Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4392 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SARDORBEK-SURXON" хусусий ишлаб чиқариш корхона Ответчик / Подсудимый Термиз шаҳар хокимияти
Source ID 1007668 Claim ID 3078592 PDF Hash f0ae6495b4533b29... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 190111, Termiz sh, Istiqlol k., 67-uy РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67 Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри сонли иш 4-1901-2201/4392- Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили- Н.Қурбонов (раҳбар), жавобгар вакили – Д.Худайбердиев (2022 йил 24 январдаги 01-01/11-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар- «SARDORBEK-SURXON» савдо ишлаб чиқариш корхонаси манфаатида жавобгар- Термиз шаҳар ҳокимлигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар- «SARDORBEK-SURXON» савдо ишлаб чиқариш корхонаси манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- Термиз шаҳар ҳокимлигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 412860042 сўм компенсация ундириш, шунингдек 2021 йил 5 апрель кунидаги №30-сонли келишув битимида Термиз шаҳар ҳудудидан “1000” кв.м. ер майдони ажратиб бериш назарда тутилган бўлса-да, ушбу ер майдони ажратилмаганлиги сабабли, “1000” кв.м. ер майдонини баҳосини белгилаб, жавобгардан даъвогарга ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 12 декабрдаги ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят Молия бошқармаси ва Сурхондарё вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмаган ва сабабини маълум қилмаган. Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга Палатанинг даъво талаби суммасини кўпайтириш ҳақидаги аризасини тақдим этиб, унда 412860042 сўм компенсация ундириш, шунингдек “1000” кв.м. ер майдонини баҳосини белгилаб, жавобгардан даъвогарга ундириш ҳақида даъво тақдим этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази Сурхондарё вилоят бўлимининг 20.12.2022 йилдаги 29/21-10/1678-16.3М2015-сонли мутахассис фикрига асосан “1000” кв.м. ер майдонини ердан фойдаланиш ҳуқуқининг бозор баҳоси 407854068 сўмни ташкил этиши сабабли, 412860042 сўм компенсация суммасини 820714110 сўмга кўпайтириб ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. ИПК 157-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд Палатанинг аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарга қарашли Термиз шахар А.Навоий кўчаси 5-кичик даҳада жойлашган савдо расталари, бостирма, савдо дўконлари, қоровулхона бинолари ва автоуловларни тўхташ жойларини 2008 йил 04 июнь куни № 0543417 ва №265530-сонли бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувохномалар берилган. даъвогарга тегишли савдо расталари, бостирма, савдо дўконлари, қоровулхона бинолари ва автоуловларни тўхташ жойлари 2013 йил давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилган. 2021 йил 5 апрелда тузилган 30-сонли келишув битимига кўра, мазкур бузилган бино учун Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан Термиз шаҳри ҳудудидан “1000” кв.м. ер майдони ажратиб бериш кўзда тутилган. Бироқ, жавобгар томонидан келишув битими шартлари бажарилмасдан, даъвогарга “1000” кв.м. ер майдони ажратиб берилмаган, қолаверса бузилган савдо расталари, бостирма, савдо дўконлари, қоровулхона бинолари ва автоуловларни тўхташ жойлари учун компенсация тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 43-бандида, Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда, компенсация шаҳар ҳокимликлари томонидан тегишли марказлаштирилган жамғарма маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига берилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг 19-моддасига биноан, давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақатгина қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиб, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк берилади ва у кўрган бошқа зарарларнинг ўрни қопланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрни тўла ҳажмда қопланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.С.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Сурхондарё вилоят бўлимининг 2021 йил 8 октябрдаги 2110/1305/-16.1М1304-сонли хулосасига мувофиқ, даъвогарга қарашли савдо расталари, бостирма, савдо дўконлари, қоровулхона бинолари ва автоуловларни тўхташ жойларининг 2013 йилдаги баҳоси 412860042 сўм ташкил этган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.С.Сулаймонова номидаги Республика йил 20 декабрдаги 29/21-10(1678)16.3М2015-сонли мутахассислик фикрига кўра, Термиз шаҳар ҳудудида жойлашган “1000” кв.м. ер майдонини ердан фойдаланиш ҳуқуқининг таққослаш усулида мутахасссис фикри тузиш кунидаги бозор баҳоси 407854068 сўмни ташкил этган. Юқоридаги иккита хулосада келтирилган суммаларнинг умумий миқдори 820714110 сўмни ташкил этади. ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмига биноан, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Суд, ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқиб, даъвогарнинг 820714110 сўм компенсация ундириш ҳақидаги даъво талаби иш ҳужжатларида мавжуд 2021 йил 5 апрелдаги 30-сонли келишув битими, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.С.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Сурхондарё вилоят бўлимининг хулосаларидан иборат далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Шу боис суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 820714110 сўм компенсация ундиришни лозим топади. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 16414282,20 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво қаноатлантирилсин. ЖавобгарТермиз шаҳар ҳокимлигидан даъвогар«SARDORBEK-SURXON» савдо ишлаб чиқариш корхонасига 820714110 сўм компенсация ва ва иш бўйича тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жавобгар- Термиз шаҳар ҳокимлигидан 16414282,20 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Д.Жумаев