Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2833 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Монумент строй масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Оҳангарон тумани Ободонлаштириш бошкармаси
Source ID 1029944 Claim ID 2992976 PDF Hash e8ef16b48353951e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд жавобгар вакилига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси Шу сабабли суд жавобгар вакилига нисбатан ишни ИПК 170 law
учинчи шахс вакили ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд учинчи шахсга нисбатан … учинчи шахс вакили ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд учинчи шахсга нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
бандида ФК 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФК 327-моддаси дори ФК 327 law
олда суд ФК 326-моддаси олда суд ФК 326 law
исмини ФК 325-моддасининг 1-қисми исмини ФК 325 1 law
лаганини инобатга олади ва ИПК 118-моддаси лаганини инобатга олади ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2022 йил 23 декабрь 4-1102-2202/2833-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Monument stroy” МЧЖнинг жавобгар Оҳангарон туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 374.353.864 сўм асосий қарз, 35.937.971 сўм пеня ва адвокат учун тўланган 40.00.000 сўм маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Х.Азаматов (ордер, 01.11.2022 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносида видео конференц алоқа орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Monument stroy” МЧЖ (қуйида пудратчи ёки даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Оҳангарон туман ободонлаштириш бошқармаси (қуйида буюртмачи ёки жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 374.353.864 сўм асосий қарзни, 35.937.971 сўм пеняни ва адвокат учун тўланган 40.00.000 сўм маблағни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: буюртмачи ва пудратчи ўртасида қиймати 946.442.648 сўмлик шартнома тузилгани, пудратчи шартнома бўйича 942.603.939 сўмлик асфальтлаш ишларини бажаргани ва бу ҳақда ҳисоб фактурани буюртмачига юборгани, бироқ буюртмачи ушбу ҳисоб фактурани тасдиқламагани, шундан сўнг айрим фуқароларнинг мурожаати асосида пудратчининг бажарган ишлари Транспорт вазирлиги инспекцияси томонидан текширувдан ўтказилгани ва 3 та ҳолатда камчиликлар аниқлангани, ушбу 3 та камчилик пудратчининг кучи ва маблағлари ҳисобига бартараф этилгани ва бу ҳақдаги актни буюртмачининг вакилиша топширгани, буюртмачи пудратчига 568.250.075 сўмни тўлаб бергани, бироқ қолган 374.353.864 сўмни тўламагани, шунинг учун якуний тўлов кечиктирилган 24 кун учун буюртмачига нисбатан 35.937.971 сўм пеня ҳисоблангани, пудратчи ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун адвокатлик хизматига 40.000.000 сўм тўлагани ҳақида кўрсатма берди ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар вакили тилхат орқали хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Шу сабабли суд жавобгар вакилига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида унинг иштирокисиз, бироқ олдинги суд мажлисида берган кўрсатмалари асосида кўриб чиқади. Суднинг ажрими билан Тошкент вилоят ғазначилиги бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган ва суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган. Бироқ, учинчи шахс вакили ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд учинчи шахсга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида олиб боради. Маълумот учун: 21.07.2022 йилда тузилган 33941-сонли шартноманинг 48бандида мазкур шартнома Тошкент вилоят ғазначилиги бошқармасида рўйхатга олинган кундан бошлаб ҳақиқий ҳисобланади, дейилган. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб қуйидагилар асосида даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ФК 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Оҳангарон тумани, Тошариқ МФЙ томонидан “опен бюджет” лойиҳаси доирасида буюртмачи ва пудратчи ўртасида 21.07.2022 йилда 33941сонли шартнома тузиган. Шартномага кўра, пудратчи Оҳангарон тумани, Тошариқ МФЙ, Истиқлол кўчаси, 2.375 км.да жорий таъмирлаш ишларини тасдиқланган харажатлар сметасига биноан 2022 йил лимит доирасида бажаришни, йўл ва йўл элементларини соз ҳолда тўлиқ сақлаб туришни, буюртмачи эса пудратчи томонидан бажарилган жорий таъмирлаш ишларини қабул қилишни ва тўловларни амалга оширишни зиммасига олган. Мазкур шартнома бўйича пудратчи томонидан молиялаштириладиган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда 942.603.939 сўмни ташкил этади, ишлар қиймати узил-кесил ҳисобланади ва кейинчалик қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас. Даъво аризага кўра, пудратчи шартнома асосида 942.603.939 сўмлик ишларни бажарган, 942.603.939 сўмлик ишларнинг бажарилганига оид “акт выполненных работ” буюртмачи вакили И.Меликов ва пудратчи вакили Х.Омонов томонидан тасдиқланган. Шундан сўнг, 10.08.2022 йил куни didox программа орқали электрон ҳисоб фактура шакллантирилиб, тасдиқлаш учун буюртмачига юборилган бўлсада, ушбу ҳисоб фактура буюртмачи томонидан тасдиқланмаган. ФК 638-моддаси 1-қисмида агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узилкесил топширилганидан кейин тўлаши шарт, деб белгиланган. Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, буюртмачи пудратчига 28.07.2022 йилдаги тўлов ҳужжати орқали 282.781.181,70 сўм, 28.09.2022 йилдаги тўлов ҳужжати билан 285.468.893,30 сўм жами 568.250.075 сўм тўловларни тўлаб берган. Пудратчи эса 942.603.939 сўмлик ишларни бажаргани учун суддан тўланмай қолган 374.353.864 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Дж.Хайталиев (05.12.2022 йилдаги 482-сонли ишончнома асосида) даъво талабларига эътироз билдириб, “опен бюджет” лойиҳаси доирасида пудратчи Тошариқ МФЙ ҳудудидаги 2.375 км. жойида асфальтлаш ишларини олиб боргани, бажарилган ишлар учун пудратчига 568.250.075 сўм тўлангани, бажарилган ишларни буюртмачи ходими И.Меликов қабул қилгани, бироқ И.Меликовнинг бунга ваколати йўқлиги, пудратчи бажарган ишлар сифатсизлиги учун Тошариқ МФЙ аҳолисидан эътирозлар бўлганини маълум қилган. ФК 646-моддасига кўра, 1-4-қисмларига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум қилиши шарт. Ишни қабул қилиш вақтида унинг камчиликларини аниқлаган буюртмачи бу камчиликлар ёхуд уларни тузатиш тўғрисида кейинчалик талаб қўйиш мумкинлиги далолатнома ёки қабул қилишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатда кўрсатилган ҳоллардагина уларни важ қилиб келтиришга ҳақли. Буюртмачи ишни текширмасдан қабул қилган бўлса, уни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлган камчиликлар (очиқ кўриниб турган камчиликлар)ни далил қилиб келтириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Буюртмачи иш қабул қилиб олинганидан сўнг унда пудрат шартномасидан чекинишлар ёки ишни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлмаган бошқа хил камчиликлар (яширин камчиликлар)ни, шу жумладан, пудратчи қасддан яширган камчиликларни аниқласа, улар аниқланганидан сўнг ўн кунлик муддат ичида бу тўғрида пудратчига хабар қилиши шарт. Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2006 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 306-сонли қарорининг 9-бандида, ФКнинг 646 ва 680-моддаларига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабабларини асосли деб топсагина, ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг бир тарафлама далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Далолатномани имзолашдан бош тортиш асосли ҳисобланади, агар бош тортишга қуйидагилар сабаб бўлган бўлса: бажарилган ишдан қурилиш пудрати шартномасида кўрсатилган мақсадда фойдаланиш имкониятини бермайдиган камчиликлар борлиги буюртмачи томонидан аниқланган ва уларни пудратчи, буюртмачи ёки учинчи шахс бартараф этиши мумкин бўлмаган тақдирда; қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ёки шартнома юзасидан бажариладиган ишнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолларда пудратчи дастлабки синовдан бош тортган тақдирда, деб тушунтириш берилган. Бундай ҳолда суд жавобгар вакилининг бажарилган ишларни буюртмачи ходими И.Меликов қабул қилгани, бироқ И.Меликовнинг бунга ваколати йўқлиги, пудратчи томонидан бажарилган ишларнинг сифатсизлиги каби важлари билан қисман келишмайди. Чунки, пудратчи буюртмачига 12.08.2022 йилда 119-сонли хат билан мурожаат қилиб, ишлар якунланганини маълум қилган ва шу сабабли қолдиқ тўловларни амалга оширишни сўраган. Бироқ, буюртмачи ҳам 12.08.2022 йилда 330сонли хат билан пудратчига мурожаат қилиб, буюртмачи ходими И.Медиковнинг ишларни қабул қилишга ваколати йўқлигини, И.Меликов бажарилаётган ишларни назорат қилиш учун бириктирилгани, шу сабабли И.Меликов тузган актни ҳақиқий эмас деб ҳисоблашини маълум қилган. Бундай ҳолда суд пудратчи буюртмачини ишларнинг якунлани ҳақида хабардор қилган, деб ҳисоблайди ва буюртмачи ўзининг ходими И.Меликовни “акт выполненных работ”ни тасдиқлашга ҳақли эмас деб ҳисобласа, ҳар қандай ҳолатда гарчи, иш сифатсиз бажарилган бўлса ҳам ўзининг ваколатли органлари (ёки вакиллари) орқали пудратчи бажарган ишлар ҳақидаги “акт выпольненных работ”ни тасдиқлаш орқали қабул қилиб олиши лозим эди. Шунингдек, жавобгар вакили Дж.Хайталиев Тошариқ МФЙ аҳолисининг эътирози асосида пудратчи томонидан бажарилган ишлар “Ўзйўлинспекция” томонидан текширувдан ўтказилгани, ишда бир қатор камчиликлар аниқлангани, ушбу камчликлар пудратчи томонидан тўлиқ бартараф қилинмаган ҳолда ваколати бўлмаган буюртмачининг бошқа ходими З.Эргашевга топшириб кетгани, “Ўзйўлинспекция” томонидан аниқланган камчиликлар учун пудратчидан 124.721.975 сўм пулни чегириб қолиш ҳақида кўрсатма бўлгани, шунинг учун пудратчи рози бўлса 374.353.864 сўмдан 124.721.975 сўмни чегириб қолган ҳолда қолдиқ 249.631.889 сўмни тўлаб беришини ёки пудратчи камчиликларни тўлиқ бартараф этиши ва буюртмачига топшириши лозимлигини шундан сўнг тўловлар амалга оширилиши мумкинлигини маълум қилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назоарт қилиш инспекциясининг 09.09.2022 йилдаги 183-сонли буйруғи билан Оҳангарон тумани, Тошариқ МФЙ, Фаровон, Наврўз1, 2, 3, Истиқлол марказий кўчаларида пудратчи томонидан 2022 йил июль-август ойларида бажарилган жорий таъмирлаш ишларини тасдиқланган дастур асосида текшириш белгиланган. Маълумот учун: текшириш Тошариқ МФЙда яшовчи фуқаро Х.Байнаевнинг аризаси асосида ҳамда Бизнес омбудсманнинг 06.09.2022 йилдаги рухсати асосида амалга оширилган. Текшириш натижалари бўйича 13.09.2022 йилда 18-сонли далолатнома тузилган (далолатнома “Ўзйўлинспекция” Тошкент вилоят бўлими давлат инспектори А.