Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/2203 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение XABIB FARXOD фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый XARIR TOLA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 988701 Claim ID 3067021 PDF Hash 16c2dc6ba049f17a... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Хўжаобод тумани 2022 йил 23 декабрь 4-1706-2201/2203-сонли иш Булоқбоши тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар – “.....................” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар – “.....................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 163 275 сўм асосий қарз, 346 124 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Булоқбоши тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб юритилади) “.....................” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.....................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 2 163 275 сўм асосий қарз, 346 124 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар (хўжалик) ва жавобгар (тайёрловчи) ўртасида 2022 йил 07 февралда 95-сонли пилла хом-ашёсини етиштириш бўйича контрактация шартномаси (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1, 2.1-бандларига кўра даъвогар шартнома бўйича жавобгардан туман ҳокими қарорининг иловасидаги тақсимотига мувофиқ олган 5,5 қути, 103,6 грамм жонлантирилган ипак қуртидан жами 300 кг пиллани жавобгарга етказиб бериши, жавобгар эса ипак қурти ҳамда талаб қилинган моддий техника ресурслари билан таъминлаш ва маҳсулот қийматини мазкур шартнома 1- иловасида келтирилган аниқ турлари, миқдори ва нархи бўйича тўлаш мажбуриятини олган Шартноманинг 4.1-4.2-бандларига асосан шартноманинг умумий баҳоси 7 410 0000 сўм бўлиб, маҳсулот етиштириб бериш хизмати учун хисоб-китоблар (пилла етиштириш учун сарфланган моддй ресурслардан ташқари) пул ўтказиш йўли амалга оширилиши белгиланган. Шартноманинг 4.3 бандида жавобгар даъвогарга олдиндан берилган ипак қурти қийматини 50 фоиз миқдорда аванс (жонланган ипак қурти, моддий-техника ресурслари, пул суммаси ёки “Хўжалик” эҳтиёжига, талабига қараб берилган маҳсулот, товарлар аванс ҳисобланади) беришни амалга ошириш белгилаган. Шартнома 4.4-бандида жавобгар махсулотни сифати бўйича шартномада белгиланган нархлари асосида тўлиқ қабул қилиб олаши, даъвогарга етказиб берилган маҳсулот ҳақини 90 кун муддат ичида тўлиқ тўлаб бериши кўрсатилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2022 йил йил 09 июнь кунги 3-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами 208 кг, 4 712 367 сўмлик ипак қурти етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, етказилган маҳсулотлар учун қисман 2 009 091 сўм тўловларни амалга оширганлиги натижасида даъвогар олдида 2 163 275 сўм қарздорлиги юзага келган. Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли, кенгаш фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 465-моддаси биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2 163 275 сўм асосий қарздорлиги шартнома, ҳисобварақ-фактура, маълумотномалар, тарафлар ўртасида 2022 йил 01 ноябрь куни тасдиқланган солиштирма далолатнома ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 163 275 сўм асосий қарздорлик суммасини ундиришни лозим топди. Шунингдек, шартноманинг 5.2-бандига кўра, даъво аризада шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгардан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида (2 163 275 х 0,4% 8 653,1 сўм х 40 кун = 346 124 сўм пеня ундириш талаби билдирилган. Шартноманинг 5.2-бандига иккинчи хатбошисига кўра жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда пеня миқдори тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-банди иккинчи хатбошисида эса, “Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига мутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 346 124 сўм пеня миқдорини 150 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПК 118, 176-180, 2031-2035 -моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “.....................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “.....................” фермер хўжалиги фойдасига 2 163 275 сўм асосий қарз, 150 000 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати, жами 2 337 275 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “.....................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов