Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3500 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Анарқулов Жасур Қўчқорович якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1135610 Claim ID 3063977 PDF Hash e68a283ab0187b25... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128 law
бандида ФК 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2022 йил 23 декабрь 4-1107-2202/3500-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар ЯТТ Анарқулов Жасур Қўчқарович ҳисобидан 6.439.155,90 сўм асосий қарзни ва 3.457.229,03 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ж.Исабеков (ишончнома асосида) иштирокида “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Оҳангарон ШЭТК биносида сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар ЯТТ Анарқулов Жасур Қўчқарович ҳисобидан 6.439.155,90 сўм асосий қарзни ва 3.457.229,03 сўм пеня ундиришни, ишни палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик умуман сўндирилмагани маълум қилди ва даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида ажрим жавобгарнинг судга маълум бўлган манзилига юборилган. Бироқ, берилган манзил бўйича ташкилот топилмагани сабабли ажрим судга маълумот асосида қайтарилган. Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3-хатбоши тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд иш ҳолатларини тарафлар берган кўрсатмалар ва ишдаги мавжуд материаллар асосида ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди. ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Оҳангарон ШЭТК (кейинги ўринда даъвогар ёки корхона деб юритилади) ва ЯТТ Анарқулов Жасур Қўчқарович (кейинги ўринда жавобгар ёки истеъмолчи деб юритилади) ўртасида 04.01.2020 йилда 160409-сон электр таъминоти шартномаси (шартнома) тузилган. ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади. Шартномага кўра, истеъмолчи фойдаланилган электр энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, истеъмол қилинган энергия учун тўлов вақтида тўланмаслиги натижасида 01.10.2022 йил ҳолатига истеъмочининг 6.439.155,90 сўм муддати ўтган қарзи вужудга келган. Шундан сўнг корхона истеъмолчига талабномага юборган, бироқ унга жавоб олинмаганидан сўнг (қарздорлик сўндирилмаганидан сўнг), судда иш қўзғатилган. Корхона вакилининг суд мажлисида тақдим этган бир томонлама актига кўра, истеъмолчининг 01.12.2022 йил ҳолатига 6.439.155,90 сўм қарзи мавжуд (акт № 1222360081), бироқ истеъмолчи ушбу қарзни сўндирмаган. Шу сабабли суд дастлабки даъво талабидаги асосий қарзни тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6.439.155,90 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўламагани учун даъвогар томонидан унга нисбатан 3.457.229,03 сўм пеня ҳисобланган. ФК 326-моддаси 2-қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарорининг 4-бандида ФК 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, деб тушунтириш берилган. Шу сабабли суд, ФК талабидан келиб чиқиб, даъвогар фойдасига жавобгардан пеня ундиришни бироқ, ундириш сўралаётган пеня миқдорини 50 фоизга камайтиришни ва 1.728.615 сўм этиб белгилашни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, деб белгилангани учун ушбу иш бўйича вужудга келган 300.000 сўм давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди. Қайд этилганларга кўра, ФК 240, 326, 470, 474-моддаси, ИПК 118, 173, 176-177моддасини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ Анарқулов Жасур Қўчқарович ҳисобидан : -даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 6.439.155,90 сўм асосий қарз, 1.728.615 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажати ; -республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов