← Назад
Решение #685091 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 101 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 112 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 113 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 114 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик тумани
2022 йил 23 декабрь
4-1304-2202/3366-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “MARJON
TA`MIR” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар Дўстлик туман
мактабгача таълим бўлимига нисбатан берган 183.505.150 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даьвогар
“MARJON TA`MIR” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Мухаммедов
(раҳбар) ва жавобгар вакили Б.Исмоилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “MARJON TA`MIR” масъулияти чекланган жамияти судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Дўстлик туман мактабгача таълим
бўлимидан 183.505.150 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан иш юзасидан Жиззах
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Дўстлик туман молия бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Д.Мухаммедов кўрсатма
бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар Дўстлик туман
мактабгача таълим бўлими билан 2022 йил 15 сентябрь куни тузилган 1/01-сонли
олди-сотди шартномаси асосида 183.505.150 сўмлик товарлар берилганлигини,
бироқ жавобгар ўзига берилган товарлар ҳақини бугунги кунга қадар тўламай
келаётганилигини, бунинг натижасида жамият молиявий қийин ахволга тушиб
қолаётганлигини билдириб, жавобгардан 183.505.150 сўм пул маблағини ундириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Б.Исмоилов кўрсатма
бериб, даъвогар шартномага асосан товарлар етказиб берганлиги, бироқ шартнома
ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвогарга пул маблағи тўланмай
қолаётганлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс Дўстлик туман молия бўлими суд мажлисида вакил
иштирокини таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш
тўғрисида судга илтимоснома тақдим қилмаган.
Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлисига қадар судга
ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳудудий
ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтмаганлигини билидириб, ишни ўзининг
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан ишни учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг кўрсатмасини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
“MARJON TA`MIR” масъулияти чекланган жамияти “Таъминотчи” ва Дўстлик
туман мактабгача таълим бўлими “Бюртмачи” ўртасида 2022 йил 15 сентябрь куни
01/01-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартномалар шартларига кўра, Таъминотчи ўз зиммасига бюртмачининг
топшириғига кўра мазкур шартноманинг 1.2 бандида кўрсатилган ишларни
бажариш ва унинг натижасини бюртмачига топшириш, “Бюртмачи” эса ишларни
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, шартнома тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан
ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган
маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан
тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Демак, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий
муносабатлар шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан
ўтказилганидан сўнг вужудга келиши лозим. Бироқ, расмийлаштирилган
шартномалар асосида “Сотувчи” томонидан “Олувчи”га 183.505.150 сўмлик товар
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 101-моддасига кўра,
битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини
белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасига кўра,
битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя
қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ушбу кодекснинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб
қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим)
ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини
қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин.
Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасида қайд
этилишича, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган
оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган
пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида
эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда
тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Суд ушбу ҳолатда, “MARJON TA`MIR” масъулияти чекланган жамияти ва
Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими ўртасида ҳақиқий бўлмаган битим
асосида товар етказиб берилганлиги, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий
эмаслигининг оқибатларини суд манфаатдор шахс ёки ўз ташаббуси билан
қўллашга ҳақли эканлигини инобатга олган ҳолда, низоли муносабатнинг юзага
келишига сабаб бўлган иккита юридик шахс ўртасидаги битимнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллашни ва битимни ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисоблаб, берилган товарни аслича қайтариб бериш мумкин бўлмагани учун унинг
қийматини пул билан ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок
этувчи шахслар вакилининг низо юзасидан важларини тинглаб, даъво аризани
қаноатлантиришни, жавобгар Дўстлик туман мактабгача таълим бўлимидан
даъвогар “MARJON TA`MIR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
183.505.150 сўмни ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўйича берилган товар
қиймати сифатида пул билан ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
101, 112-115-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар Дўстлик туман мактабгача таълим бўлимидан даъвогар “MARJON
TA`MIR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 183.505.150 сўмлик берилган
товар қиймати ва олдиндан ихтиёрий тўланган 1.835.052 сўм давлат божи ҳамда
24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев