Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3240 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ню глобал профессионал аудит масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Оҳангароншифер давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1165710 Claim ID 3032417 PDF Hash 04e9cb1b197d2972... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Нуруллаев иштирокисиз ИПК 128-моддаси Нуруллаев иштирокисиз ИПК 128 law
амда 170-моддаси амда 170 law
Ушбу кодекснинг 238-моддаси Ушбу кодекс 238 code_article
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
исмини ИПК 110-моддаси исмини ИПК 110 law
суд ИПК 25-моддаси суд ИПК 25 law
Нуруллаевга нисбатан даъво талабини ИПК 110-моддаси Нуруллаевга нисбатан даъво талабини ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
исми ИПК 110-моддаси исми ИПК 110 law
Нуруллаевга нисбатан даъво талаблари ИПК 110-моддаси Нуруллаевга нисбатан даъво талаблари ИПК 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 23 декабрь 4-1107-2202/3240-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “New global professional audit” МЧЖнинг жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ суд бошқарувчиси Б.Нуруллаев ҳисобидан 100.000.000 сўм асосий қарз ва 50.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили М.Жовлиев (15.12.2022 йилдаги 106-сонли ишончнома асосида), “Ohangaronshifer” АЖ вакиллари Р.Холиқулов (02.02.2022 йилдаги 46-сонли ишончнома асосида) ва Р.Раджапов (16.08.2022 йилдаги 225-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносида видео конференц алоқа орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “New global professional audit” МЧЖ иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ суд бошқарувчиси Б.Нуруллаев ҳисобидан 100.000.000 сўм асосий қарз ва 50.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 23.12.2022 йилдаги ажрими билан “Ohangaronshifer” АЖ иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “New global professional audit” МЧЖ вакили даъво талабидаги 100.000.000 сўм асосий қарзни ва суд харажатларини жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ ҳисобидан ундириб беришни, даъво талабидаги 50.000.000 сўм пенядан жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ фойдасига воз кечишини ва жавобгар суд бошқарувчи Б.Нуруллаевга нисбатан ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ вакиллари 100.000.000 сўм асосий қарзни тан олишини, даъво талабидаги 50.000.000 сўм пеня бўйича даъвогар вакилининг воз кечишини қабул қилишни ва собиқ суд бошқарувчи Б.Нуруллаевга нисбатан ишни қонуний ҳал этишни сўрадилар. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим суд бошқарувчи Б.Нуруллаевга юборилган бўлсада, суд мажлисида Б.Нуруллаев иштирок этмади. Шу сабабли суд ишни суд бошқарувчи Б.Нуруллаев иштирокисиз ИПК 128-моддаси ҳамда 170-моддаси тартибида кўриб чиқади. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво аризани қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Ohangaronshifer” АЖ суд бошқарувчиси Б.Нуруллаев (кейинги ўринда буюртмачи ёки жавобгар деб юритилади) ва “New global professional audit” МЧЖ (кейинги ўринда ижрочи ёки даъвогар деб юритилади) ўртасида “Ohangaronshifer” АЖнинг 2016-2020 йиллардаги молиявий ҳисоботини аудит текширувдан ўтказиш учун 12.08.2020 йилда 104/12-сонли шартнома тузилган. Шартнома қиймати 100.000.000 сўмни ташкил этади. Шунингдек, “Ohangaronshifer” АЖнинг мол-мулкларини хатловдан ўтказиш ва хулоса бериш учун буюртмачи ва ижрочи ўртасида 12.08.2020 йилда 104/13-сонли шартнома тузилган. Шартнома қиймати 80.000.000 сўмни ташкил этади. Даъво аризадан кўринишича, ижрочи юқоридаги иккита шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарган ва бажарилган ишлар тўғрисида 28.01.2021 йилда 100.000.0000 сўм ва 80.000.000 сўмга тенг ҳисоб фактурани буюртмачига тақдим этган. Бироқ, буюртмачи тўловларни қисман амалга ошириб, 104/12-сонли шартнома бўйича 45.000.000 сўм, 104/13-сонли шартнома бўйича 35.000.000 сўм тўлаган, қолган 100.000.000 сўм (иккита шартнома бўйича) тўлаб берилмаган, ижрочининг талабномасини буюртмачи оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг иқтисодий судда иш қўзғатилган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 06.07.2020 йилдаги ҳал қилув қарори билан “Ohangaronshifer” АЖ банкрот деб эътироф этилган ва фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатишга доир иш юритиш бошланган. Суднинг ажрими билан Б.