Рашидов, пудратчи вакили Х.Омонов, буюртмачи вакили И.Меликов ва фуқаро Х.Байнаев имзолаган). Шундан сўнг, аниқланган камчиликларни қуйидаги муддатгача бартараф этиш ҳақида “Ўзйўлинспекция” Тошкент вилоят бўлими томонидан пудратчига кўрсатма берилган: а) 255 м2 асфальтбетон ётқизиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган қалинликда қайта босиш - муддати 15.10.2022 йилгача ; б) асфальтбетон қопламаси қалинлиги ва зичлиги юзасидан синов лаборатория хулосасини олиш - муддати 15.10.2022 йилгача; в) 950 м2 жойдаги цемент-бетон қопламаси лойиҳа-смета ҳужжатларида В20 (М250) бетон қопламасидан цемент-бетон қопламаси қуриш ишлари 2022 йил Қурилиш вазирлиги томонидан “Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларидаги ички кўчаларнинг транспорт қатнови қисмлларида қаттиқ йўл қопламаларини лойиҳалаш ва қуриш вақтинчалик йўриқнома” талаблари асосида амалга оширилмаганини бартараф қилиш муддати 15.10.2022 йилгача. Пудратчи ходими Х.Омонов ва буюртмачи ходими З.Эргашев иштирокида “йўл объектида аниқланган қоидабузилиш ҳолатларининг бартараф этиш бўйича берилган кўрсатма юзасидан” 12.10.2022 йилда ижро далолатномаси тузилган. Ушбу ижро далолатномасида “Ўзйўлинспекция” Тошкент вилоят бўлими томонидан аниқланган а), б) ва в) бандлардаги қоидабузарликлар бартараф қилингани қайд этилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили “йўл объектида аниқланган қоидабузилиш ҳолатларининг бартараф этиш бўйича берилган кўрсатма юзасидан” 12.10.2022 йилдаги далолатномани тузишда буюртмачи ходими З.Эргашев иштирок этган бўлсада, бироқ З.Эргашевнинг тушунтиришича у оқ қоғозга имзо қўйиб берганини маълум қилди. Бироқ, судда иштирок этган жавобгар вакили ушбу ҳолатларни тасдиқловчи далилларни тақдим этмади ва шу сабабли суд жавобгар вакилининг ушбу кўрсатмаларини мақбул далил ўрнида қабул қилмайди. ФК 650-моддаси 1-қисмида агар иш пудратчи томонидан пудрат шартномасидан четга чиққан ҳолда бажарилиб, иш натижасини ёмонлаштирган бўлса, ёки уни шартномада назарда тутилган мақсадлар учун ёхуд шартномада яроқсизлик ҳақида тегишли шартлар бўлмаган тақдирда, одатдаги мақсадлар учун фойдаланишга яроқсиз қилиб қўядиган бошқа камчиликлар билан бажарилган бўлса, буюртмачи, башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ўз хоҳишига кўра пудратчидан: камчиликларни оқилона муддатда бепул бартараф этишни; иш учун белгиланган баҳони мутаносиб равишда камайтиришни; шартномада буюртмачининг камчиликларни бартараф этиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлса, уларни бартараф этишга қилган ўз харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли. Пудратчи 03.11.2022 йилда 159-сонли хат билан буюртмачига мурожаат қилиб, “Ўзйўлинспекция” томонидан аниқланган қоидабузарликлар бартараф қилингани учун қолдиқ 374.353.864 сўм тўловларни тўлаб беришни сўраган. Буюртмачи 07.11.2022 йилдаги 444-сонли жавоб хат билан пудратчига мурожаат қилиб, Тошариқ МФЙдаги сифатсиз бажарилган ишларни тўлиқ бартараф қилишни ёки бўлмаса 124.721.965 сўм тўловларни ушлаб қолишини билдирган. Бундай ҳолда суд “Ўзйўлинспекцияси” томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилгани бўйича пудратчи буюртмачини хабардор қилган, деб ҳисоблайди. Чунки, 07.11.2022 йил куни ҳолатига буюртмачининг қўлида (иш юритувида) пудратчи томонидан такроран бажарилган ишларнинг сифатсизлиги бўйича ваколатли органлар томонидан аниқланган камчиликлар ҳақида фактлар бўлмаган ва шунинг учун суд пудратчининг такроран бажарган ишларидаги камчиликлари ҳақидаги жавобгар вакилининг кўрсатмалари билан келишмайди. Маълумот учун: “Ўзйўлинспекция” Тошкент вилоят бўлими томонидан а) ва в) бандда кўрсатилган ҳолатлар бўйича сифатсиз бажарилган ишлар ҳажми барча солиқ, ажратма ва йиғимлар билан 124.721.975 сўмни ташкил этиши инобатга олиниб, буюртмачига пудратчи ташкилотдан 124.721.975 сўм миқдорда бўлган сифатсиз бажарилган қурилиш -монтаж иш ҳажмларини тўловга қабул қилинган умумий ишлар ҳажмидан чиқариб ташлаш бўйича талабнома берилган (15.09.2022 йил, № 2022/200). Гарчи, буюртмачи вакили пудратчи бажарган ишларнинг сифати лозим даражада бажарилмагани учун топшириш-қабул қилиш акти ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланмагани, бу эса пул тўланмаслигига сабаб бўлишини билдирган бўлсада, суд бажарилган бир қисм ишларнинг сифатсизлиги бажарилган ишларнинг қолган қисмига ҳам пул тўланмаслигига сабаб бўлиши ҳақидаги буюртмачи вакилининг важлари билан келишмайди. Яъни, буюртмачининг эътирози пудратчи томонидан бажарилган бутун ишларга эмас (яъни, 374.353.864 сўмлик), балки унинг маълум қисмига (яъни, 124.721.975 сўмлик) билдирилган, бироқ бажарилган бутун ишларга қолдиқ тўловни тўламасдан шартнома шартини ҳамда пудрачининг ҳуқуқларини бузган. Ваҳоланки, буюртмачи пудратчи томонидан бажарилган ишларнинг 124.721.975 сўмлик қисми сифатсиз бажарилган деб ҳисобласа, ФК 650-моддаси асосида иш учун белгиланган баҳони 124.721.975 сўмга мос равишда камайтиришни пудратчидан сўраши ва қолган 249.631.889 сўм тўловларни амалга ошириши лозим эди. ИПК 68-моддаси 1-қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, деб белгилангани учун шунингдек, бажарилган ишларнинг сифатсизлигини тасдиқловчи далилларни буюртмачи суддан олдин пудратчига, суд муҳокамасида эса судга тақдим этмагани сабабли суд буюртмачи вакилининг ишларнинг сифатсизлиги бўйича келтирган кўрсатмаларини рад этади, шунингдек пудратчи томонидан 942.603.939 сўмлик ишларнинг бажарилгани буюртмачи вакили (яъни, технадзори) томонидан тасдиқлангани ва акт тузилгани, ушбу актда бажарилган ишларнинг сифатсизлиги бўйича буюртмачи вакилларида эътироз бўлмагани, кейинчалик аниқланган камчиликлар эса пудратчи томонидан бартараф этилгани учун суд буюртмачининг дастлаб тўлаган 568.250.075 сўм маблағларини чегириб, тўланмай қолган 374.353.864 сўм асосий қарзни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Буюртмачи шартноманинг якуний 374.353.864 сўм тўловларини тўламагани учун пудратчи унга нисбатан 35.937.971 сўм пеня ҳисоблаган. Суд даъво талабининг ушбу қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни қисман қаноатлантиради. 33941-сонли шартноманинг 38-бандида мулкий жавобгарлик чоралари белгиланган бўлиб, унга кўра томонлар бир-бирига нисбатан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида ва мазкур шартномада назарда тутилган тартибда жавобгар экани белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” қонуннинг 24-моддасида тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф: бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Ушбу қонуннинг 32-моддаси 2-қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди, деб кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили пудратчи томонидан бажарилган ишлар узил-кесил 12.10.2022 йилда топширилгани, шундан сўнг якуний ҳисоб-китобни амалга ошириш учун буюртмачига 10 кун муддат берилгани (яъни, 22.10.2022 йилгача), бироқ буюртмачи якуний ҳисоб-китобларни амалга оширмагани ва шундан сўнг 374.353.864 сўм тўловлар кечиктирилгани учун буюртмачига нисбатан 24 кунга (яъни, 22.10.2022 йилдан 15.11.2022 йилгача) 35.937.971 сўм пеня ҳисобланганини маълум қилди (374.353.864 х 0,4 % = 1.497.415,46 х 24 кун). Гарчи, даъвогарнинг пеня ҳисоблашга оид талаби асосли бўлсада, бироқ ундириш талаб этилаётган пенянинг миқдорини суд қисман камайтиришни лозим топади. Хусусан, ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФК 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим, деб тушунтириш берилган. Бундай ҳолда суд ФК 326-моддаси асосида жавобгардан даъвогар фойдасига узилкесил 30.000.000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада адвокат учун тўланган 40.000.000 сўмни ундириш талаби ҳам билдирилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар “Monument stroy” МЧЖ “Prae legal” адвокатлик фирмаси билан 14.11.2022 йилда “юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида” 49/2022-ХС-сонли битим тузган ва адвокат ҳақи 40.000.000 сўмни ташкил этишга келишилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жами 40.000.000 сўм тўловнинг “Prae legal” адвокатлик фирмасига тўланганига оид 15.11.2022 йилдаги 2496-сонли банк ҳужжатини тақдим этди ва шунинг учун суддан ушбу 40.000.000 сўмни ундириб беришни сўради. Суд даъво аризанинг ушбу қисмини муҳокама этиб, қуйидагилар асосида уни қисман қаноатлантиришни лозим топади. ФК 325-моддаси 1-қисмига кўра, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади. Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 19-банди 1-хатбошида “зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафларнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг 2-қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисобкитоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак”- деб, 4-хатбошида “қонунда ёки шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади”-деб тушунтириш берилган. Бундай ҳолда жавобгар 33941-сонли шартнома бўйича якуний тўловларни ўз вақтида амалга оширмагани учун даъвогар 35.937.971 сўм пеня ҳисоблаганини, шунингдек даъвогарнинг бузилган ҳуқуқларини суд тартибида тиклаш учун 40.000.000 сўм сарфлаганини суд инобатга олади, бироқ ушбу иккита алоҳида талаблар жавобгар томонидан айнан битта шартнома шарти яъни, якуний тўлов мажбурияти ўз вақтида бажарилмагани оқибатида келиб чиққани сабабли даъво талабининг адвокат учун тўланган 40.000.000 сўмни ундириш қисмини ФК 325-моддасининг 1-қисми асосида камайтиришни ва 10.000.000 сўм этиб белгилашни лозим топади (40.000.000 сўм адвокат ҳақи - 30.000.000 сўм пеня). Суд давлат божини муҳокама этиб, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти сифатида жами даъво талабининг 1% миқдорида давлат божи тўлаганини инобатга олади ва ИПК 118-моддаси талаби асосида ушбу 4.502.919 сўм давлат божини, видео конференц алоқа учун 75.000 сўм ҳамда 24.000 сўм почта харажатини жавобгар Оҳангарон туман ободонлаштириш бошқармаси зиммасига юклашни лозим топади ва ФК 14, 237-238, 242, 326-327, 631, 638-моддалари, ИПК 68, 72, 118, 170, 176-177моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Оҳангарон туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан даъвогар “Monument stroy” МЧЖ фойдасига 374.353.864 сўм асосий қарз, 30.000.000 сўм пеня, 10.000.000 сўм адвокат ҳақи, 4.502.919 сўм давлат божи, 75.000 сўм видео конференц алоқа ҳақи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов