Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1007-2501/87 Дата решения 15.05.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382787 Claim ID 2801949 PDF Hash 0220ba6d9d9ee22f... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 26
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
исми ва 273-моддаси исми ва 273 law
исми ва 2511-моддаси исми ва 2511 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
олларда ЖК 2511-моддаси олларда ЖК 2511 law
исмидан ушбу Кодекснинг ЖКнинг 2511-моддаси исмидан ушбу Кодекснинг ЖК 2511 code_article
бандида ЖПКнинг 22-моддаси бандида ЖПК 22 law
йхати ЖПКнинг 464-моддаси йхати ЖПК 464 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
Жиноят кодекси 276-моддаси Жиноят кодекси 276 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 2511 code_article
исми ва 276-моддаси исми ва 276 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 code_article
збекистон Республикси Жиноят кодексининг 62-моддаси збекистон Республикси Жиноят кодекси 62 code_article
исми ЖПКнинг 83-моддаси исми ЖПК 83 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/151-сонли ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ У К М 2025 йил апрель ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Ахунходжаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Турсуналиев, судланувчи Б.Мухидов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Рахимовларнинг иштирокида, Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевич ва Мухидов Ботир Носиржон ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевич (AXUNXODJAYEV SULTONXUJA ABDULLAYEVICH), 30.03.1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, турмуш ўртоғи вафот этган, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Бешқайрағоч” МФЙ, “Ибрат” кўчаси, 61-уйда яшовчи, 2024 йил 04 сентябрдан 05 сентябрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 05 сентябрдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 2-қисми, 2511-моддаси 3-қисми ва 273-моддаси 2-қисми билан айбланган; Мухидов Ботир Носиржон ўғли (MUXIDOV BOTIR NOSIRJON O’G’LI), 14.09.1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Бешқайрағоч” МФЙ, “Ширинқудуқ” кўчаси, 40-уйда яшовчи, 2024 йил 04 сентябрдан 05 сентябрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 05 сентябрдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 2-қисми ва 2511-моддаси 3-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 2024 йил 04 сентябрь куни ҲМҚО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида, шу куни соат 18:30ларда олдиндан тезкор кузатувга олинган Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевич гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Маннон Уйғур” кўчасида давлат рақам белгиси 01Z602HC бўлган “Spark” русумли автотранспорт воситасини бошқариб, ушбу кўчадаги автоювиш шаҳобчасига келиб, “Матиз” русумли, давлат рақам белгиси 01T553HB бўлган автотранспорт воситасини бошқариб келган фуқаро Мухидов Ботир Носиржон ўғли билан учрашиб, унга 26 дона “Regapen 300 mg” номли дори воситасини ўтказиб, Б.Мухидов ҳам ушбу дори воситаларини ўтказиш мақсадида бўлган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб уларга тезкор-тадбир ўтказилаётганлигини маълум қилинган ва кўздан кечирилганда фуқаро Б.Мухидовнинг эгнидаги шимининг ўнг чунтагидан 26 дона капсулада “Regapen 300 mg” номли дори воситаси борлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика марказининг 2024 йил 10 сентябрдаги 3395-сонли хулосасига кўра, “фуқаро Б.Мухидовдан олинган “Ilko REGAPEN 300 mg Capsul Pregabalin” ёзувли конвалюта бўлаклардаги жами 26 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибида 7,8 гр. миқдоридаги “прегабалин” моддаси мавжудлиги аниқланган. Бундан ташқари, тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро С.Ахунходжаевнинг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Бешқайрағоч” МФЙ, “Ибрат” кўчаси, 61-уйдаги яшаш хонадони кечиктириб бўлмас ҳолда кўздан кечирилганида, яшаш хонадонининг ётоқхонасидаги ётоқ жойидан ва тортмадан жами 726 дона капсулада “Regapen 300 mg” номли дори воситаси, 1 дона полиэтилен пакет бўлакчасига ўралган ўткир хидли “гашиш” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда ҳамда 1 дона электрон тарози борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКБнинг 2024 йил 05 сентябрдаги 3393-сонли суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, С.Ахунходжаевдан олинган жами 726 дона “Regapen 300 mg” номли дори воситаси таркибида “прегабалин” моддаси мавжуд бўлиб, умумий вазни 217,8 граммни ташкил этган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКБнинг 2024 йил 10 сентябрдаги 3394-сонли суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, С.Ахунходжаевдан олинган модда таркибида фаол гаёҳванд модда мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” деб аталиши, унинг вазни 1,52 граммга тенглиги аниқланган. “Прегабалин” моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори билан тасдиқланган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати (55-позиция)га кириши ҳамда кўп миқдорни ташкил қилади. Судланувчи С.Ахунходжаев суд мажлисида эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб, бўш вақтларида ўзига тегишли бўлган “Spark” русумли автомашинасида йўловчи ташиш билан шуғулланиб туришини, тахминан 4 кун илгари ўзининг автомашинасида кетаётган вақтида Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” масжидининг олдида “Даврон” исмли нотаниш шахс такси тўхтатиб турганлигини кўриб, унинг олдида тўхтаганлигини ва йўли бўлганлигини сабабли Учтепа тумани, “Ёнғоқ” МФЙда жойлашган “101” номли кабобхона олдигача олиб кетганлигини, йўл давомида турли мазмунда суҳбатлашиб, уни кучли таъсир қилувчи дори воситасини истеъмол қилганлигини сезиб, ундан ўзининг истемоли учун дори воситасини олиб қўйишини айтган вақтида, унга телефон рақамини беришни, чиқиб қолса ўзи унга қўнғироқ қилишини айтганлигини, сўнг 2024 йил 04 сентябрь куни унга “Даврон” турли ҳил рақамлардан қўнғироқ қилиб, кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлигини, 15.000.000 сўм миқдоридаги пулларни тайёрлаб қўйса ташлаб кетишини маълум қилгани, орадан тахминан ярим соатлар ўтиб, кўчада жойлашган чиқинди тўплаш жойига ташлаб қўйганлигини айтиб, унинг олдига “Cobalt” русумли автомашинада йўловчи сифатида келиб, ундан 15.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб кетганлигини, шунда чиқинди тўплаш жойидан қора пакетга ўралган дори воситаларини олиб, уйига олиб кирганини ва ўзининг ётоқхонасига олиб кириб қўйганлигини, “Даврон” исмли шахс ҳақида маълумотга эга эмаслиги, “Даврон” унга турли рақамлардан қўнғироқ қилганлиги сабабли унинг аниқ рақамини ҳам билмаслигини, Б.Мухидов уйида сақлаб турган “Regapen 300 mg” номли дори воситасига “Жавлон” исмли мижоз борлигини, 26 дона дори воситаси олиш учун келаётганлигини айтмагани, Б.Мухидовга автомашинасини ювдириш учун Учтепа тумани, “М.Уйғур” кўчасида жойлашган автоювиш шаҳобчасида учрашиб қолишгани, Б.Мухидовга 26 дона “Regapen 300 mg” номли дори воситасини бермагани, шундан сўнг автомойкага бориб, ўзининг автомашинасини ювиш учун топширганлигини, шу вақтда уларнинг олдига фуқаролик кийимидаги шахслар келиб, ўзларини ҲМҚО ходими деб таништириб, Б.Мухидовнинг олдида бўлган 26 дона “Regapen 300 mg” номли дори воситасини аниқлаб, баённома асосида олишганлигини, сўнг унинг яшаш хонадонини кўздан кечиришгани, шунда унинг яшаш хонадони, яъни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Бешқайрағоч” МФЙ, “Ибрат” кўчаси 61-уйнинг ўзига тегишли ётоқхонадан жами 726 дона “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувч дори воситаси, “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ва бир дона электрон тарози борлиги аниқланиб олингани, “гашиш” номли гиёҳвандлик воситасини ўз истеъмоли учун “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали савдолашиб, 300.000 сўм эвазига сотиб олиб, “Click” иорваси орқали пулларни айтилган манзилга ўтказиб берганидан сўнг, унга гиёҳвандлик воситаси жойлашган манзилни юборишгани, шу орқали сотиб олиб, ўзининг истеъмоли учун сақлагани, ушбу моддани ўзига тегишли бўлган “Samsung” русумли телефон аппарати орқали буюртма қилиб, сотиб олганлигини, 3-4 йилдан буён “гашиш” гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келишини, у ҳафта давомида 5-6 марта истеъмол қилиши, ҳозирда “Samsung” телефон аппаратини фарзандлари синдириб юборганлиги сабабли “Nokia” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб келишини, аниқланган 726 дона “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ўзига тегишли эканлигини, ушбу дори воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлиги, унинг турмуш ўртоғи вафот этганлиги сабабли ётоқхонага ҳеч ким кирмаганлиги учун ўзининг яшаш хонадонида сақлаб келганлиги, электрон тарозини анча вақт илгари кўчадан топиб олганлигини, ушбу “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасига Б.