Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2088 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "YAKKABOG' AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ELBOY O'RAL O'G'LI" фермер хўжалиги
Source ID 991875 Claim ID 3056690 PDF Hash a9fa853a1c97d48d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддасининг 1-қисми ФКнинг 705 1 law
нинг 118-моддасининг 3-қисми нинг 118 3 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ 181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 23 декабрь Яккабоғ тумани 4-1806-2201/2098-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов, ушбу кун Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар «Яккабоғ Агросервис МТП» МЧЖ кўзлаб жавобгар «Тухтаев Лазизбек» фермер хўжалигидан 3 622 749 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни AНИҚЛАДИ: Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар «Яккабоғ Агросервис МТП» МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар) манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Тухтаев Лазизбек» фермер хўжалиги билан 06.01.2020 йилда 286-сонли техника хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан 3 622 749 сўмлик ишлар қабул қилиб олинганлигини ва жавобгар томонидан ушбу кўрсатилган хизматлар ҳақи тўланмаганлиги сабабли, судга «Яккабоғ Агросервис МТП» МЧЖ фойдасига жавобгар «Тухтаев Лазизбек» фермер хўжалиги ҳисобидан 3 622 749 сўм дебитор қарздорликни ундиришни сўраган. Суд ишдаги ҳужжатларни текшириб, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар «Яккабоғ Агросервис МТП» МЧЖ манфаатида киритган даъвосини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги хужжатлардан маълум бўлишича, 2020 йил 06 январда тарафлар ўртасида Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга механизация ва сервис хизматлар кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар етказиш юзасидан 286сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартнома бўйича “Бажарувчи”, яъни даъвогар “Буюртмачи”, яъни жавобгарнинг буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш)ни, моддий-техника ресурслари етказиб бериш мажбуриятини олган, “Буюртмачи” эса ушбу хизмат (иш)лар, моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича хақ тўлаш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларида ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи 2020 йил 20 июль кунги №247-сонли ҳисоб-фактуралар мавжуд бўлиб, ушбу ҳисобфактура жавобгар томонидан имзоланган. Шунингдек, иш ҳужжатларига 2022 йил 1 ноябрь кунги солиштирма далолатнома ҳам илова қилинган бўлиб, мазкур далолатномага асосан, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3 622 749 сўмлик қарздорлиги тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасининг 1-қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судя томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 43-бандининг саккизинчи хат бошисида, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилиши, жавобгар даъво аризасининг кўчирма нусхаси олинган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли эканлиги, иш юзасидан суд муҳокамаси ўтказилмасдан, тарафлар чақиртирилмасдан ва уларнинг тушунтиришлари эшитилмасдан ҳал қилув қарори қабул қилиниши кўрсатилиши лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 118-моддасининг 3-қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд жавобгар «Тухтаев Лазизбек» фермер хўжалигидан даъвогар фойдасига 3 622 749 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118,176-177-2034-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар «Яккабоғ Агросервис МТП» МЧЖ манфаатида киритган даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар «Яккабоғ Агросервис МТП» МЧЖ фойдасига жавобгар «Тухтаев Лазизбек» фермер хўжалигидан 3 622 749 сўм асосий қарздорлик ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – «Тухтаев Лазизбек» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья С.А.Турсунов