← Назад
Решение #684508 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 57 | — | law | |
| онуннинг | 58 | — | law | |
| онуннинг | 59 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| онуннинг | 63 | — | law | |
| онуннинг | 64 | — | law | |
| онуннинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил ------------ 4-1107-2201/------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси --------судья ёрдамчиси --------- котиблигида даъвогар “----------------” МЧЖнинг
жавобгар “----------------” АЖ ва учинчи шахс ----------------га нисбатан “---------------” АЖ кузатув кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сонли
баённомасини, “----------------” МЧЖ таъсисчиларининг 12.11.2019
йилдаги умумий йиғилиш баённомасини ва “----------------” МЧЖнинг
11.11.2019 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили --------- (ордер,
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари --------- (ишончнома асосида),
учинчи шахс давлат хизматлари маркази вакили ---------- (ишончнома
асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “----------------” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) жавобгар “----------------” АЖ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ва учинчи шахс ----------------га нисбатан иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “----------------” АЖ кузатув
кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сонли баённомасини, “----------------”
МЧЖ таъсисчиларининг 12.11.2019 йилдаги умумий йиғилиш
баённомасини ва “----------------” МЧЖнинг 11.11.2019 йилдаги 1-сонли
умумий йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 18.11.2022 йилдаги ажрими билан ---------------- (бундан
буён матнда марказ деб юритилади) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
ишга жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги
важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
қаноатлантиришга эътирози йўқлигини маълум қилди.
Марказ вакили даъво талаблари бўйича қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд тарафлар вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
тўғрисида”
қонуннинг
57-моддасига
кўра,
акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия
органи жамиятнинг бошқарув органларидир.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида” қонуннинг 58-моддаси 1-қисмига мувофиқ
акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув
органидир.
Ушбу талаб “----------------” АЖнинг 31.12.2014 йилда 123-сон
билан рўйхатга олинган уставининг 12.1-бандида ҳам назарда тутилган.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида” қонуннинг 59-моддаси 1-қисмига асосан
жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг
янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш акциядорлар умумий
йиғилишининг ваколатига киради.
Қонуннинг ушбу талаби “----------------” АЖ уставининг 12.5бандида ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра жамият уставига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирда уставини
тасдиқлаш жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ваколатига
берилган.
Даъво аризада қарздор тузган битимларни ҳақиқий эмаслигини
асоси сифатида “----------------” АЖ уставига ўзгартириш ва
қўшимчаларни киритиш “----------------” АЖ умумий йиғилиш ваколатига
берилган бўлсада, бироқ “----------------” АЖ кузатув кенгашининг
11.11.2019 йилдаги 7-сон қарори билан “----------------” АЖ уставига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, “----------------” АЖ кузатув
кенгашининг 11.11.2019 йилдаги 7-сонли мажлиси кун тартибига “---------------” МЧЖни “----------------” АЖга бирлаштириш масаласи
киритилмагани ва “----------------” МЧЖни “----------------” АЖга
бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинмагани, 11.11.2019 йилдаги
7-сон баённомани “----------------” АЖ кузатув кенгаши аъзолари
Б.Зарипов, Ш.Холиқов, Ж.Деҳқонов, Б.Каримов имзолагани, бироқ ушбу
даврда “----------------” АЖ кузатув кенгашининг аъзолари бошқа
таркибдан (шахслардан) иборат бўлгани, “----------------” МЧЖ умумий
йиғилишининг 11.11.2019 йилдаги 1-сонли баёни ҳамда “----------------”
МЧЖ таъсисчиларининг 12.11.2019 йилдаги баёни ФК 49, 50 ва 52моддаларига шунингдек, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида” қонуннинг 51-моддаси талаблари
бузилган ҳолда қабул қилинганлиги каби қонунбузилиш ҳолатлари
қайд этилган ва даъвогар шуларга асосан судга мурожаат қилиб
қарздор тузган битимларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” қонуннинг 63-моддаси
1-қисмига кўра, қарздор тузган ҳар қандай битим, шу жумладан қарздор
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки ташқи
бошқарув ёхуд суд санацияси тартиб-таомиллари жорий этилгунига
қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича суд
бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Ушбу модданинг 2-қисмида эса агар битимлар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар уч йил ичида
қарздор ёки унинг вакили томонидан тузилган ва ушбу Қонунда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 - 126-моддаларида ва ушбу
Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилади.
Шунингдек, ушбу қонуннинг 64-моддасида қарздор томонидан
манфаатдор шахс ёки бошқа хўжалик юритувчи субъект билан тузилган
битим, агар мазкур битимнинг бажарилиши натижасида қарздорга ва
(ёки) кредиторларга зарар етказилган бўлса ёки зарар етказилиши
мумкин бўлса, суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги кўрсатилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” қонуннинг 68-моддасига
асосан қарздор тузган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво аризаси судга қарздорнинг номидан суд бошқарувчиси
томонидан ўз ташаббуси билан ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд
кредиторлар қўмитасининг, шунингдек талаблари кредиторнинг
реестрига киритилган бир ёки бир неча кредиторларнинг қарорига
кўра берилиши мумкин.
Бироқ мазкур ҳолатда даъво судга ишга дахлдор бўлмаган шахс
томонидан киритилган, яъни юқоридагиларга асосан қарздор тузган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси судга
қарздорнинг номидан фақат суд бошқарувчиси томонидан киритилиши
мумкин.
Шунга кўра суд даъво судга ишга дахлдор бўлмаган шахс
томонидан киритилганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари даъвогар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”
қонуннинг 63-64-моддалари, ФК 49-50, 52-моддалари ҳамда ИПК 118,
175-176-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Даъвогар “----------------” МЧЖ томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган 9 000 000 сўм давлат божи, 75 000 сўм видеоконференцалоқа
режими харажати ва 24 000 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
(имзо)
----------