Мухидовнинг алоқаси йўқлиги, у билан бирга сотиш ёки кимгадир ўтказиш мақсадини кўзламагани, “Жавлон” исмли шахсни танимаслиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари ёлғон эканлиги, 726 дона “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ва “гашиш” гиёҳвандлик воситасини Б.Мухидов билан биргаликда сотиш мақсади бўлмагани, шу жумладан “Жавлон” исмли шахсга ҳам, оилавий шароити оғирлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Б.Мухидов суд мажлисида эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб, 2024 йил 04 сентябрь куни соат 18:20ларда таниши Ахунходжаев Султонхужа билан кўчада кўришиб қолиб, у билан саломлашганини ва С.Ахунходжаев унга вақти бўлса ўзига тегишли бўлган “Spark” русумли автомашинасини автоювиш шаҳобчасига олиб боришини айганлигини, у бунга рози бўлганини, С.Ахунходжаевдан ўзининг истеъмоли учун 26 дона “Regapen 300 mg” номли дори воситасини олганлигини, ушбу дори воситасини шимининг ўнг чўнтагига солиб қўйганини, сўнг ўзининг бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинада у билан “Кўкча Оқтепа” МФЙда жойлашган автомойкага борганини, С.Ахунходжаевнинг автомашинасини автомойкага қолдириб, уни олдига келганлигини, сўнг С.Ахунходжаев билан тамаки чекиб турган вақтида, фуқаролик кийимида ўзларини ҲМҚО ходимлари деб таништириб, тезкор-тадбир ўтказилаётганлигини айтишганини ва хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, “олдингизда кучли таъсир қилувчи дори воситаси борми” деб сўрашганида, у шимининг ўнг чўнтагида кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлигини айтгани, шунда икки нафар холис иштирокида шимининг ўнг чўнтагидан С.Ахунходжаевдан олган 26 дона дори воситасини олишгани, автомашиналарни ҳам кўздан кечиришгани, ўзи ва С.Ахунходжаевнинг автомашинасидан ҳеч нарса аниқланмагани, сўнгра унинг яшаш хонадонини ҳам кўздан кечиришгани, у ердан ҳеч нарса аниқланмагани, ушбу дори воситасини С.Ахунходжаевдан келгусида шунча миқдорда қайтариб бериш шарти билан олгани, дастлабки терговда сотиб олгани ҳақида нотўғри кўрсатув бергани, “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини кунига 1 ёки 2 донадан истеъмол қилишини, 726 дона “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ва “гашиш” гиёҳвандлик воситасини С.Ахунходжаев билан биргаликда сотиш ёки кимгадир ўтказиш мақсади бўлмагани, шу жумладан “Умид” ёки “Жавлон” исмли шахсларга ҳам, оилавий шароити оғирлигини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи С.Ахунходжаев ва Б.Мухидов эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлсада, уларнинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини тўлиқ топади. Жумладан, гувоҳ А.Усмонов суд мажлисида, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили лавзимида ишлаши, Учтепа туман ҳудудида Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевич ва Мухидов Ботир Носиржон ўғлилар кучли таъсир қилувчи дори воситаси савдоси билан шуғулланаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот келиб тушганлигини, шу маълумотга асосан С.Ахунходжаев ва Б.Мухидовлар тезкор кузатувга олинганини, 2024 йил 04 сентябрь куни ҲМҚО ходимлари иштирокида С.Ахунходжаев Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “М.Уйғур” кўчасида давлат рақам белгиси 01Z602HC бўлган “Spark” русумли автомашинасини бошқариб, шу кўчада жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасига, давлат рақам белгиси 01T553HB бўлган “Matiz” русумли автомашинанинг олдига келиб, тўхтагандан сўнг уларнинг олдига борилиб, тезкор-тадбир ўтказилаётганлиги тушунтирилгани ва холислар иштирокида уларнинг ёнлари ҳамда автотранспорт воситалари кўздан кечирилгани, кўздан кечириш жараёнида Б.Мухидов шимининг ўнг чўнтагидан 26 дона “Regapen 300 mg” номли дори воситаси борлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб олингани, шунда Б.Мухидов ушбу дори воситасини ўз истеъмоли учун С.Ахунходжаевдан сотиб олганлигини маълум қилгани, сўнг Б.Мухидовнинг яшаш хонадони кўздан кечирилгани, Б.Мухидовнинг яшаш хонадонидан ҳолатга алоқадор ҳеч нарса аниқланмагани, сўнгра тезкор-тадбир давом эттирилиб, С.Ахунходжаевнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, С.Ахунходжаев хонадонининг ётоқхонасидан жами 726 дона “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси, “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда электрон тарози олингани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ М.Султонов ҳам суд мажлисида гувоҳ А.Усмоновнинг кўрсатувига ўхшаш кўрсатуви билан; гувоҳ К.Зайниддинов суд мажлисида, 2024 йил 04 сентябрь куни соат 19:30ларда ўзининг яшаш хонадонида бўлган вақтида фуқаролик кийимидаги бир киши келиб, ўзини ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходими эканлигини айтиб, хизмат гувоҳномасини кўрсатганлигини ва уни ҳолат бўйича холис сифатида иштирок этишини илтимос қилишганлигини ва бунга рози бўлиб, қўшниси Ахунходжаев Султонхужанинг яшаш хонадонига, яъни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Бешқайрағоч” МФЙ, “Ибрат” кўчаси, 61-уйга ўзи ва яна бир нафар холис иштирокида кўздан кечирилгани, С.Ахунходжаев хонадонининг ётоқхонасидан 726 дона “Regapen 300 mg” номли дори воситаси, 1 дона электрон тарози ва яшил рангли полиэтилен пакетга ўралган мумсимон модда борлиги аниқланиб, уларнинг иштирокида олиб қўйилгани, С.Ахунходжаевнинг хонадонидан бошқа ҳеч қандай моддалар ёки нарсалар олинмагани, сўнг ушбу шубҳали моддани муҳрлаб расмийлаштириб олишгани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ И.Хуразов суд мажлисида, Учтепа тумани ИИО ФМБ 2-ИИБ ҲПБ инспектори лавозимида ишлаши, Учтепа туман ҳудудида Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевич ва Мухидов Ботир Носиржон ўғлилар кучли таъсир қилувчи дори воситаси савдоси билан шуғулланаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот келиб тушганлигини, шу маълумотга асосан С.Ахунходжаев ва Б.Мухидовлар тезкор кузатувга олинганини, шундан сўнг, С.Ахунходжаев яшаш хонадига, яъни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Бешқайрағоч МФЙ, Ибрат кўчаси, 61-уйда тезкор тадбир ўтказилганлигини, тезкор тадбир тўлиқ видео тасвирга олинганлигини, кўздан кечирилган хонадондан кўп миқдорда шубҳали дори воситалари топилганлигини, топилган дори воситалари холислар иштирокида расмийлаштирилгани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ Б.Омонов суд мажлисида, Учтепа тумани ИИО ФМБ 2-ИИБ ҲПБ инспектори лавозимида ишлаши, 2024 йил 04 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Учтепа туман ҳудудида Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевич ва Мухидов Ботир Носиржон ўғлилар кучли таъсир қилувчи дори воситаси савдоси билан шуғулланаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот келиб тушганлигини, унга бириктирилган ҳудудида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Ширинқудуқ кўчаси, 40-уйда истиқомат қилувчи Мухидов Ботир Носиржон ўғли тезкор тадбир давомида Уйғур кўчасида ушлаганлиги маълум бўлганлигини, Б.Мухидовнинг яшаш хонадонини кўздан кечириш учун кўшниларини ўз розиликлари билан холис сифатида иштирок этишга таклиф қилганликларини, сўнг холислар иштирокида Б.Мухидовнинг яшаш хонадонидан кўп миқдорда дори воситалари топилгани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ К.Далабоев суд мажлисида, 2024 йил 04 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Учтепа туманида ўз яшаш хонанида ишларини қилаётган пайтида, ИИО ходимлари келиб Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Бешқайрағоч МФЙ, Ибрат кўчаси, 61-уйда яшовчи кўшниси Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевичнинг кучли таъсир қилувчи дори воситаси савдоси билан шуғулланаётганлиги тўғрисида тезкор тадбир ўтказилаётганлигини маълум қилиб, уни тезкор тадбирга холис сифатида иштирок этишга таклиф қилганлигини, у рози бўлганлигини, тезкор тадбир давомида ИИО ходимлари уларнинг иштирокида хонадонни кўздан кечириб, топилган тахминан етти юздан ортиқ дори воситаларини уларга кўрсатиб расмийлаштиришгани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ С.Абдужалилов суд мажлисида, 2024 йил 04 сентябрь куни ўз уйида бўлган пайтида маҳалла инспектори Омонов Бекзод яшаш хонадонига келиб, кўшниси Мухидов Ботир Носиржон ўғлининг кучли таъсир қилувчи дори воситаси савдоси билан шуғулланаётганлиги тўғрисида тезкор тадбир ўтказилаётганлигини маълум қилиб, уни тезкор тадбирга холис сифатида иштирок этишга таклиф қилганлигини, у рози бўлганлигини, сўнг у ва бошқа холислар иштирокида Б.Мухидовнинг яшаш хонадонида кўздан кечирилгани, ИИО ходимлари Б.Мухидов яшаш хонадонидан ҳеч қандай ноқонуний нарсалар топилмагани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ А.Абдукахаров тергов даврида, 2024 йилнинг ёз ойларида “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини олиш учун “Хожакбар” исмли танишига қўнғироқ қилганлигини, қандайдир сабабларга кўра “Хожакбар” унга Мухидов Ботир акага қўнғироқ қилиб, шу шахсдан олишни айтганлигини, сўнг у кучли таъсир қилувчи дори воситасини олиш учун Б.Мухидовга қўнғироқ қилганини, шунда Б.Мухидов унга “рулдаман Султон акангга қўнғироқ қил” деб айтганлигини, сўнг С.Ахунходжаевга қўнғироқ қилиб, ундан 1 дона “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 50.000 сўм эвазига сотиб олиб, истеъмол қилгани, кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тахминан 3-4 ой давомида истеъмол қилишини, ҳозирда даволанганлиги сабабли истеъмол қилмаётганлигини, С.Ахунходжаевдан тахминан 2 маротаба дори воситасини сотиб олгани, шу вақтда “Матиз” автомашинасининг бошқарувида Б.Мухидов бўлганини, дори воситаларини сотиб олиш жараёнида тўловни нақд кўринишда донасини 50.000 сўмдан сотиб олганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи С.Ахунходжаев ва Б.Мухидовларнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби тезкор тадбир баённомаси, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертизанинг хулосалари, тезкор тадбир ёзилган DVD диск, турар жойни кўздан кечириш ва олиб қўйиш, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш баённомалари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарори ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган. Суд, судланувчи С.Ахунходжаевнинг яшаш манзилидан олинган 726 дона “Regapen 300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини кимгадир ўтказиш мақсадида эмас, балки ўз истеъмоли учун сақлагани ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-модда талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасига мувофиқ синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, уларга танқидий баҳо бериб, жиноят ишида мавжуд бўлган объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, бу важлар жиноий жавобгарлик ва жазодан қутулиб қолиш учун билдирилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сонли қарорининг 5-бандига мувофиқ, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда олиш деганда, уларни ҳар қандай усулда олиш, шу жумладан, сотиб олиш, ҳадя тариқасида ёки бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ёки қарзни узишда ўзаро ҳисоб-китоб воситаси сифатида олиш, шунингдек, бошқа товарлар ёки ашёлар билан алмаштириш, топилмани ўзлаштириш тушунилиши лозим; 6-бандида - кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиш билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий жой ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим, бунда шахс кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қанча вақт давомида қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди; 9-бандида - кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни ҳар қандай усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига бериш ёки қарз сифатида бериш ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда моддалар шахс томонидан бевосита ёки бошқа усулда (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) амалга оширилиши мумкин. Суд, судланувчи С.Ахунходжаевнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан “бир гуруҳ бўлиб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган “ilko REGAPEN 300 mg Capsul Pregabalin” ёзувли конвалюта бўлаклардаги 7,8 гр. жами 26 дона кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаш ва ташиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 2-қисми (эски таҳрирдаги) билан нотўғри квалификация қилинган деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сонли қарорининг 10-бандига мувофиқ, айбдор томонидан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг фақат бир қисми қонунга хилоф равишда ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланган ҳолларда, айбдорнинг ҳаракатлари кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг умумий миқдоридан келиб чиқиб, қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Пленум қарорининг юқоридаги раҳбарий кўрсатмасига амал қилиб, С.Ахунходжаевнинг ҳаракатини “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган жами 26 дона “ilko REGAPEN 300 mg Capsul Pregabalin”ни ўтказиш ҳамда тезкор тадбир давомида яшаш манзилидан олинган “ilko REGAPEN 300 mg Capsul Pregabalin” ёзувли конвалюта бўлаклардаги 217,8 гр. жами 726 дона кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда кўп миқдорда олиш, ташиш, сақлаш ва ўтказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрирдаги) билан квалификация қилишни лозим топади. Бундан ташқари суд, дастлабки тергов органи томонидан С.Ахунходжаевнинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Хусусан, тергов ва суд мажлиси давомида судланувчи С.Ахунходжаев ўз кўрсатувларида, 3-4 йилдан буён “гашиш” гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келишини, у ҳафта давомида 5-6 марта истеъмол қилишини, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди. Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида С.Ахунходжаев “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган, шунингдек, наркология диспансерининг далолатномасига кўра, С.Ахунходжаев узоқ муддат давомида мунтазам равишда “гашиш” моддасини истеъмол қилганлиги сабабли каннабиноидли наркомания касаллигига йўлиққанлиги ва мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланган. Дастлабки суриштирув ва тергов давомида С.Ахунходжаев гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “гашиш”ни ўтказиш мақсади исботланмаган. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи С.Ахунходжаев томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унинг уйидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи С.Ахунходжаевнинг ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги, яъни 1,52 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи Б.Мухидовнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан: - “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган “ilko REGAPEN 300 mg Capsul Pregabalin” ёзувли конвалюта бўлаклардаги 7,8 гр. жами 26 дона кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаш ва ташиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 2-қисми (эски таҳрирдаги) билан, яъни “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” квалификация белгиси билан нотўғри малакаланган деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ, айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи С.Ахунходжаев ва Б.Мухидовлар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган “ilko REGAPEN 300 mg Capsul Pregabalin” ёзувли конвалюта бўлаклардаги 7,8 гр. жами 26 дона кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаш ва ташиганлик ҳолати ўз тасдиғини топмади ҳамда уларнинг бир гуруҳда жиноий фаолият билан шуғуллангани юзасидан етарлича далиллар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сонли қарорининг 15-бандига мувофиқ, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни кўп миқдорни ташкил қилмайдиган миқдорда ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун айбдорлар ҳар қандай ҳолларда ЖК 2511-моддасининг биринчи қисми билан жиноий жавобгарликка тортилади; 16-бандида - кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят таркиби формал бўлганлиги сабабли, мазкур жиноят қонунида кўрсатилган ҳаракатлардан бири содир этилган вақтдан бошлаб тамомланган деб ҳисобланади. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчи С.Ахунходжаев ва Б.Мухидовларнинг айбловидан “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” квалификация белгисини чиқариб, Б.Мухидовнинг ҳаракатини “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган “ilko REGAPEN 300 mg Capsul Pregabalin” ёзувли конвалюта бўлаклардаги 7,8 гр. жами 26 дона кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш ва сақлаш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 2-қисмидан ушбу Кодекснинг ЖКнинг 2511-моддаси 1-қисмига (эски таҳрирдаги) қайта квалификация қилишни лозим топади. Бундан ташқари суд, дастлабки тергов органи томонидан Б.Мухидовнинг “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган 217,8 гр. жами 726 дона кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлаш ва ташиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрирдаги) билан нотўғри квалификация қилинган деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги; 23-моддасида айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги; 26-моддасида суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқариши; 464-моддасида жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса, судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса, жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор бўлмаса, жиноят бошқа шахс томонидан содир этилганлиги аниқланса, шунингдек судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асосга кўра судланувчини оқлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 5-бандида ЖПКнинг 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши, 8-бандида судлар оқлов ҳукмини чиқаришга олиб келувчи, жиноий ҳодисанинг ёки жиноят таркибининг бўлмаслиги, жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор эмаслиги тўғрисидаги асослар рўйхати ЖПКнинг 464-моддасида тўлиқ кўрсатилганлигини эътиборга олишлари лозим. Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, 2024 йил 04 сентябрь куни С.Ахунходжаевнинг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Бешқайрағоч” МФЙ, “Ибрат” кўчаси, 61-уйдаги яшаш хонадони кечиктириб бўлмас ҳолда кўздан кечирилганида, яшаш хонадонининг ётоқхонасидаги ётоқ жойидан ва тортмадан жами 726 дона капсулада “Regapen 300 mg” номли дори воситаси, 1 дона полиэтилен пакет бўлакчасига ўралган ўткир хидли “гашиш” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда ҳамда 1 дона электрон тарози борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган. Судланувчи С.Ахунходжаев суд мажлисида “Regapen 300 mg” номли дори воситасини 15.000.000 сўм эвазига “Даврон” исмли шахсдан сотиб олганини маълум қилган ҳамда ушбу дори воситалари келгусида ўз истеъмоли учун сақлагани, унинг уйидан топилган дори воситаларига Б.Мухидовнинг алоқаси йўқлиги ҳақида кўрсатув берди. Юқоридагиларга асосан суд, суд мажлисида бевосита текширилган далиллар мажмуидан келиб чиқиб, ушбу эпизод бўйича барча шубҳаларни Б.Мухидовнинг фойдасига ҳал қилиб, ушбу айблов эпизоди юзасидан содир этилган жиноятга унинг дахли йўқ деб ҳисоблайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандига асосан реабилитация қилишни ҳамда жиноят ишининг унга оид шу қисмини тугатишни лозим топади. Суд, судланувчи С.Ахунходжаевга жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрорлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноят ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. Суд, судланувчи Б.Мухидовга жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрорлигини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноят ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Суд, судланувчи С.Ахунходжаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, Жиноят кодекси 276-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни ҳамда жазони умумий тартибли колонияда ўтаттиришни лозим топади. С.Ахунходжаевнинг уч нафар вояга етмаган фарзандлари яқин қариндошлари қарамоғида эканини инобатга олишни лозим топади. Шунингдек суд, судланувчи Б.Мухидовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни ҳамда жазони манзил-колонияларида ўтаттиришни лозим топади. Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 20 сентябрдаги 2231-сонли далолатномасига кўра, Б.