← Назад
Решение #685642 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 5 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тугрисида)
Навоий шаҳри
Судья Б.Раджабов раислигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий
вилоят ҳудудий бошқармаси “АААА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар “АААА” масъулияти чекланган жамиятидан 18.750.000 сўм асосий қарз,
5.025.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида
даъвогарнинг вакили А.И. (01.12.2022 йилдаги 100-сонли ишончнома асосида),
жавобгарнинг вакили Ш.Қ. (15.06.2022 йилдаги 26/22-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси
“АААА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб,
жавобгар “АААА” масъулияти чекланган жамиятидан 18.750.000 сўм асосий қарз,
5.025.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари ўзаро медиатив келишув
тузилганлигини билдиришди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг фикрини эшитиб,
даъвони
кўрмасдан қолдиришни, амалдаги қонунчиликка асосан низо медиатив келишув билан
тугалланганда давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиб давлат божи
ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан ихтиѐрий тўлаб чиқилган почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси 5-3кисмига қўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан
қолдирилиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 5-моддаси 1-кисми, 107-моддаси 5-3-қисми, 152-моддаси 1-кисми
куллаб суд,
АЖРИМ КИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
2. Жавобгар “АААА” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “АААА”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажати
ундирилсин.
3. Ушбу ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтириши
мумкин.
Судья
4-2101-2203/5036-сонли иш
Б.Раджабов