунингдек, суд томонидан 2022 йил 14 декабрь куни Кадастр
агентлигининг Давлат Кадастрлари палатаси Андижон вилоят бошқармасига
келишув шартномаси бўйича даъвогар BOBIRBEK-TEKSTIL масъулияти
чекланган жамиятига Андижон шаҳар, Андижон МФЙ ҳудудида ташкил
этилаётган Ёшлар саноат зонасидан 0,20 га ер майдони ажратиб берилган
бўлса ер майдони ажратиб берилишига оид ҳужжатлардан нусха тақдим қилиш
тўғрисида алоқа хати юборилган.
Андижон шаҳар ҳокимлиги, Давлат Кадастрлари палатаси Андижон
вилоят бошқармаси томонидан суднинг ҳужжат талаб қилиб олиш тўғрисидаги
ажрими ва алоқа хатлари ижроси таъминланмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб аталади)нинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида
очиб бериши лозим.
ИПКнинг 72-моддаси талабига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги
“Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5490-сон Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликларининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер
участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарларни қоплашнинг Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер
участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган
жамғармани ташкил қилиш;
Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг аниқ манбаларини
белгилаш, уларда маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми маблағлари жалб
қилинишини назарда тутиш;
давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишини
Жамғарма билан мажбурий тарзда келишиш тартибини жорий этишни назарда
тутувчи янги механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари
маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой
муддатда Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг аниқ манбаларини
назарда тутган ҳолда, Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги
ҳукумат қарорини қабул қилиши белгиланган.
Мазкур Фармон
ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2018 йилда “Давлат ва жамият
эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича
марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1047-сон
қарори билан “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб
қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган
зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини
шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом
тасдиқланган.
Ушбу Низомнинг 1-бандига кўра, мазкур Низом давлат ва жамият
эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича
марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш тартибини белгилайди.
Низмнинг 2-бандига кўра, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер
участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган
жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида — республика
миқёсида;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликлари ҳузурида — ҳудудий миқёсда ташкил этилади.
Бундан ташқари, Низомнинг 8-бандига кўра, Республика жамғармаси
ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
республика жамғармаси маблағлари - фақат Ўзбекистон Республикаси
Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган дастурлар, топшириқлар
асосида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш;
ҳудудий жамғармалар маблағлари - Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташаббуси
билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш.
Шу билан бирга, Низомнинг 12-бандида, етказилган зарарларни қоплаш
республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан
тегишли равишда республика жамғармаси кузатув кенгаши ва ҳудудий
жамғармалар кузатув кенгашлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
қарори,
фармойиши
ҳамда
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида ажратилиши,
121-бандида етказилган зарарларни қоплаш ҳудудий жамғармалар маблағлари
ҳисобидан жамғармалар кузатув кенгашларининг қарорларига асосан тегишли
равишда маблағ келиб тушган туман ва шаҳарларга ажратилиши, зарур
ҳолларда ҳудудий кузатув кенгаши қарори асосида бошқа туман ва шаҳарларга
етказилган зарарларни қоплаш учун йўналтирилиши белгиланган.
Шунингдек, Низомнинг 16-бандига кўра ҳудудий кузатув кенгаши ишчи
органи туман (шаҳар) ҳокимликларининг жисмоний ва юридик шахсларга
етказилган зарарларни қоплаш бўйича мурожаатларини асослантирилган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва маълумотларни ҳудудий кузатув
кенгашига тақдим этади.
Ҳудудий кузатув кенгаши ўз ишчи органи томонидан тақдим этилган
ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳудудий жамғармадан жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарларни қоплашга маблағ ажратиш ёки ажратишни
рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Низомнинг 21-бандига кўра, ушбу Низом талабларининг бузилишида
айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб
берадилар.
Мазкур ҳолатда жавобгар ҳокимлиги томонидан норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар талабларига риоя этилмаганлиги натижасида даъвогарга зарар
етказилган.
Суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ эканлигини эътироф этиб, даъвони қаноатлантиришни,
жавобгар Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан компенсация учун
436 691 172 сўм ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатлари
ундириш масаласини муҳокама этиб, олдиндан тўланган суд харажатларини
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига
чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни,
гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу
бошқа тараф ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қарор
қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан:
даъвогар
«BOBIRBEK-TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига компенсация учун 436 691 172 сўм, 8 734 000 сўм давлат божи,
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамият
эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича
марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Андижон
9
вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер
участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий жамғарма
маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Ш.Абдухаликов