Мухидов сурункали алкоголизм, оғир турдаги токсикомания (прегабалин) касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланганини инобатга олиб, суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади. Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 20 сентябрдаги 2232-сонли далолатномасига кўра, С.Ахунходжаев каннабиноид наркомания (анаша, гашиш), оғир турдаги токсикомания (прегабалин) касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланганини инобатга олиб, суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан суд ашёвий далил тариқасида С.Ахунходжаевдан олинган 722 дона капсуладаги “Regapen 300 mg” номли дори воситасини, вазни 1,5 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини, шунингдек, Б.Мухидовдан олинган 25 дона капсуладаги “Regapen 300 mg” номли дори воситасини, бир дона электрон тарозини тегишли тартибда йўқ қилишни, Б.Мухидовдан олинган бир дона “Xiaomi” русумли уяли телефон аппаратини ҳамда С.Ахунходжаевдан олинган бир дона “Nokia” русумли уяли телефон аппаратини судланувчиларнинг яқин қариндошига қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевич (AXUNXODJAYEV SULTONXUJA ABDULLAYEVICH) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисми ва 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин. Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 (етти) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикси Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан Ахунходжаев Султонхужа Абдуллаевич 2024 йил 04 сентябрдан 05 сентябрга қадар 1 кун ушлаб турилган вақти тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатидан чегириб ташланиб, узил-кесил ўташ учун 7 (етти) йил 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. С.Ахунходжаевга нисбатан тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 05 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин. С.Ахунходжаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан С.Ахунходжаевга нисбатан каннабиноид наркомания (анаша, гашиш), оғир турдаги токсикоманиядан (прегабалин) мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилсин. Мухидов Ботир Носиржон ўғли (MUXIDOV BOTIR NOSIRJON O’G’LI)нинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан содир этилган жиноятга даҳли йўқлиги сабабли айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг шу қисми ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандига асосан тугатилсин. Мухидов Ботир Носиржон ўғли (MUXIDOV BOTIR NOSIRJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Мухидов Ботир Носиржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 1-қисми билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикси Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан Мухидов Ботир Носиржон ўғли 2024 йил 04 сентябрдан 05 сентябрга қадар 1 кун ушлаб турилган вақти тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатидан чегириб ташланиб, узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Б.Мухидовга нисбатан тайинланган жазо манзил-колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 05 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин. Б.Мухидовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан Б.Мухидовга нисбатан сурункали алкоголизм, оғир турдаги токсикоманиядан (прегабалин) мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб: - Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБнинг ашёвий далиларни сақлаш хонасига топширилган 722 дона капсуладаги “Regapen 300 mg” номли дори воситаси, 25 дона капсуладаги “Regapen 300 mg” номли дори воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин; - Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 18 октябрдаги 08979-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган жами вазни 1,5 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин; - бир дона электрон тарози йўқ қилинсин; - бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида қолдирилсин; - Б.Мухидовдан олинган бир дона “Xiaomi” русумли уяли телефон аппарати ҳамда С.Ахунходжаевдан олинган бир дона “Nokia” русумли уяли телефон аппарати судланувчиларнинг яқин қариндошига қайтарилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) А.А.Мухиддинов Нусхаси аслига тўғри: