← Назад
Решение #684503 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 771 | — | law | |
| ФКнинг | 779 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онунинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2022 йил 23 декабрь 4-1706-2201/2202-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.К.Абидов
даъвогар – “.....................” акциядорлик инновация тижорат банкнинг
жавобгар “.....................” масъулияти чекланган жамиятига ҳисобидан
2 101 766,24 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
“.....................” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“.....................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар”
деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасидаги “Юридик шахсларга миллий
валютада корпоратив банк картаси очиш ва унга хизмат кўрсатиш тўғрисида” 2022
йил 24 июнь куни тузилган ХКК-2664495-сонли шартномаси юзасидан вужудга
келган 2 101 766,24 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма
фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга
тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022 йил 24 июнь куни “Юридик шахсларга миллий валютада корпоратив банк
картаси очиш ва унга хизмат кўрсатиш тўғрисида” ХКК-2664495-сонли шартнома
(бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 2.1 ва 2.5-бандларига асосан, даъвогар жавобгарнинг
аризасига асосан миллий валютада корпоратив карта очиб бериши унинг
кўрсатмаси асосида амалдаги қонунчилик ва шартнома шартларига мувофиқ барча
ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиши, жавобгар эса, кўрсатилган ҳизмат учун банк
тарифларига асосан комиссион тўловларни тўлаб бериши белгиланган.
Шартнома шартларига асосан банк томонидан мижозга 8600****7622
рақамли корпоратив карта очиб берилган, унинг кўрсатмаси асосида амалдаги
қонунчилик ва шартнома шартларига мувофиқ барча ҳисоб-китоб хизматлари
кўрсатилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги, пластик карта орқали тўловларни ва бошқа
қўшимча амалиётларни амалга ошриганлиги натижасида 2022 йил 02 декабрь
ҳолатига 2 101 766,24 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган.
Хусусан, карта ҳисобварағидан олинган маълумотга кўра жавобгар 2022 йил
09 август куни корпоратив карта ҳисобварағига 3 000 000 сўм миқдорида пул
ўтказилган. Корпоратив карта ҳисобварағида 3 000 000 сўм маблағ шаклланган.
Лекин 2022 йил 11 август куни жамиятнинг солиқдан бўлган қарздорлиги учун
102 694 миқдорида инкассо қўйилган. Ушбу тўловни амалга ошириш учун
корпоратив карта ҳисобварағидаги 3 000 000 сўм маблағ автоматик тарзда асосий
ҳисобрақамига қайтарилган.
Қайтган пул маблағлари ҳисобидан 102 694 сўм қисми солиққа
йўналтирилган 2 700 000 сўм қисми эса, мижоз томонидан нақд пул шаклида ечиб
олинган.
Бундан ташқари, тўлов тизимидаги техник носозлик натижасида корпоратив
карта ҳисобварағида 3 000 000 сўм миқдорида қолдиқ маблағи қолган, мижоз ушбу
маблағни янгилиш келиб тушганини билгани ҳолда такроран ишлатиб юборган.
Шартнома шартларига кўра, мижоз ҳисобрақамидаги фаол қолдиқ
доирасида ишлатиши ҳамда агар карта ҳисобрақамида манфий қолдиқ юзага
келган ҳолда, уни 2 (икки) банк иш куни давомида қўйиш лозим бўлган.
Жавобгар активлаштириш банк пластик картаси орқали бир неча бор банк
тўлов операцияларини амалга ошириши жараёнида шартноманинг банк
картасидан факат актив қолдиқ доирасида фойдаланишига оид муҳим шартларини
жиддий равишда бузган ва натижада 2 101 766,24 сўм миқдорида қарздорлик
вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ундириш бўйича 2022 йил 20 сентябрь,
2022 йил 04 октябрь куни юборилган талабномалари жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 771-моддаси биринчи қисмига асосан банк ҳисобварағи
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит муассасаси (бундан буён
матнда — банк) иккинчи тарафнинг — мижознинг (ҳисобварақ эгасининг)
ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш,
мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда
ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги
фармойишларини бажариш мажбуриятини олади.
ФКнинг 779-моддасига кўра, банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ банк
мижознинг ҳисобварағида пул маблағлари йўқлигига қарамай, мижознинг
талабларига мувофиқ тўловларни амалга оширган ҳолларда банк мижозга тўлов
амалга оширилган кундан бошлаб тегишли суммага кредит берган (ҳисобварақни
кредитлаш) ҳисобланади. Тарафларнинг ҳисобварақни кредитлаш билан боғлиқ
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, қарз ва кредит тўғрисидаги қоидалар билан
белгиланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса,
қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан
бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган “Юридик шахсларга миллий валютада
корпоратив банк картаси очиш ва унга хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги
шартноманинг 3.4.9-бандига кўра, мижоз корпоратив картани фаол қолдиқ
доирасида ишлатилиши ҳамда агар карта ҳисобрақамида манфий қолдиқ юзага
келган ҳолда, барча қарздорлик суммасини қарздорлик юзага келган кундан
бошлаб 2 (икки) банк иш куни давомида қоплаб қўйиши лозимлиги белгиланган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Даъвогарнинг қарз ундириш талаби асосли бўлиб, булар тарафлар ўратсида
тузилган шартнома, корпоратив карта очилганлиги тўғрисидаги маълумот, банк
айланмаси ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Шунга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 2 101 766,24 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг Миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик
бандига кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Даъвогар
чет эл инвестициялари иштирокидаги жамият бўлиб, Ўзбекистон Республикаси
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунинг 9-моддаси 20-бандига асосан олдиндан
давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПК 68, 72, 118, 176-180, 2031-2035 -моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“.....................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “.....................”
акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига 2 101 766,24 сўм асосий қарз,
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“.....................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов