← Назад
Решение #685018 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | 1 | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 23 декабрь
Яккабоғ тумани
4-1806-2201/2067-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов, ушбу кун
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар
«Қамаши олтин бошоқ агрокластер» МЧЖ кўзлаб жавобгар «Жамшидбек
Ўралович» фермер хўжалигидан 4 572 000 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
AНИҚЛАДИ:
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар
«Қамаши олтин бошоқ агрокластер» МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар)
манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Жамшидбек Ўралович» фермер хўжалиги билан 05.09.2021 йилда №4/9сонли Ғаллачилик кластери билан шартнома тузилганлиги, мазкур
шартномага асосан жавобгар томонидан 45 720 000 сўмлик ғалла
махсулотлари етказиб берилмасдан қолган, жавобгар томонидан ушбу
кўрсатилган махсулотлар етказиб берилмаганлиги сабабли, судга «Қамаши
олтин бошоқ агрокластер» МЧЖ фойдасига жавобгар «Жамшидбек
Ўралович» фермер хўжалиги ҳисобидан 4 572 000 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Суд ишдаги ҳужжатларни текшириб, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар «Қамаши олтин
бошоқ
агрокластер»
МЧЖ
манфаатида
киритган
даъвосини
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги хужжатлардан маълум бўлишича, 2021 йил 5 сентябрда
тарафлар ўртасида бошоқли дон қабул қилиш бўйича №4/9-сонли
шартнома имзоланган.
Мазкур шартноманинг 1.1 бандига асосан, жавобгар даъвогарга 2022
йил хосилидан 15 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича 51 тонна
бўғдой топшириш мажбуриятини олган, даъвогар шартноманинг 2.4
бандига асосан жавобгарни бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш,
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ҳамда унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Лекин жавобгар томонидан шартномага асосан 35,76 тонна махсуот
етказиб берилиб, 15,24 тонна 45 720 000 сўмлик ғалла етказиб берилмасдан
қолган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлим 4.1 бандига асосан
жавобгар томонидан, даъвогар фойдасига 10% миқдорда 4 572 000 сўм
жарима ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 705-моддасининг 1-қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани
кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни
белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф
томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув
қарорини қабул қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли
қарорининг 43-бандининг саккизинчи хат бошисида, даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда иш
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилиши, жавобгар даъво
аризасининг кўчирма нусхаси олинган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли
эканлиги, иш юзасидан суд муҳокамаси ўтказилмасдан, тарафлар
чақиртирилмасдан ва уларнинг тушунтиришлари эшитилмасдан ҳал қилув
қарори қабул қилиниши кўрсатилиши лозимлиги юзасидан тушунтириш
берилган.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушинтириш берилган.
Шунга кўра суд, жавобгарнинг қишлоқ хўжалик ташкилоти
эканлигини инобатга олиб, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган
жаримани 2 286 000 сўмга қадар камайтиришни, жариманинг қолган
қисмини рад этишни лозим топди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвони қисман
қаноатлантиришни,
жавобгар
«Жамшидбек
Ўралович»
фермер
хўжалигидан даъвогар фойдасига 2 286 000 сўм жарима, 24 000 сўм почта
ҳаражати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарори, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118,176-177-2034-моддаларини қўллаб, суд
Қ A Р O Р Қ И Л Д И:
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар
«Қамаши олтин бошоқ агрокластер» МЧЖ манфаатида киритган даъвоси
қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Қамаши олтин бошоқ агрокластер» МЧЖ фойдасига жавобгар
«Жамшидбек Ўралович» фермер хўжалигидан 2 286 000 сўм жарима ва
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар – «Жамшидбек Ўралович» фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё
вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
С.А.Турсунов