Нуруллаев “Ohangaronshifer” АЖ суд бошқарувчиси вазифасига тайинланган. Суд бошқарувчиси Б.Нуруллаев томонидан 12.08.2020 йилдаги иккита шартномалар асосида “Ohangaronshifer” АЖ молиявий ҳисоботларини аудитор текширувдан ўтказиш ҳамда “Ohangaronshifer” АЖ мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва хулоса бериш учун “New global professional audit” МЧЖ жалб этилган. ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти улар ўртасида тузилган шартномалардан келиб чиққан. Буюртмачи 104/12-сонли шартноманинг 4.1-банди асосида ижрочининг ҳисоб рақамига 100.000.000 сўмни, 104/13-сонли шартноманинг 4.1-бандига кўра 80.000.000 сўмни тўлаб беришни ўз зиммасига олган. ФК 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади – деб, 705-моддасида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт – деб белгиланган. Ушбу кодекснинг 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. ФК 256-моддаси 4-қисмида агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт. Суд қонуннинг ушбу талабларидан ҳамда шартнома шартларидан келиб чиқиб, шунингдек шартномалар асосида “New global professional audit” МЧЖ томонидан ишлар бажарилгани, “Ohangaronshifer” АЖ томонидан қисман 80.000.000 сўм тўлов амалга оширилгани, бугунги кунда сўндирилмаган қарз 100.000.000 сўмни ташкил этиши суд давомида тўпланган ҳужжатлар билан шунингдек, тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмалар билан тасдиқлангани сабабли суд жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ ҳисобидан даъвогар “New global professional audit” МЧЖ фойдасига сўндирилмаган 100.000.000 сўм қарзни тўлиқ ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада тўлов кечиктирилган кунлар учун 50.000.000 сўм пеня ундириш талаби ҳам баён этилган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 50.000.000 сўм пенядан жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ фойдасига воз кечишини маълум қилди. ИПК 157-моддаси 2-қисмида даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб ҳамда даъвогар вакили М.Жовлиевга 15.12.2022 йилда берилган 106-сонли ишончномада пенядан воз кечиш ҳуқуқи назарда тутилгани сабабли даъвогар вакилининг 50.000.000 сўм пенядан “Ohangaronshifer” АЖ фойдасига воз кечишини қабул қилади ва даъво талабининг ушбу қисмини ИПК 110-моддаси 6-банди асосида иш юритишни тугатади. Шунингдек, суд ИПК 25-моддаси талабларидан келиб чиқиб жавобгар Б.Нуруллаевга нисбатан даъво талабини ИПК 110-моддаси 1-банди асосида иш юритишни тугатади. Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси талаблари асосида олдиндан тўланган 1.500.000 сўм давлат божини, 24.000 сўм почта харажатини ва видео конференц алоқа учун 75.000 сўм ҳақни жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ зиммасига юклашни лозим топади ва ФК 14, 237-238, 256-моддалари, ИПК 68, 72, 118, 128, 170, 176-177-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ohangaronshifer” АЖ ҳисобидан : -даъвогар “New global professional audit” МЧЖ фойдасига 100.000.000 сўм қарз, 1.500.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати; -Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобига видео конференц алоқа учун 75.000 сўм ҳақ ундирилсин. Даъвогар “New global professional audit” МЧЖ вакилининг 50.000.000 сўм пенядан воз кечиши қабул қилинсин ва даъво аризанинг 50.000.000 сўм пеня ундиришга оид қисми ИПК 110-моддаси 6-банди асосида тугатилсин. Суд бошқарувчиси Б.Нуруллаевга нисбатан даъво талаблари ИПК 110-моддаси 1-банди асосида тугатилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов