Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1929 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH UNITAR KORXONASI" UK унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый GLOBAL MONOLIT STROY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 981783 Claim ID 2975631 PDF Hash 2dcddcbea03539b0... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
суд ИПК 170-моддаси суд ИПК 170 law
онун 7-моддаси онун 7 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
арувчи этиб тайинлашни ва ИПК 118-моддаси арувчи этиб тайинлашни ва ИПК 118 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozorsh.,Mustaqillikko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2202/1929-сонли иш 2022 йил 23 декабрь 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судьяси З.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, тарафларсиз, кредитор “Toshkent ko’priklardan foydalanish” УКнинг қарздор “Global monolit stroy” МЧЖни банкрот деб топиш ҳақидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Toshkent ko’priklardan foydalanish” УК (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Global monolit stroy” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув таомили жорий этилган ва қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Тешабоев Хусанбой Тошпулатовичнинг номзоди тасдиқланган. 2022 йил 16 декабрда бўлиб ўтган суд мажлисида кредитор вакили ариза талабини қувватлаб, қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. 2022 йил 16 декабрда бўлиб ўтган суд мажлисида муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажарганлиги, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилганлиги, қарздорнинг кредиторлари талаблари реестри тузилганлиги, унга “Toshkent ko’priklardan foydalanish” УК, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси киритилганлиги, қарздорнинг жами қарзи 170.527.472,61 сўмни ташкил қилиши, қарздор иқтисодий ночор эканлиги, тўлов қобилияти йўқлиги, 2022 йил 13 декабрда ўтказилган кредиторлар йиғилишида кредиторларнинг кўпчилик овоз билан қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қилинганлиги билдириб, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган кредитор, қарздор ва муваққат бошқарувчи суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Кредитор ва муваққат бошқарувчи суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими қарздорга гибрид почта орқали юборилган бўлиб, кўрсатилган манзил бўйича ташкилот топилмаганлиги сабабли суд ажрими қарздорга топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Шунингдк, ИПК 128-моддасида эса суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ишда иштирок этувчи шахс тегишли тартибда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, кредитор, қарздор ва муваққат бошқарувчи суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилганлигини инобатга олиб, суд ИПК 170-моддаси талабига кўра, суд мажлисини уларнинг иштирокисиз ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2014 йил 11 декабрда 4131-рақам билан рўйхатга олинган бўлиб, корхона бошлиғи Хасанов Рахматилло Абдуллажонович, иштирокчиси Хасанов Жавлонбек Муталибович (100%) ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Арганчи ҚФЙ кўрсатилган. Корхонанинг асосий фаолият сув иншоотлари қуришдан иборат бўлган. Қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 170.527.472,61 сўмни, шундан кредитор “Toshkent ko’priklardan foydalanish” УКдан қарзи 107.552.832,69 сўмни ҳамда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 62.974.639,92 сўмни ташкил этган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 17 августдаги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримига асосан қарздор 200.000.000 сўм асосий қарзни 2020 йил 30 декабрга қадар ва 17.840 сўм почта харажатини 2020 йил 20 августга қадар тўлаб бериш ҳақида келишган, бироқ қарздор томонидан ушбу суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланмаган. Шу боис кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб топишни сўраган. Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажариб, ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги ҳисоботига ҳамда қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотига кўра қарздорнинг кредиторларининг талаблари реестри шакллантирилган бўлиб, 2022 йил 13 декабрь ҳолатига қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 170.527.472,61 сўмни ташкил қилган, кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддаларида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд. Шунингдек, 2022 йил 13 декабрда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Жорий йилнинг 13 декабрида ўтказилган қарздор кредиторларининг биринчи йиғилишида кредиторлар қарздорни тугатиш бошқарувчилигига Тешабоев Хусанбой Тошпулатовичнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишган. Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Суд, қарздорнинг кредиторлар томонидан таклиф этилган номзод учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Тешабоев Хусанбой Тошпулатовични тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни ва ИПК 118-моддасига биноан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 128-, 170-, 176-179- ҳамда186моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “Global monolit stroy” МЧЖ банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “Global monolit stroy” МЧЖда тугатишга доир иш юритиш муддати 2023 йил 23 июнга қадар этиб белгилансин. “Global monolit stroy” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Тешабоев Хусанбой Тошпулатовичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига: - “Global monolit stroy” МЧЖ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 23 июнга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “Global monolit stroy” МЧЖ бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “Global monolit stroy” МЧЖ ҳисобидан: - республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи; - “Toshkent ko’priklardan foydalanish” УК фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья З.Эшмирзаев