← Назад
Решение #685424 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190100, Termiz, Istiqlol street,
67
Тел: (+99876) 227-29-72,
i.termiz@sud.uz
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/4395-сонли иш
Термиз шаҳри
4-1901-
Термиз туманлараро иқтисодий суди судяси Д.Жумаев
раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакилиҒ.Хуррамов (раҳбар), Н.Юлдашев (2022 йил 20 июндаги 10/32сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси АТ
“Халқбанк”
манфаатида,
жавобгарлар“GOLD
SWEET
PRODUKT” хусусий корхонаси ва “TERMIZ UNIVERSAL PLAST”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий
бошқармаси (бундан буён матнда ССП деб юритилади)
даъвогар- АТ “Халқбанк” (бундан буён матнда даъвогар ёки
банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ўзининг даъво аризасида
жавобгар- “GOLD SWEET PRODUKT” хусусий корхонаси (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар
“TERMIZ
UNIVERSAL
PLAST”
масъулияти
чекланган
жамиятидан (1000000000 сўм чегарасида) (бундан буён матнда
қўшимча жавобгар деб юритилади) 2124476250 сўм асосий
кредит қарзи, 599211250 сўм муддати ўтган кредит қарзи,
143436684 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 2867124184
сўм ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
ССП ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгарлар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-
деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари
даъвони қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз
мажбуриятларини
лозим
даражада
бажармаганлигини
билдириб, бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан
қарздорликни
тўламаганлигини,
суд
кунига
қадар
қарздорлигини тўламаганлигини билдириб, маълумотнома
тақдим этиб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни
сўрашди.
Суд,
иш
юзасидан
даъвогар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни
атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, даъвони талабларини қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, банк ва жавобгар (қарздор) ўртасида
2021 йил 26 февраль куни 8-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 24 ой
муддатга, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан
Музлатгич омборхона тшкил этиш мақсадида асбоб-ускуналар
сотиб олиш учун 250000 ЕВРО миқдоридаги кредит маблағи
ажратилган. Ушбу шартномага асосан кредитни қайтариш
графиги тузилиб, ҳар иккала томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида банк ва жавобгар ўртасида
2021
йил
27 февралда
гаров
(ипотека)
шартномаси
расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарга тегишли
бўлган Термиз шаҳар Дехотий кўчаси (Зерновая) кўчасида
жойлашган “Музлатгич омборхона” ускуналари билан жами
фойдаланиш майдони 513,40 кв.м., жами умумий майдони
604,62 кв.м., ер участкасининг умумий майдони 2800 кв.м.дан
иборат бўлган мулк гаровга қўйилган.
Қолаверса
2021
йил
26
февралдаги
кафиллик
шартномасига асосан қўшимча жавобгарнинг 1000000000
сўмлик кафиллиги олинган.
Банк
кредит
шартномасида
назарда
тутилган
ўз
мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор шартномада
кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва
ўз мажбуриятларини бажармаган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги
мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги
ҳужжатлар билан ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига
бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
ФК 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор
кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда
ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар
бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Суд мажлисида аниқланишича, низо судда кўрилган кунда
жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлигини тўламаган. Ушбу
ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 23
декабрдаги 06/186-сонли маълумотнома билан ўз исботини
топади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб палатанинг даъвогар
манфаатидаги даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ва
қўшимча жавобгардан (1000000000 сўм чегарасида) солидар
тартибда даъвогарга 2124476250 сўм асосий кредит қарзи,
599211250 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 143436684 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, жами 2867124184 сўм қарздорлик
ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд
ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика
бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 57342483,68 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқбанк” манфаатида берган
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар- АТ “Халқбанк” фойдасига жавобгар- “GOLD
SWEET PRODUKT” хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар
“TERMIZ
UNIVERSAL
PLAST”
масъулияти
чекланган
жамиятидан (1000000000 сўм чегарасида) солидар тартибда
2124476250 сўм асосий кредит қарзи, 599211250 сўм муддати
ўтган кредит қарзи, 143436684 сўм муддати ўтган фоиз қарзи,
жами 2867124184 сўм қарздорлик ва 24000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ундирув жавобгар- “GOLD SWEET PRODUKT” хусусий
корхонасига тегишли бўлган Термиз шаҳар Дехотий кўчаси
(Зерновая) кўчасида жойлашган “Музлатгич омборхона”
ускуналари билан жами фойдаланиш майдони 513,40 кв.м.,
жами умумий майдони 604,62 кв.м., ер участкасининг умумий
майдони
2800
кв.м.дан
иборат
бўлган
Музлатгич
омборхонасига қаратилсин.
Жавобгар“GOLD
SWEET
PRODUKT”
хусусий
корхонасидан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 57342483,68 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали
апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судя
Д.Жумаев