← Назад
Решение #685660 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2203/4917-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХХ” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 505.596.000 сўм асосий қарз, 250.298.000
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида Ўзбекистон
Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили Ф.И.
(14.12.2022 йилдаги 05-07/1292-сонли ишончнома асосида), даъвогарнинг вакили Ғ.П.
(ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси “ХХХХ” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво билан мурожаат
қилиб, жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 505.596.000 сўм асосий
қарз, 250.298.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 25.01.2022 йилда 116/Тсонли олди сотди шартномаси тузилган. Шартномага кўра жавобгар даъвогарга
шартномада кўрсатилган товарларни етказиб беришини, даъвогар эса улар учун
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномада кўрсатилган
мажбуриятини бажариб жавобгарга тегишли тўловларни амалга оширган. Ушбу ҳолат
суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва даъво аризага илова
қилинган далиллар билан тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулотлар
етказиб берилмасдан келинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 386-моддаси 1-қисмига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган
пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
505.596.000 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок даъвогар
вакилининг кўрсатмаси ва даъвога илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни
лозим топди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартномага
кўра 250.298.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини
ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 78.810.000
сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ХХХХ”
фермер хўжалиги фойдасига 505.596.000 сўм асосий қарз, 78.810.000 сўм пеня
24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
15.117.880 сўм давлат божи ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов