← Назад
Решение #684504 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 57 | — | law | |
| онуннинг | 58 | — | law | |
| онуннинг | 59 | — | law | |
| онуннинг | 78 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 94 | — | law | |
| онуннинг | 76 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 50 | — | code_article | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| онуннинг | 63 | — | law | |
| онуннинг | 64 | — | law | |
| ИПК | 200 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил --------------------ь
---------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси
А.Ўктамовнинг
котиблигида
даъвогар
“-----------------------------”
АЖ
суд
бошқарувчисининг жавобгар “-----------------------------” АЖ ва учинчи шахс Оҳангарон
шаҳар давлат хизматлари марказига нисбатан “-----------------------------” АЖ кузатув
кенгашининг
11.11.2019
йилдаги
7-сонли баённомасини, “-----------------------------” МЧЖ таъсисчиларининг 12.11.2019
йилдаги умумий йиғилиш баённомасини ва “-----------------------------” МЧЖнинг
11.11.2019 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ----- (ордер, ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари - ва - (ишончнома асосида), учинчи шахс давлат хизматлари
маркази вакили ---- (ишончнома асосида), учинчи шахс давлат активларини бошқариш
органи вакили ----- (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “-----------------------------” АЖ суд бошқарувчиси (қуйида даъвогар деб
юритилади) жавобгар “-----------------------------” АЖ (қуйида жавобгар деб юритилади)
ва учинчи шахс Оҳангарон шаҳар давлат хизматлари марказига нисбатан иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “-----------------------------” АЖ кузатув
кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сонли баённомасини, “-----------------------------” МЧЖ
таъсисчиларининг 12.11.2019 йилдаги умумий йиғилиш баённомасини ва “----------------------------” МЧЖнинг 11.11.2019 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 17.11.2022 йилдаги ажрими билан Оҳангарон шаҳар давлат хизматлари
маркази (қуйида марказ деб юритилади) шунингдек, 02.12.2022 йилдаги ажрими билан
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент
вилоят бошқармаси (қуйида давлат активларини бошқариш органи деб юритилади)
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида ишга жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни
такрорлаб, уларни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб,
уларни қаноатлантиришга эътирози йўқлигини маълум қилди.
Суд мажлисида иштирок этган марказ вакили даъво талаблари бўйича қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган давлат активларини бошқариш органи вакили даъво
талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни ва
аниқланган ҳолатлар юзасидан Тошкент вилоят прокурорига хабар беришни лозим
топади.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида” қонуннинг 57-моддасига кўра, акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув
кенгаши ва ижроия органи жамиятнинг бошқарув органларидир.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида” қонуннинг 58-моддаси 1-қисмига мувофиқ акциядорларнинг умумий
йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
Ушбу талаб “-----------------------------” АЖнинг 31.12.2014 йилда 123-сон билан
рўйхатга олинган уставининг 12.1-бандида ҳам назарда тутилган.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида” қонуннинг 59-моддаси 1-қисмида жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш акциядорлар умумий
йиғилишининг ваколатига киради, дейилган.
Қонуннинг ушбу талаби “-----------------------------” АЖ уставининг 12.5-бандида
ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
ёки жамиятнинг янги таҳрирда уставини тасдиқлаш жамият акциядорларининг умумий
йиғилиши ваколатига берилган.
1. Даъво аризада “-----------------------------” АЖ уставига ўзгартириш ва
қўшимчаларни киритиш “-----------------------------” АЖ умумий йиғилиш ваколатига
берилган бўлсада, бироқ “-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг 11.11.2019
йилдаги 7-сон қарори билан “-----------------------------” АЖ уставига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилгани қайд этилган.
Аниқланишича, 11.11.2019 йилда “-----------------------------” АЖ кузатув
кенгашининг 7-сонли баённомаси қабул қилинган. Ушбу баённомасида кун тартибидаги
6 та жумладан, 1) жамият ижроия органининг 2017 йил 4-чорак якунлари бўйича
ҳисоботини эшитиш, 2) жамият ички аудит хизматининг 2017 йил 4-чорак якуни бўйича
ҳисоботини эшитиш, 3) жамиятнинг 2018 йил бизнес режасини тасдиқлаш, 4) жамият
ички аудиторлик хизмати таркибини тўлдириш, ички аудиторни аттестациядан
ўтказиш, иш режасини ва сметасини тасдиқлаш, 5) аудиторлик ташкилотини танлаш ва
унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш, 6) жамият
фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилинган.
Яъни, “-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг мажлиси кун тартибига
“-----------------------------” АЖ уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи
киритилмаган, бироқ “-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг айнан ушбу 7сонли баённомаси асосида “-----------------------------” АЖ уставининг 1.1-бандига
11.11.2019 йилда “-----------------------------” масъулияти чекланган жамият “----------------------------” АЖга бирлаштирилганлиги сабабли “-----------------------------” АЖ “----------------------------” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси деб ҳисобланиши,
ҳақида қўшимча киритилган.
2. Даъво аризада “-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг 11.11.2019
йилдаги 7-сонли мажлиси кун тартибига “-----------------------------” МЧЖни “----------------
-------------” АЖга бирлаштириш масаласи киритилмагани ва “-----------------------------”
МЧЖни “-----------------------------” АЖга бирлаштириш тўғрисида қарор қабул
қилинмагани кўрсатилган.
Ўрганишда “-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг 11.11.2019 йилдаги
7-сонли мажлиси кун тартибига юқорида қайд этилган 6 та масала киритилган бўлиб, “----------------------------” МЧЖни “-----------------------------” АЖга бирлаштириш масаласи
кун тартибида назарда тутилмаган.
Бироқ, “-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7сон баённомасининг 6.4-бандида (жамият фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар)
жамият ижроия органи раҳбари Ш.Юлдашевга “-----------------------------” МЧЖнинг
иқтисодий ҳолати бўйича маълумот ва “-----------------------------” АЖга қўшиб юбориш
йўли билан қайта ташкил этиш ёки тугатиш бўйича иқтисодий асосланган таклиф
киритиш вазифаси юклатилган (яъни, “-----------------------------” АЖ кузатув
кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сон баённомаси билан “-----------------------------”
МЧЖни бошқа бир юридик шахсга қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этиш бўйича
асосланган таклиф ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган) бўлсада, бироқ “----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг ушбу 7-сонли баённомаси асосида “----------------------------” МЧЖ “-----------------------------” АЖга қўшиб юборилган ва бунга оид ҳужжат
нусхалари марказ томонидан тақдим этилди.
Ваҳоланки, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 78-моддаси 7-қисмига кўра, жамият кузатув
кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг
баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис
баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
мажлисда
иштирок
этадиган,
шу
жумладан
ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этадиган шахслар;
мажлиснинг кун тартиби;
овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш
якунлари;
қабул қилинган қарорлар.
Шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 92-моддаси 1-қисмида жамиятни қайта ташкил этиш
акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра қўшиб юбориш, қўшиб олиш,
бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади, деб кўрсатилган.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги қонуннинг 94-моддасида эса бир ёки бир нечта юридик шахс фаолиятини
тугатиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа юридик шахсга ўтказиш жамиятни
қўшиб олиш деб эътироф этилади.
Қўшиб олинаётган жамият ва қўшиб олаётган юридик шахс қўшиб олиш тўғрисида
шартнома тузади, унда қўшиб олиш тартиби ва шартлари, шунингдек қўшиб олинаётган
жамиятнинг акцияларини (улушларини) қўшиб олаётган жамиятнинг акциялари ва (ёки)
улушига айирбошлаш тартиби белгилаб қўйилади. Ҳар бир юридик шахснинг кузатув
кенгаши ёхуд ваколатли органи қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги
ва қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш ҳақидаги масалани қўшиб олишда иштирок
этаётган ўз жамияти акциядорларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилиши ҳал
қилиши учун олиб чиқади. Қўшиб олинаётган жамиятнинг кузатув кенгаши ёхуд
ваколатли органи топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани ҳам
жамиятлар акциядорларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилиши ҳал қилиши
учун олиб чиқади.
Мазкур юридик шахслар акциядорларининг (иштирокчиларининг) қўшма умумий
йиғилиши юридик шахснинг уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
қарор қабул қилади. Юридик шахслар акциядорларининг (иштирокчиларининг) қўшма
умумий йиғилишида овоз бериш тартиби қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада
белгиланади.
Бир юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшиб олинаётганда қўшиб олинаётган
юридик шахснинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ
қўшиб олаётган юридик шахсга ўтиши кўрсатилган.
3. Даъво аризада 11.11.2019 йилдаги 7-сон баённомани “-----------------------------”
АЖ кузатув кенгаши аъзолари Б.Зарипов, Ш.Холиқов, Ж.Деҳқонов, Б.Каримов
имзолагани, бироқ ушбу даврда “-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг
аъзолари бошқа таркибдан (шахслардан) иборат бўлгани, бундай ҳолда “----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сонли баённомаси ноқонуний
ҳисобланиши қайд этилган.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги қонуннинг 76-моддаси 1-қисмида жамият кузатув кенгашининг аъзолари
ушбу Қонунда ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий
йиғилиши томонидан уч йил муддатга сайланади, дейилган.
Ушбу модданинг 8-қисмида жамият кузатув кенгашининг сон таркиби жамият
устави билан белгиланиши, 9-қисмида акциядорларининг сони беш юздан ортиқ бўлган
жамият учун жамият кузатув кенгашининг сон таркиби етти аъзодан кам бўлиши,
акциядорлари сони бир мингдан ортиқ бўлган жамият учун эса тўққиз аъзодан кам
бўлиши мумкин эмаслиги, 12-қисмида энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув
кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланиши кўрсатилган.
“-----------------------------” АЖ уставининг 13.5-бандида жамият кузатув
кенгашининг аъзолари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга
сайланиши, жамият кузатув кенгашининг сон таркиби беш кишидан иборат бўлиши
кўрсатилган.
Шунинг учун “-----------------------------” АЖ умумий йиғилишининг 12.07.2019
йилдаги 1-сонли (навбатдаги) йиғилиш баённомаси билан “-----------------------------” АЖ
кузатув кенгашига З.Ашуров, Ш.Маматов, К.Тоирбеков, Ж.Деҳқонов ва У.Йўлдошев
сайланган.
Бироқ, суд муҳокамаси жараёнида “-----------------------------” АЖ кузатув
кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сон баённомаси кузатув кенгаш аъзолари Б.Зарипов,
Ш.Холиқов, Ж.Деҳқонов, Б.Каримов томонидан имзолангани маълум бўлди.
Ваҳоланки, “-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг аъзолари 11.11.2019
йил ҳолатига Б.Зарипов, Ш.Холиқов, Ж.Дехқонов ва Б.Каримовдан иборат таркибда
эмас, балки З.Ашуров, Ш.Маматов, К.Тоирбеков, Ж.Деҳқонов, У.Йўлдошевдан иборат
таркибда иш олиб борган.
Бундай ҳолда суд даъво аризанинг “-----------------------------” АЖ кузатув
кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, “-----------------------------”
АЖ кузатув кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сонли баённомаси “Акциядорлик
жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг
76, 78, 92 ва 94-моддаси талаблари қўпол бузилган ҳолда қабул қилинган.
4. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “-----------------------------” МЧЖнинг устави ягона
дарча марказида 1991-882-тартиб рақам билан 06.05.2016 йилда рўйхатга олинган.
Ушбу уставнинг 1.2-бандига кўра, “-----------------------------” АЖ “----------------------------” МЧЖнинг ягона иштирокчиси ҳисобланади.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”
қонуннинг 30-моддаси 1-қисмида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг
ваколатлари жамиятнинг устави билан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади, дейилган.
Ушбу модданинг 2-қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг
мутлақ ваколатларига бир қатор масалалар шу жумладан, жамиятни қайта ташкил этиш
ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш киради.
“-----------------------------” МЧЖ уставининг 12.2-бандига кўра, иштирокчилар
йиғилиши жамиятнинг олий бошқарув органи ҳисобланади.
Шунингдек, “-----------------------------” МЧЖ уставининг 14.2-бандига мувофиқ,
иштирокчилар йиғилишининг мутлақ ваколатларига бир қатор масалалар шу жумладан,
жамият фаолиятини тугатиш ва қайта ташкил қилиш, тугатиш комиссиясини белгилаш,
тугатиш комиссияси балансини тасдиқлаш бўйича қарорлар қабул қилиш киради.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “-----------------------------” МЧЖ умумий йиғилишининг
11.11.2019 йилдаги 1-сонли баёни билан “-----------------------------” масъулияти чекланган
жамиятини “-----------------------------” АЖга бирлаштириш, “-----------------------------”
масъулияти чекланган жамияти “-----------------------------” АЖга бирлаштирилгандан
сўнг “-----------------------------” АЖ “-----------------------------” масъулияти чекланган
жамиятининг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблаш, “-----------------------------” масъулияти
чекланган жамият ва “-----------------------------” АЖ ўртасида қабул қилиш-топшириш
актларини тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, “-----------------------------” МЧЖ таъсисчиларининг 12.11.2019 йилдаги
баёни билан “-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг 11.04.2018 йилдаги 7сонли мажлис баёни билан “-----------------------------” АЖ ва “-----------------------------”
МЧЖнинг 2018 йил ва ўтган давр молиявий-хўжалик фаолиятини ўрганиб чиқиш ва “----------------------------” АЖга қўшиб юбориш йўли билан тугатиш масаласи кўриб
чиқилган ва “-----------------------------” МЧЖнинг барча мол-мулки ҳамда товар моддий
бойликлари, асосий воситалари ва бухгалтерия балансидаги дебитор-кредиторлик
қарзлари “-----------------------------” АЖ балансига топшириш ҳақида қарор қабул
қилинган.
Даъво аризада “-----------------------------” МЧЖ умумий йиғилишининг 11.11.2019
йилдаги 1-сонли баёни ҳамда “-----------------------------” МЧЖ таъсисчиларининг
12.11.2019 йилдаги баёни ҳақиқий эмас деб топиш талаби ҳам билдирилган.
ФК 49-моддаси 1-қисмига кўра, юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб
юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари
(иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи
қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Ушбу кодекснинг 50-моддаси 1-2-қисмларида юридик шахслар қўшиб
юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ
янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган
юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади, дейилган.
Шунингдек, ФК 52-моддаси 1-қисмида юридик шахсни қайта ташкил этиш
тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган
қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда
хабардор қилишлари шарт, деб белгиланган.
Бундан ташқари, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида” қонуннинг 51-моддасида бир ёки бир неча жамиятни уларнинг ҳуқуқлари ва
мажбуриятларини бошқа жамиятга ўтказган ҳолда тугатиш жамиятни бирлаштириш деб
эътироф этилади.
Бирлаштириш шаклида қайта ташкил этишда иштирок этувчи ҳар бир жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида,
бирлаштириш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади,
бирлаштирилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши эса, топшириш
далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилади.
Бирлаштиришда иштирок этувчи жамиятлар иштирокчиларининг қўшма умумий
йиғилиши бирлаштирилаётган жамиятнинг таъсис ҳужжатларига жамиятнинг
иштирокчилари таркиби ўзгариши, уларнинг улушлари миқдорларини белгилаш билан
боғлиқ ўзгартишларни, бирлаштириш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бошқа
ўзгартишларни киритади, шунингдек зарурат бўлганда бошқа масалаларни, шу
жумладан бирлаштирилаётган жамиятнинг органларини сайлаш тўғрисидаги
масалаларни ҳал этади. Бундай умумий йиғилишни ўтказиш муддатлари ва тартиби
бирлаштириш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
Бир жамият бошқасига бирлаштирилганда топшириш далолатномасига мувофиқ
бирлаштирилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бирлаштириб
олаётган жамиятга ўтади, дейилган.
Бундай ҳолда суд даъво аризанинг “-----------------------------” МЧЖ умумий
йиғилишининг 11.11.2019 йилдаги 1-сонли баёни ҳамда “-----------------------------” МЧЖ
таъсисчиларининг 12.11.2019 йилдаги баёнини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, “-----------------------------” МЧЖ
умумий йиғилишининг 11.11.2019 йилдаги 1-сонли баёни ҳамда “----------------------------” МЧЖ таъсисчиларининг 12.11.2019 йилдаги баёни ФК 49, 50 ва 52-моддаларига
шунингдек, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида” қонуннинг 51-моддаси талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган.
ФК 126-моддасида агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки
юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда
белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб
турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса
ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб
кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан
билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан
манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” қонуннинг 63-моддаси 1-қисмига кўра,
қарздор тузган ҳар қандай битим, шу жумладан қарздор тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки ташқи бошқарув ёхуд суд санацияси тартиб-
таомиллари жорий этилгунига қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган
асослар бўйича суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас
деб топилиши мумкин.
Ушбу модданинг 2-қисмида эса агар битимлар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар уч йил ичида қарздор ёки унинг вакили
томонидан тузилган ва ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 - 126-моддаларида ва ушбу
Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилади, дейилган.
Шунингдек, ушбу қонуннинг 64-моддасида қарздор томонидан манфаатдор шахс
ёки бошқа хўжалик юритувчи субъект билан тузилган битим, агар мазкур битимнинг
бажарилиши натижасида қарздорга ва (ёки) кредиторларга зарар етказилган бўлса ёки
зарар етказилиши мумкин бўлса, суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Бундай ҳолда суд “-----------------------------” АЖ суд бошқарувчиси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида” қонуннинг 63, 64 ва 109-моддалари асосида даъво
аризадаги талаблар билан мурожаат қилишга ҳақли, деб ҳисоблайди.
Суд давлат божини муҳокама қилиб, ушбу даъво ариза суд бошқарувчиси
томонидан берилгани учун “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” қонунга кўра ва
суднинг ажрими билан давлат божи тўловисиз иш юритувга олинган.
Даъво аризада учта алоҳида номулкий тусдаги талаблар билдирилган ва ушбу учта
номулкий тусдаги талаблар тўлиқ қаноатлантирилгани учун суд ҳар бир номулкий
тусдаги талаб учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан жами 9.000.000 сўм
давлат божини ва видео конференц алоқа учун 75.000 сўм харажатни жавобгар “----------------------------” АЖ зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатини эса инобатга олишни лозим топади.
ИПК 200-моддаси 5-қисмида агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хаттиҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги
масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган
ҳолда хабар қилади, деб белгиланган. Шу сабабли суд юқорида қайд этилган ҳолатларга
қонуний баҳо бериш учун Тошкент вилоят прокурорига хабар беришни лозим топади ва
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” қонуннинг 63-64-моддалари, ФК 49-50, 52моддалари ҳамда ИПК 118, 175-176, 200-моддалари асосида
қарор қилди:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“-----------------------------” АЖ кузатув кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сонли
баённомаси, “-----------------------------” МЧЖ таъсисчиларининг 12.11.2019 йилдаги
умумий йиғилиш баённомаси ҳамда “-----------------------------” МЧЖнинг 11.11.2019
йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёни ҳақиқий эмас деб топилсин.
“-----------------------------” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 9.000.000 сўм
давлат божи, видео конференц алоқа учун Олий суд депозитига 75.000 сўм ҳақ
ундирилсин.
Аниқланган ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун Тошкент вилоят прокурорига
хабар берилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
(имзо)
Х.Каримов