Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2203/3346 Дата решения 23.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый Инвест Тезкор масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007664 Claim ID 2997966 PDF Hash 6423dc036e518fe3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 4-1901-2201/3346-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Н.Бекназаров (2022 йил 11 мартдаги 01-09/3303-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгарлар “INVEST TEZKOR” масъулияти чекланган жамияти ва “ASADBEK DAVLATOV” фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “INVEST TEZKOR” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар) 196297604 сўм кредит қарзи ва 16559195 сўм кредит фоизи ундириб, ундирувни қўшимча жавобгар “ASADBEK DAVLATOV” фермер хўжалигига (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарлар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини билдириб, бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан қарздорликни тўламаганлигини, суд кунига қадар қарздорлигини тўламаганлигини билдириб, маълумотнома тақдим этиб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд, иш юзасидан даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, банк ва жавобгар (қарздор) ўртасида 2020 йил 15 декабрь куни 1502-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 36 ой муддатга, йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан “Омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш учун” 250000000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Ушбу шартномага асосан кредитни қайтариш графиги тузилиб, ҳар иккала томон имзолаган. Кредит таъминоти сифатида банк, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2021 йил 28 январда гаров шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра қўшимча жавобгарга тегишли бўлган 2011 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 75/АА 251 ТТЗ-80.11 трактори гаровга қўйилган. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор шартномада кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган. Натижада даъво аризаси киритилган кун ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган график қарздорлиги 87964265 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги эса 16559195 сўмни ташкил этган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд мажлисида аниқланишича, низо судда кўрилган кунда жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлигини тўламаган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 23 декабрдаги 016/512-сонли маълумотнома билан ўз исботини топади. манфаатидаги даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 196297604 сўм кредит қарзи ва 16559195 сўм кредит фоизи ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 4257135,98 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар- “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар- “INVEST TEZKOR” масъулияти чекланган жамиятидан 196297604 сўм кредит қарзи ва 16559195 сўм кредит фоизи ҳамда 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув қўшимча жавобгар- “ASADBEK DAVLATOV” фермер хўжалигига тегишли бўлган 2011 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 75/АА 251 ТТЗ-80.11 тракторига қаратилсин. Жавобгар- “INVEST TEZKOR” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 4257135,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Раислик қилувчи, судя Д.Жумаев