Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/2310 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оққўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "MUHAMMADALI ASADBEK FARANGIZ" оилавий корхонаси
Source ID 989462 Claim ID 3077695 PDF Hash cb96c75e152f4bb1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддасининг 1-қисми кодекси 111 1 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддаси збекистон Республикаси ИПК 217 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 23 декабрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судъя ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг жавобгар *****нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи ишончли вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан ***** биносида, очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, ***** (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб ***** (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи ***** ишончли вакили аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар *****нинг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан солиқ тури бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан камчилик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, ***** томонидан *****га солиқ тури бўйича ҳисоботини тақдим этиш юзасидан огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган. Шунингдек, ***** томонидан *****га аниқланган камчилик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан хабарнома берилган. *****нинг "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги қарорига асосан ***** солиқ органига солиқ тури бўйича ҳисоботини белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган. Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ѐзма хабарнома (огохлантириш) хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Cолиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган. *****нинг 2022 йил 23 декабрдаги маълумотномасига асосан ***** томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этмаганлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важларини асосли деб топиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар *****нинг тижорат банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари камчиликлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар ***** томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва ***** зиммасига жавобгарнинг банк ҳисобварағини очиб бериш мажбурияти юклатилсин. Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья: *****