← Назад
Решение #685108 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА
УЗБЕКИСТАН
ТЕРМЕЗСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
190111, Termiz sh, Istiqlol k.., 67-uy
190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67
Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
1901-2203/3158-сонли иш
2022 йил 23 декабрь
4-
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ
суд
мажлисида,
раислик
қилувчи
судья
Д.Жумаев,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Х.Тошпулатов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ф.Шаймардонов
(раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий
банки акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “TERMIZ
GOLDEN SITY” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий
банки акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар
ёки банк) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар – “TERMIZ GOLDEN SITY” масъулияти
чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар)
4500000000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи,
2018565324,35 сўм муддати ўтган кредит фоизи ундириб,
ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан
ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга
тарафлар ўртасида тузилган низони ҳакамлик судининг ҳал
қилувига ўтказиш ҳақидаги битимни ва илтимоснома тақдим
этиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
қолдиришни сўради.
Суд, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни
атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида иш бўйича
2022 йил ноябрь ойида низони “HAKAMLIK ARBITRAJI
MUHOKAMASI” ҳузуридаги Доимий фаолият кўрсатувчи
ҳакамлик судининг ҳал қилувига топшириш тўғрисида 01-сонли
битим тузилган.
Шунга кўра, жавобгар судга илтимоснома тақдим этиб,
ушбу битимни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
ИПК 107-моддасининг 2-бандида, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига ёки арбитражга
кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб,
ҳакамлик судига ёки арбитражга мурожаат қилиш имконияти
бой берилмаган бўлса ва, агар ишнинг иқтисодий судда
кўрилишига қарши бўлган жавобгар ўзининг низонинг
мазмуни бўйича биринчи аризасидан кечиктирмай низони
ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиш
тўғрисида илтимоснома берса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 8-қисмига мувофиқ,
агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик
судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса,
ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши
лозим.
Шу боис, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни,
олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
107, 195-моддаларини қўллаб,
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик
жамияти манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида
шикоят (протест) беришлари мумкин.
Д.Жумаев