Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/348 Дата решения 15.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382227 Claim ID 2821564 PDF Hash 4ac219f921d34944... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
Суднинг ажрими устидан ЖПКнинг 499-моддаси Суднинг ажрими устидан ЖПК 499 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш рақами: Е-XSUD 1-1006-2407/348 2025 йил май ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорнинг ёрдамчиси Х.Олимжонов, Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори И.Норбоев, маҳкум Д.Хасановнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида, Чилонзор туман ИИО ФМБнинг маҳкум Хасанов Дилшод Дилмурод ўғли (Xasanov Dilshod Dilmurod o’g’li), 1995 йил 3 февралда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам судланган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қозиробод МФЙ, Арнасой кўчаси, 3-уй, 29-хонадонда яшовчига. нисбатан ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ Маҳкум Д.Хасанов Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисмининг “в,д” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга шу модда бўйича 2 йил муддатга озодликни чеклаш қилиш жазоси тайинланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2024 йил 05 ноябрдаги ажримига кўра, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 августдаги маҳкум Д.Хасановга нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Маҳкум Д.Хасанов 2024 йил 14 сентябрь куни Чилонзор туман Пробация бўлинмаси томонидан рўйхатга олинган ва профилактик суҳбат ўтказилиб, Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 48 1-моддаси 6қисмида кўрсатилган оқибатлар тушунтирилиб, ундан ёзма равишда тилхат олинган. Маҳкум Д.Хасанов ўзига тўғри хулоса чиқариб, суд томонидан ўрнатилган чеклов-таъқиқларга тўлиқ амал қилиб келмоқда. У яшаш жойидан ижобий тавсифланган. Тақдимномада Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан маҳкум Д.Хасанов Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 август кунидаги ҳукмига кўра, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосининг 8 ой 1 кунини ўтаганлиги кўрсатилиб, ўталмай қолган жазо муддати 1 йилу 3 ой 29 кун озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш сўралган. Суд, тақдимномани маҳкум Д.Хасановга оид йиғма жилд ҳужжатлари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, прокурор ёрдамчиси Х.Олимжоновнинг ва туман ИИО Пробация гуруҳи инспектори И.Норбоевнинг тақдимномани қаноатлантиришни сўраб берган фикрларини, маҳкум Д.Хасанов ўзига нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномани қаноатлантиришни сўраб берган фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра, тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмининг “а” бандига биноан, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисми ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин. Иш ҳужжатларига кўра, маҳкум Д.Хасанов тайинланган жазонинг 1/3 қисмидан кўпроғини, яъни 8 ой 1 кунини ўтаган, ўталмаган жазо муддати 1 йил 3 ой 29 кунни ташкил этади. Суд, юқоридагиларга асосан, маҳкум Д.Хасанов ҳозирги кунда озодликни чеклаш жазосини 1/3 қисмини ўтаганлигини ва яшаш жойидан ижобий тавсифланишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмининг “а” бандига асосан уни ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, маҳкум Д.Хасановга жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши мумкинлигини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 423, 536, 541, 542-моддаларига риоя қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Хасанов Дилшод Дилмурод ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 августдаги ҳукмига кўра тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган 1 йил 3 ой 29 кунини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинсин. Д.Хасановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасининг 5қисмига кўра, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганда, унга нисбатан суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлаши тушунтирилсин. Ажрим нусхаси ижро қилиш учун Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация хизматига, маҳкумга ва тегишли судга маълумот учун юборилсин. Суднинг ҳукмини, ажримини ва қарорларини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим суд томонидан ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Суднинг ажрими устидан ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар кассация тартибида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят (хусусий протест) келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи Аслига тўғри: /имзо/ И.Сабиров